Эргашев Олим Рахматуллаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.  
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақада махсус иқтисодий зоналарнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш (Қашқадарё вилояти мисолида)”, 08.00.12- “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Iqt6626
Илмий раҳбар: Исматуллаев Жасур Анварович иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.11.03
Расмий оппонентлар: Жураев Фаррух Дўстмирзаевич иқтисодиёт фанлари доктори, доцент, Қодиров Абдурашид Маджитович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақада махсус иқтисодий зоналарнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: услубий ёндашув доирасида минтақавий ривожланиш ва унинг давлат томонидан тартибга солиниши тушунчалари тизимли равишда аниқлаштирилди. Назарий асосда “махсус иқтисодий зона” ва “эркин иқтисодий зона” категориялари институционал-ҳуқуқий мезонларга мувофиқ ажратилди, шунингдек, белгиланган чегаралари ва алоҳида ҳуқуқий режимга эга ҳудудларда фаолият юритувчи тадбиркорлик субектларини ташкилий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш механизмлари такомиллаштирилган;
минтақа ва ҳудудларда ташкил этилаётган махсус иқтисодий зоналар самарадорлигини ошириш мақсадида улар учун муайян вақт горизонтида эришилиши лозим бўлган иқтисодий натижаларнинг мақсадли (таргет) кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилиб, иқтисодий самарадорлигини баҳолаш тизими ва уларни аниқлаш методикаси натижаларига асосан, бюджет самарадорлиги 10 фоизга ва рентабиллик даражаси 25 фоизга ошиши таъминланди, зона иштирокчиларига тақдим этиладиган имтиёзлар таркибини динамик равишда қайта кўриб чиқиш орқали ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган адаптив тартибга солиш механизми илмий жиҳатдан асосланган;
минтақа иқтисодиётининг ривожланиш даражаси ва тараққиёт босқичларини ҳисобга олган ҳолда, махсус иқтисодий зоналарнинг тадбиркорлик, ҳудудий ишлаб чиқариш, илмий-техник, технологик-инновацион, технопарк ва хизмат кўрсатиш каби турларини ташкил этишнинг консептуал тамойиллари ва институционал хусусиятлари ишлаб чиқилди. Ушбу тамойилларни дифференциал тарзда жорий этиш орқали юқори иқтисодий самарадорликка эришиш, зоналар рақобатбардошлигини баҳолашнинг кўрсаткичлар оралиқ интервали бўйича 0≤45 (кучсиз рақобатбардошлик), 46≤70 (ўрта рақобатбардошлик) ва 71≤100 ( кучли рақобатбардошлик) мавқеига эга бўлган тармоқ  фаолиятини таъминлашга қаратилган илмий асослар мукаммаллаштирилган;
Қашқадарё вилоятида махсус иқтисодий зоналарнинг экспорт ҳажми ЙҲМ дефлятори таъсирини акс эттирувчи эконометрик модел асосида таҳлил қилиниб, 2030-йилгача бўлган экспорт ҳажми 29,4 фоизга ошиши прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақада махсус иқтисодий зоналарнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштиришга доир ишлаб чиқилган таклиф ҳамда тавсиялар асосида қуйидаги илмий-амалий натижаларга эришилди:
услубий ёндашув доирасида минтақавий ривожланиш ва унинг давлат томонидан тартибга солиниши тушунчалари тизимли равишда аниқлаштирилди. Назарий асосда “махсус иқтисодий зона” ва “эркин иқтисодий зона” категориялари институционал-ҳуқуқий мезонларга мувофиқ ажратилди, шунингдек, белгиланган чегаралари ва алоҳида ҳуқуқий режимга эга ҳудудларда фаолият юритувчи тадбиркорлик субектларини ташкилий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш механизмлари такомиллаштирилганлиги бўйича таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фаолиятида фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 26-майдаги 07-07/6145-сонли маълумотномаси).  Натижада талабаларда “махсус иқтисодий зона” ва “эркин иқтисодий зона” тушунчаларининг мазмун-моҳияти, уларнинг юқори технологияларни жалб этиш ва илгʻор бошқарув тажрибасини қўллашдаги ўрни, шунингдек, ушбу зоналарда фаолият юритувчи тадбиркорлик субектларини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш механизмлари бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларни кенгайтириш имконияти яратилган;
минтақа ва ҳудудларда ташкил этилаётган махсус иқтисодий зоналар самарадорлигини ошириш мақсадида улар учун муайян вақт горизонтида эришилиши лозим бўлган иқтисодий натижаларнинг мақсадли (таргет) кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилиб, иқтисодий самарадорлигини баҳолаш тизими ва уларни аниқлаш методикаси натижаларига асосан, бюджет самарадорлиги 10 фоизга ва рентабиллик даражаси 25 фоизга ошиши таъминланди, зона иштирокчиларига тақдим этиладиган имтиёзлар таркибини динамик равишда қайта кўриб чиқиш орқали ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган адаптив тартибга солиш механизми илмий жиҳатдан асосланганлиги бўйича таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фаолиятида фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 26-майдаги 07-07/6145-сонли маълумотномаси). Натижада минтақадаги махсус иқтисодий зоналар фаолияти самарадорлигини оралиқ даврлар кесимида баҳолаш орқали имтиёзлар тизимини босқичма-босқич такомиллаштириб бориш имконияти ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш, унинг рақобатбардошлигини ошириш ҳамда ушбу йўналишда назарий билим ва амалий кўникмаларни кенгайтиришга хизмат қилувчи самарали механизм шакллантирилган;
минтақа иқтисодиётининг ривожланиш даражаси ва тараққиёт босқичларини ҳисобга олган ҳолда, махсус иқтисодий зоналарнинг тадбиркорлик, ҳудудий ишлаб чиқариш, илмий-техник, технологик-инновацион, технопарк ва хизмат кўрсатиш каби турларини ташкил этишнинг консептуал тамойиллари ва институционал хусусиятлари ишлаб чиқилди. Ушбу тамойилларни дифференциал тарзда жорий этиш орқали юқори иқтисодий самарадорликка эришиш, зоналар рақобатбардошлигини баҳолашнинг кўрсаткичлар оралиқ интервали бўйича 0≤45 (кучсиз рақобатбардошлик), 46≤70 (ўрта рақобатбардошлик) ва 71≤100 ( кучли рақобатбардошлик) мавқеига эга бўлган тармоқ  фаолиятини таъминлашга қаратилган илмий асослар мукаммаллаштирилганлиги бўйича таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фаолиятида фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 26-майдаги 07-07/6145-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида махсус иқтисодий зоналарнинг тадбиркорлик, ҳудудий ишлаб чиқариш, илмий-техникавий, технологик-инновацион, технопарк ҳамда хизмат кўрсатиш йўналишлари бўйича турларини ташкил этишнинг асосий тамойиллари ва хусусиятлари аниқ белгилаб юқори иқтисодий самарадорликка эришиш ва зоналарнинг барқарор фаолиятини таъминлаш имкониятлари кенгайди. Ўтказилган иқтисодий таҳлиллар асосида “Қавали” махсус иқтисодий зонасида ҳудудий экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2026-йилдаги 275 минг тоннадан 2027-йилнинг биринчи ярмига келиб 297 минг тоннага етказиш имконияти асослаб берилган;
Қашқадарё вилоятида махсус иқтисодий зоналарнинг экспорт ҳажми ЙҲМ дефлятори таъсирини акс эттирувчи эконометрик модел асосида таҳлил қилиниб, 2030-йилгача бўлган экспорт ҳажми 29,4 фоизга ошиши прогноз параметрлари ишлаб чиқилганлиги бўйича таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фаолиятида фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 26-майдаги 07-07/6145-сонли маълумотномаси). Натижада махсус иқтисодий зоналарнинг экспорт ҳажмига ЙҲМ дефляторининг таъсирини акс эттирувчи эконометрик модел асосида “Қавали” махсус иқтисодий зонасида экспорт ҳажмининг 2030-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари илмий жиҳатдан асосланган ҳолда корхона фаолиятининг истиқболдаги асосий экспорт ҳажми 29,4 фоизга ошиши параметрларини ўзаро уйғунлаштириш ҳамда уларнинг прогноз кўрсаткичлари билан мувофиқлигини таъминлаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish