Балтабаева Сарбиназ Джанабаевна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Cуcумис мело Милл. Гурвак қовуни пўчоғининг биологик фаол бирикмалари ва уларнинг функсионал хоссалари», 02.00.10 - Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/K1143.
Илмий раҳбар: Мирзаахмедов Шарафитдин Яшинович, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети, DSc.03/2025.27.12.K/B.38.02.
Расмий оппонентлар: Шомуротов Шавкат Абдуганиевич, кимё фанлари доктори, профессор; Охундедаев Баходир Сотиволдиевич, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Cуcумис мело Милл. гурвак нави пўчоғидаги биологик фаол бирикмалар асосида янги биологик фаол қўшимчалар олиш истиқболларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи марта Қорақалпоғистонда ўсадиган cуcумис мело Милл. гурвак қовун тури пўчоғининг таркибидаги углеводлар, витаминлар, полисахаридлар, оқсиллар ва бошқа қуйимолекуляр биорегуляторларнинг биологик фаолликлари аниқланган;
Cуcумис мело Милл. Гурвак нави қовун тури пўчоғидан сувда эрувчи полисахаридлар (унуми 14,5%), пектин (4,6%), гемицеллюлоза А (2,99%) ва гемицеллюлоза Б (2,64 %) фракциялари ажратиб олинган ва уларнинг моносахарид таркиби ФТ-ИР спектроскопия ва қоғоз хроматографияси усуллари билан асосланган;
Гурвак қовун пўчоғи таркибида рутин (0,262 мкМ/г), лутеолин (0,087 мкМ/г), дигидрокверцетин (0,072 мкМ/г), кверцетин (0,046 мкМ/г) флавоноидлари;– Б₆ (134,7 мкМ/г), Б₁ (51,1 мкМ/г), Б₂ (21,8 мкМ/г), ПП (16,7 мкМ/г), C (14,9 мкМ/г) витаминлари; 40,49 мкМ/г эркин аминокислоталар; 3,66% миқдорда калий бўлиши ЙССХ ва ИCП-МС усуллари ёрдамида исботланган;
Гурвак қовун пўчоғининг сувда эрийдиган полисахарид фракцияси токсик эмаслиги, яра битирувчи ва пребиотик хусусиятга эга эканлиги ҳамда пробиотик бактерияларнинг ўсишини рағбатлантириш хусусиятлари исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Cуcумис мело Милл. Гурвак қовуни пўчоғининг биологик фаол бирикмалари ва уларнинг функсионал хоссаларини тадқиқо қилиш натижалари асосида:
ажратиб олинган сувда эрийдиган полисахаридлардан Микробиология институтида АЛ-8624042434-Р2 сонли “Семизлик билан боғлиқ ноинфекцион касалликларнинг олдини олиш ва даволаш учун синбиотик восита ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳада (2025-2026) полисахаридларнинг пребиотик таъсирини тадқиқ қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикас Фанлар академиясининг 2026-йил 11 февралдаги 4/1255-373-сонли маълумотномаси). Натижада, пребиотик дори воситаларини ишлаб чиқиш имконини берган;
полисахаридларнинг фракцияларини (сувда эрувчан, пектин, гемиселлюлозалар) ажратиб олиш бойича ишлаб чиқилган усулидан ЎзР ФА ҚБ Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институтининг кимё бўлимида 2025-2028 йилларда “Табиий ресурсларининг (ўсимлик, ҳайвонот, микробиологик) ва синтетик аналогларининг биологик фаол моддаларини ҳар тамонлама тадқиқ қилиш” мавзусидаги Фундаментал базавий лойиҳасида (2025-2028) фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2026-йил 19 февралдаги 17.01/14-сонли маълумотномаси). Натижада, Оролбўйи ҳудудида ўсадиган ўсимликлар таркибидан юқори унумли биологик фаол компонентлар (полисахаридлар) ажратиб олиш имконини берган.