Толипова Бахтигул Фарходовна
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хўжалик юритувчи субектларнинг инвестициявий фаолияти самарадорлигини ошириш методологиясини такомиллаштириш (Озиқ-овқат саноати корхоналари мисолида)”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” ва 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.DSc/Iqt1187.
Илмий маслаҳатчи: Мустафакулов Шерзод Игамбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Халқаро Нордик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Халқаро Нордик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.I.26.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Обламуродов Нарзулло Наимович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор; Калонов Мухиддин Бахриддинович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор; Нематуллаев Сухроб Собирович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Алфраганус университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади озиқ-овқат саноати корхоналари мисолида хўжалик юритувчи субектларнинг инвестициявий фаолияти самарадорлигини ошириш методологиясини такомиллаштириш бўйича илмий-назарий, услубий ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашув асосида “инвестициявий фаолият самарадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни инвестиция натижаларини молиявий самарадорлик билан бир қаторда импорт юкламаси, озиқ-овқат хавфсизлигига қўшган ҳиссаси, ижтимоий натижа, ресурслардан фойдаланиш ва экологик самарадорлик кўрсаткичларини ўзида интеграциялашган ҳолда ифодаловчи комплекс иқтисодий категория нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
озиқ-овқат саноати корхоналарида инвестициявий фаолият самарадорлигини баҳолаш методологияси тармоқ ва корхона даражасидаги инвестиция натижаларини ўзаро боғлиқ ҳолда комплекс баҳолаш, инвестиция қарорларини асослаш ҳамда инвестиция ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини аниқлаш функсияларини ўзида мужассамлаштирган икки даражали баҳолаш модели нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
озиқ-овқат саноати корхоналарида инвестиция лойиҳаларини саралаш, молиялаштириш ва мониторинг қилиш механизми лойиҳа ҳаётий циклининг барча босқичларини ягона ахборот муҳитида ўзаро боғлаш, натижадорликни доимий мониторинг қилиш ҳамда қайта молиялаштириш қарорларини комплекс баҳолаш тамойиллари асосида такомиллаштирилган;
озиқ-овқат саноатида яшил молия имтиёзларини табақалаштирилган тартибда ажратиш услубиёти озиқ-овқат хавфсизлиги, ресурс тежамкорлиги, экологик самарадорлик ва молиявий барқарорлик натижаларини интеграллашган ҳолда баҳолаш ҳамда имтиёзлар ҳажмини эришилган натижаларга мутаносиб белгилаш тамойиллари асосида такомиллаштирилган;
озиқ-овқат саноати экспорти ҳажми, инвестициялар ҳажми ва Малмқуист унумдорлик индекси ўртасидаги ўзаро боғлиқлик асосида озиқ-овқат саноати экспортининг 2030-йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хўжалик юритувчи субектларнинг инвестициявий фаолияти самарадорлигини ошириш методологиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
услубий ёндашув асосида “инвестициявий фаолият самарадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни инвестиция натижаларини молиявий самарадорлик билан бир қаторда импорт юкламаси, озиқ-овқат хавфсизлигига қўшган ҳиссаси, ижтимоий натижа, ресурслардан фойдаланиш ва экологик самарадорлик кўрсаткичларини ўзида интеграциялашган ҳолда ифодаловчи комплекс иқтисодий категория нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий таълим муассасалари талабалари учун тавсия этилган “Инвестициялар” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 21-январдаги № 8773-5369-7067-76е9-21б5-2331-7362-рақамли, олий таълим ташкилотлари талабалари учун тайёрланган ўқув адабиётини экспертизадан ўтказганлик натижаси бўйича маълумотномаси). Ушбу услубий ёндашувнинг ўқув жараёнига татбиқ этилиши натижасида “Инвестициялар” дарслигида инвестициявий фаолият самарадорлигини кўп мезонли баҳолаш мазмуни кенгайтирилиб, талабаларда капитал қўйилмалар натижасини молиявий, ишлаб чиқариш, ижтимоий, озиқ-овқат хавфсизлиги, ресурслардан фойдаланиш ва экологик мезонлар асосида баҳолашга доир билимларни шакллантириш имконияти яратилган;
озиқ-овқат саноати корхоналарида инвестициявий фаолият самарадорлигини баҳолаш методологияси тармоқ ва корхона даражасидаги инвестиция натижаларини ўзаро боғлиқ ҳолда комплекс баҳолаш, инвестиция қарорларини асослаш ҳамда инвестиция ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини аниқлаш функсияларини ўзида мужассамлаштирган икки даражали баҳолаш модели Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026-йил 30-июндаги 05/18-7958-сон маълумотномаси). Таклиф этилган икки даражали моделнинг амалий қўлланиши натижасида инвестиция лойиҳаларини баҳолашда тармоқ даражасидаги ишлаб чиқариш самарадорлиги, импорт юкламасининг қисқариши ва озиқ-овқат хавфсизлигига қўшилган ҳисса, корхона даражасида эса ресурс тежамкорлиги, пул оқимлари барқарорлиги ва молиявий ишончлилик кўрсаткичларини биргаликда ҳисобга олиш тартиби шакллантирилган;
озиқ-овқат саноати корхоналарида инвестиция лойиҳаларини саралаш, молиялаштириш ва мониторинг қилиш механизми лойиҳа ҳаётий циклининг барча босқичларини ягона ахборот муҳитида ўзаро боғлаш, натижадорликни доимий мониторинг қилиш ҳамда қайта молиялаштириш қарорларини комплекс баҳолаш тамойиллари асосида такомиллаштириш бўйича берган таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси фаолиятида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026-йил 30-июндаги 05/18-7958-сон маълумотномаси). Бу тартиб лойиҳа бўйича қўллаб-қувватлаш ҳажми, мониторинг даврийлиги ва қайта баҳолаш қарорларини молиявий, ишлаб чиқариш, ижтимоий, озиқ-овқат хавфсизлиги ва хатар мезонлари асосида белгилашга хизмат қилган;
озиқ-овқат саноатида яшил молия имтиёзларини табақалаштирилган тартибда ажратиш услубиёти озиқ-овқат хавфсизлиги, ресурс тежамкорлиги, экологик самарадорлик ва молиявий барқарорлик натижаларини интеграллашган ҳолда баҳолаш ҳамда имтиёзлар ҳажмини эришилган натижаларга мутаносиб белгилаш тамойиллари асосида такомиллаштириш бўйича берган таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси фаолиятида амалиётга жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026-йил 30-июндаги 05/18-7958-сон маълумотномаси). Мазкур тартиб озиқ-овқат хавфсизлиги, ресурс тежамкорлиги ва молиявий барқарорлик бўйича тасдиқланган натижага эга лойиҳаларга яшил молия ресурсларини мақсадли йўналтириш имконини берган;
озиқ-овқат саноати экспорти ҳажми, инвестициялар ҳажми ва Малмқуист унумдорлик индекси ўртасидаги ўзаро боғлиқлик асосида 2030-йилгача озиқ-овқат саноати экспортининг прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026-йил 30-июндаги 05/18-7958-сон маълумотномаси). Ушбу прогноз ёндашувидан фойдаланиш натижасида экспорт ўсишини инвестиция ҳажми таъсири ва унумдорлик ўсиши таъсири бўйича алоҳида баҳолаш имконияти яратилган.