Бозоров Алишер Рўзимуродовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Олий таълим муассасасининг молиявий барқарорлигини таъминлашнинг консептуал асослари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.DSc/Iqt1217
Илмий маслахатчи: Шарифходжаев Усман Улфатович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Халқаро университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.03/2025.27.12.I.30.01
Расмий оппонентлар: Ишманова Динора Нурмамад қизи, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Шеров Алишер Бакберганович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Элмуродов Шоҳжахон Ғайрат ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасасининг молиявий барқарорлигини таъминлашга хизмат қилувчи илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нодавлат олий таълим ташкилотларида таълим жараёнининг узлюксизлиги ва сифатини таъминлаш мақсадида моддий-техник база ҳамда дастурий таъминотни қамраб олувчи дастлабки устав фондини шакллантириш ва талабалар контингентининг ўсишига мутаносиб равишда унинг ҳажмини босқичма-босқич ошириб боришнинг молиявий механизми таклиф этилган;
нодавлат олий таълим муассасасининг молиявий барқарорлиги ва кутилмаган молиявий мажбуриятларини узлюксиз бажариш қобилиятини таъминлаш мақсадида тижорат банкларида ликвид захира маблағларини шакллантириш ва уларнинг белгиланган даражасини доимий сақлаб бориш механизми таклиф этилган;
нодавлат олий таълим ташкилотининг узоқ муддатли молиявий барқарорлиги ва таълим салоҳиятини ривожлантириш мақсадида фаолиятнинг дастлабки 5 йил давомида йиллик соф фойдасининг камида 80 фоизини, кейинги йилларда эса камида 50 фоизини мазкур таълим ташкилотининг асосий фаолиятини ривожлантиришга йўналтириш таклиф этилган;
олий таълим муассасаси фаолиятини стратегик бошқариш ва молиявий хавфларни камайтириш, инвестиция ва харажатларни мувозанатлаштириш васоф фойда барқарор ўсишини таъминлашда таълим дастурини ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича 5 йиллик истиқболли режа таклиф этилган;
олий таълим муассасасининг таълим жараёнини узлюксиз ташкил этиши ва моддий-мулк базасининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида кўчмас мулк обектига эгалик қилиш ёки ундан узоқ муддатли фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳуқуқий асоснинг мавжудлигини таъминлаш механизми асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасасининг молиявий барқарорлигини таъминлашнинг консептуал асослари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
нодавлат олий таълим ташкилотларида таълим жараёнининг узлюксизлиги ва сифатини таъминлаш мақсадида моддий-техник база ҳамда дастурий таъминотни қамраб олувчи дастлабки устав фондини шакллантириш ва талабалар контингентининг ўсишига мутаносиб равишда унинг ҳажмини босқичма-босқич ошириб боришнинг молиявий механизмига доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги “Республикада нодавлат таълим хизматлари сифатини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 403-сонли Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 17 мартдаги 04/17-1689-сонли Маълумотномаси). Натижада, таълим жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган моддий-техник база, дастурий таъминотни ўз ичига олган дастлабки устав фондини 2 млн АҚШ доллари эквивалентидаги маблағ таълим ресурсларининг етарлилиги, молиявий барқарорлик ва таълим хизматлари сифатининг барқарорлигини таъминлаш имконияти яратилган;
нодавлат олий таълим муассасасининг молиявий барқарорлиги ва кутилмаган молиявий мажбуриятларини узлюксиз бажариш қобилиятини таъминлаш мақсадида тижорат банкларида ликвид захира маблағларини шакллантириш ва уларнинг белгиланган даражасини доимий сақлаб бориш механизмига доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги “Республикада нодавлат таълим хизматлари сифатини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 403-сонли Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 17 мартдаги 04/17-1689-сонли Маълумотномаси). Натижада, 350 000 АҚШ доллари эквивалентидаги маблағларни тижорат банкларидаги депозитларга захирага жойлаштириш ва унинг миқдорини доимий таъминлаб бориш асосида молиявий рискларга чидамлилик, тўлов қобилияти ва таълим жараёнининг узлюксизлигини таъминлаш имконияти яратилади;
нодавлат олий таълим ташкилотининг узоқ муддатли молиявий барқарорлиги ва таълим салоҳиятини ривожлантириш мақсадида фаолиятнинг дастлабки 5 йил давомида йиллик соф фойдасининг камида 80 фоизини, кейинги йилларда эса камида 50 фоизини мазкур таълим ташкилотининг асосий фаолиятини ривожлантиришга йўналтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июнда имзоланган “Республикада нодавлат таълим хизматлари сифатини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 403-сонли Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 17 мартдаги 04/17-1689-сонли Маълумотномаси). Натижада, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, таълим сифатини ошириш ва ташкилотнинг барқарор ривожланишини таъминлаш имконияти яратилган;
олий таълим муассасаси фаолиятини стратегик бошқариш ва молиявий хавфларни камайтириш, инвестиция ва харажатларни мувозанатлаштириш васоф фойда барқарор ўсишини таъминлашда таълим дастурини ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича 5 йиллик истиқболли режага доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июнда имзоланган “Республикада нодавлат таълим хизматлари сифатини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 403-сонли Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 17 мартдаги 04/17-1689-сонли Маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаси фаолиятининг даромад, инвестиция ва харажатлари ягона стратегик ҳужжатда мувозанатлаштирилади;
олий таълим муассасасининг таълим жараёнини узлюксиз ташкил этиши ва моддий-мулк базасининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида кўчмас мулк обектига эгалик қилиш ёки ундан узоқ муддатли фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳуқуқий асоснинг мавжудлигини таъминлаш механизмига доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июнда имзоланган “Республикада нодавлат таълим хизматлари сифатини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 403-сонли Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 17 мартдаги 04/17-1689-сонли Маълумотномаси). Натижада, кўчмас мулк обектига эгалик қилиш ҳужжати ёки фойдаланиш учун камида 5 йил муддатга тузилган ижара (текин фойдаланиш) шартномаси таълим инфратузилмасининг барқарорлиги, инвестициявий хавфсизлик ва таълим хизматларини узоқ муддатли режалаштириш имкониятини оширилган.