Умаралиева Нилуфар Равшан қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Табиий глауконит хомашёсидан субстанция олиш ва унинг асосида БФҚ технологиясини ишлаб чиқиш», 15.00.01 – Дори технологияси (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Far118.
Илмий раҳбар: Максудова Фируза Хуршидовна, фармацевтика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент фармацевтика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, DSc.06/2025.27.12.Far.23.01.
Расмий оппонентлар: Олимов Немат Каюмович, фармацевтика фанлари доктори, профессор; Сагиндикова Баян Ахметовна, фармацевтика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий глауконит минералидан энтеросорбент таъсир кўрсатадиган субстанцияни тозалаш технологиясини ишлаб чиқиш ва унинг асосида капсула ва гранулалар шаклида БФҚлар технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи марта «Глауконит-Нео» субстанциясини олиш учун маҳаллий табиий глауконитни ишқорий тозалаш усули технологияси ишлаб чиқилган;
биринчи марта экспериментни математик режалаштириш усули – лотин квадрати 3×3 ёрдамида энтеросорбент восита сифатида тавсия этилган капсула шаклидаги «Фатифилтрум» БФҚнинг мақбул таркиби ва технологияси ишлаб чиқилган;
математик моделлаштириш усули – такрорий кузатувлар билан ўтказилган икки факторли тажрибалар ёрдамида тана вазнини камайтириш воситаси сифатида тавсия этилган гранула шаклидаги «Фатифилтрум» БФҚнинг мақбул таркиби ва технологияси ишлаб чиқилган;
биринчи марта «Глауконит-Нео» субстанциясининг элемент таркиби ҳамда капсула ва гранулалар шаклидаги «Фатифилтрум» БФҚларнинг сифат ва миқдорий кўрсаткичлари аниқланган ва меъёрлар белгиланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Табиий глауконит хомашёсидан субстанция олиш ва унинг асосида БФҚ технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Глауконитни тозалаш усули»га Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделига патент олинган (№ФАП 2751, 16.06.2025 й.). Натижада, Тошкент вилояти Паркент туманидаги «Чанги» кареридан қазиб олинган табиий глауконит минералидан тозаланган ва фаоллаштирилган «Глауконит-Нео» субстанциясини олиш имконини берган;
«Глауконит-Нео» субстанцияси учун вақтинча фармакопея мақоласи лойиҳаси ЎзР ССВ ҳузуридаги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» Давлат муассасасига рўйхатдан ўтказиш учун топширилган («Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» Давлат муассасасининг 2025 йил 24 апрелдаги 41/11-7188-сон хати, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 8н-3/280-сон хати). Ушбу меъёрий ҳужжатнинг тасдиқланиши энтеросорбент хусусиятга эга дори воситасини ишлаб чиқариш имконини беради;
«Глауконит-Нео» субстанцияси асосидаги «Фатифилтрум» биологик фаол қўшимчаларини ишлаб чиқариш бўйича Технологик йўриқнома (ТИ 306865059-02:2022) Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан тасдиқланган ҳамда ишлаб чиқаришга жорий этилган (ЎзР ССВ 001525-сон рухсатномаси). Натижада «Фати Дерм» МЧЖда капсула ва гранула шаклидаги биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқариш имконини берган;
Ўтказилган клиник олди синовлар натижасида «Глауконит-Нео» субстанциясининг специфик фармакологик фаоллиги ва безарарлиги исботланган. Натижада ишончли юқори адсорбсион фаолликка эга безарар дори воситасини ишлаб чиқариш имконини берган.