Орамов Жаҳонгир Жўраевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон  

I. Умумий маълумотлар.  
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли иқтисодиёт шароитида минтақа саноат корхоналарини  барқарорлигини такомиллаштириш механизмлари” (Қашқадарё вилояти мисолида)”, 08.00.12 – “Минтақавий иқтисодиёт” Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Iqt5364
Илмий раҳбар: Мухитдинов Худаяр Суюнович иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
 Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.11.03
Расмий оппонентлар: Халимов Жавлонбек Шахриёрович , иқтисодиёт фанлари доктори, доцент Матяқубова Дилфуза Олимбоевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Рақамли иқтисодиёт шароитида Қашқадарё вилояти минтақа саноат корхоналари барқарорлигини ошириш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: рақамли иқтисодиёт шароитида минтақа саноат корхоналари барқарорлигини баҳолашнинг комплекс ёндашуви молиявий кўрсаткичлар ва рақамли трансформация индикаторлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни тизимлилик, кўп омиллилик, динамиклик, интеграциялашув ва сабаб-оқибат тамойиллари асосида аниқлаш ҳамда ВАР/ВЕCМ, АРДЛ/НАРДЛ, СЕМ ва Грангер сабабийлик моделларини қўллаш орқали такомиллаштирилган.
Қашқадарё вилояти пахта-тўқимачилик ва ип-йигирув кластерларининг барқарорлигини комплекс баҳолаш мақсадида анъанавий рақамли трансформация индикаторлари асосида интеграллашган барқарорлик индекси ишлаб чиқилиб, ушбу индекснинг 0≤ИМБИ_ит≤1оралиқда баҳоланиши ҳамда ИМБИ_ит=β_0+β_1 ДИГ_ит+β_2 ИНВ_ит+β_3 ПРОД_ит-β_4 ЛЕВ_ит+β_5 ЛҚ_ит+μ_и+τ_т+ε_ит модели орқали рақамли трансформация, инвестиция фаоллиги, ишлаб чиқариш самарадорлиги рискларнинг барқарорликка таъсирини аниқлаш усули такомиллаштирилган.
минтақа саноат корхоналари барқарорлигига таъсир этувчи ижтимоий, бозор, технологик ва институционал омилларни рақамли трансформация даражаси орқали натижадорлик билан боғловчи “омиллар - рақамли трансформация - барқарорлик” консептуал модели ишлаб чиқилиб, унда SОC,МАР,ТЕЧ,ИНС→ДИГ→ФС занжири асосида ташқи ва ички омилларнинг барқарорликка бевосита ҳамда билвосита таъсирини баҳолаш ёндашуви такомиллаштирилган.
минтақа саноат корхоналари барқарорлигини стратегик бошқариш мақсадида 2026-2030-йилларга мўлжалланган оптимистик, базавий ва пессимистик прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилиб, рақамлаштириш даражаси, қарз юкламаси, ликвидлик, ишлаб чиқариш самарадорлиги илмий асосланган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли иқтисодиёт шароитида минтақа саноат корхоналари барқарорлигини такомиллаштириш механизмлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
рақамли иқтисодиёт шароитида минтақа саноат корхоналари барқарорлигини баҳолашнинг комплекс ёндашуви молиявий кўрсаткичлар ва рақамли трансформация индикаторлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни тизимлилик, кўп омиллилик, динамиклик, интеграциялашув ва сабаб-оқибат тамойиллари асосида аниқлаш ҳамда ВАР/ВЕCМ, АРДЛ/НАРДЛ, СЕМ ва Грангер сабабийлик моделлари бўйича таклиф Қашқадарё вилоятини 2024-2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш ва 2025-йил 15-апрелдаги 181-4-0-Қ/25 сонли қарори ижросини таъминлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 4-июлдаги 02-11/8539-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида минтақа саноат корхоналари барқарорлигини рақамли иқтисодиёт шароитида баҳолаш учун анъанавий молиявий кўрсаткичлар ва рақамли трансформация индикаторларини бирлаштирувчи комплекс ҳудудий саноат ривожланишини баҳолаш механизми ишлаб чиқилган.
Қашқадарё вилояти пахта-тўқимачилик ва ип-йигирув кластерларининг барқарорлигини комплекс баҳолаш мақсадида анъанавий рақамли трансформация индикаторлари асосида интеграллашган барқарорлик индекси ишлаб чиқилиб, ушбу индекснинг 0≤ИМБИ_ит≤1оралиқда баҳоланиши ҳамда ИМБИ_ит=β_0+β_1 ДИГ_ит+β_2 ИНВ_ит+β_3 ПРОД_ит-β_4 ЛЕВ_ит+β_5 ЛҚ_ит+μ_и+τ_т+ε_ит модели орқали рақамли трансформация, инвестиция фаоллиги, ишлаб чиқариш самарадорлиги рискларнинг барқарорликка таъсирини аниқлаш бўйича таклиф Қашқадарё вилоятини 2024-2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш ва 2025-йил 15-апрелдаги 181-4-0-Қ/25 сонли қарори ижросини таъминлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 4-июлдаги 02-11/8539-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қашқадарё вилояти пахта тозалаш саноати корхоналарининг барқарорлигини 0≤IMBI_it≤1мезони асосида баҳолашга хизмат қилувчи интеграллашган барқарорлик индекси модели таклиф этилган.
минтақа саноат корхоналари барқарорлигига таъсир этувчи ижтимоий, бозор, технологик ва институционал омилларни рақамли трансформация даражаси орқали натижадорлик билан боғловчи “омиллар - рақамли трансформация - барқарорлик” консептуал модели ишлаб чиқилиб, унда СОC,МАР,ТЕЧ,ИНС→ДИГ→ФС занжири асосида ташқи ва ички омилларнинг барқарорликка бевосита ҳамда билвосита таъсирини баҳолаш ёндашуви бўйича таклиф Қашқадарё вилоятини 2024-2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш ва 2025-йил 15-апрелдаги 181-4-0-Қ/25 сонли қарори ижросини таъминлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 4-июлдаги 02-11/8539-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ижтимоий, бозор, технологик ва институционал омилларнинг барқарорликка бевосита ҳамда рақамли трансформация орқали билвосита таъсирини баҳолашга хизмат қилувчи “омиллар - рақамли трансформация - барқарорлик” консептуал модели ишлаб чиқилган
минтақа саноат корхоналари барқарорлигини стратегик бошқариш мақсадида 2026-2030-йилларга мўлжалланган оптимистик, базавий ва пессимистик прогноз ссенарийлари бўйича таклиф Қашқадарё вилоятини 2024-2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш ва 2025-йил 15-апрелдаги 181-4-0-Қ/25 сонли қарори ижросини таъминлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 4-июлдаги 02-11/8539-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қашқадарё вилояти минтақа саноат корхоналарининг барқарорлигини 2026-2030-йиллар кесимида олдиндан баҳолаш, уларнинг ривожланиш имкониятларини оптимистик, базавий ва пессимистик ссенарийлар асосида аниқлаш ҳамда ҳудудий саноат сиёсатини стратегик режалаштириш имконияти кенгайтирилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish