Дониёрова Шахноза Олимжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Шимоли-ғарбий Помир-Олойда тарқалган Астрагалус Л. туркуми камёб турларининг (А. нуратенсис Попов ва А. кноррингианус Борисс.) популяцион биологияси», 03.00.05 – Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/B1094.
Илмий раҳбар: Қодиров Ғайрат Ўроқбоевич, биология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети, PhD.03/2025.27.12.B.38.03.
Расмий оппонентлар: Абдураимов Озодбек Султонқулович, биология фанлари доктори, катта илмий ҳодим; Тўхтаев Бобоқул Ёрқулович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Астрагалус нуратенсис Попов ва Астрагалус кноррингианус Борисс. турлари сенопопуляцияларининг замонавий ҳолатини баҳолаш ҳамда муҳофаза чора-тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Шимоли-ғарбий Помир-Олойда Астрагалус туркуми камёб  турларининг турли экологик-фитосенотик шароитларда 13 сенотик популяциялари (А. нуратенсис турининг 4,  А. кноррингианус турининг 9 сенопопулясиялари) аниқланган;
А. нуратенсис ва А. кноррингианус турлари онтогенезининг давр ва босқичларидаги хусусиятлари аниқланган, морфобиологияси очиб берилган;
тадқиқот обектларининг турли муддатларда сақланган ва ишлов берилган уруғларининг лаборатория, дала, иссиқхона шароитларида унувчанлиги аниқланган;
А. нуратенсис ва А. кноррингианус сенопопуляцияларнинг онтогенетик структуралари ҳамда ёш типлари очиб берилган;
организм ва популяция белгилари асосида сенопопуляцияларининг замонавий ҳолати баҳоланган;
А. нуратенсис ва А. кноррингианус турлари организм белгилари таҳлили асосида сенопопуляцияларининг виталитет ҳолати ва типи аниқланган;
глобал иқлим ўзгаришининг турли ссенарийлари таъсирида потенсиал тарқалиш майдонлари хариталари ишлаб чиқилган ва асосий биоиқлим омиллари баҳоланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шимоли-ғарбий Помир-Олойда тарқалган 
А. нуратенсис ва А. кноррингианус турларининг популяцион биологиясини тадқиқ қилишда олинган илмий натижалар асосида:
А. нуратенсис ва А. кноррингианус сенопопуляцияларидан йиғилган гербарий намуналари асосидаги маълумотлар базаси Биохилма-хиллик тўғрисидаги Глобал маълумотлар тизимига (www.гбиф.орг, ГБИФ) жорий этилган (Глобал биохилма-хиллик маълумотлар базаси сертификати, www.гбиф.орг, 2025-йил 5-сентябрдаги гувоҳномаси). Натижада, А. нуратенсис ва А. кноррингианус ҳамда улар тарқалган сенопопуляциялардаги ўсимликларнинг тарқалиши бўйича глобал ахборот базасидаги маълумотларни халқаро миқёсда фойдаланиш имконини берган;
Ўзбекистон флорасида тарқалган А. нуратенсис ва А. кноррингианус сенопопуляцияларидан йиғилган гербарий намуналари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институтидаги Ўзбекистон Миллий гербарий (ТАШ) фондига тақдим этилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025-йил 9-сентябрдаги 4/1255-2204-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Қизил китобига киритилган камёб ва эндем А. нуратенсис ва А. кноррингианус сенопопуляцияларидан йиғилган гербарий намуналари ТАШ фондининг Ўрта Осиё бўлими коллекциясини бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish