Назаров Холмурзо Тиркашевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Тоғ ва тоғолди текислик ландшафт комплексларида чўлланиш жараёни динамикаси ва уларни геоекологик баҳолаш (Нурота тизмаси мисолида)», 11.00.01 – Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.DSc/Gr78.
Илмий маслаҳатчи: Аббасов Субхон Бурхонович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Gr.09.11.
Расмий оппонентлар: Боймирзаев Каримжон Мирзахмедович, география фанлари доктори, профессор; Мавлонов Хударган Мавлонович, биология фанлари доктори, профессор; Алимкулов Нусратулла Рахмонқулович, география фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тоғ ва тоғолди текислик ландшафтларида чўлланиш жараёнини вужудга келтирувчи омилларни аниқлаш, баҳолаш ва чўлланиш жараёнини оптималлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тоғ ва тоғолди ландшафтларида чўлланиш жараёнига табиий ва антропоген омиллар таъсири интеграллашган ҳолда комплекс асосланган; 
тоғ ва тоғ олди ландшафт комплексларида чўлланиш жараёни, ўсимлик қопламининг ўзгариши ҳамда деградацияси трансек чизмаси ва масофавий зондлаш усуллари ёрдамида оператив мониторинг қилиниб, 1:800000 масштабда НДВИ, САВИ, ландшафт, ўсимликлар деградацияси карталари яратилган;
тоғ ва тоғолди ландшафт комплексларида ўсимликлар деградацияси ва деформациясига таъсир этувчи табиий ва антропоген омиллар хўжалик хусусиятларидан келиб чиқиб ИРЕАИ (Интегратед Рангеланд Эcологиcал Ассессмент Индех) усулида баҳоланган; 
тоғ ва тоғолди текислик ландшафтлари экологик ҳолатини оптималлаштириш мақсадида истиқболли ем-хашак ўсимликлардан фойдаланиб сунъий агрофитосенозлар яратиш механизми такомиллаштирилган;
тоғ ва тоғолди ландшафт комплексларида ўсимликлар деградацияси ва деформациясининг олдини олишда моделлаштириш ва прогнозлаштириш орқали фитомелиоратив тадбирларнинг географик шароитдаги илмий-амалий аҳамияти ва иқтисодий самарадорлиги аниқланган;
тоғ ва тоғолди ландшафт комплексларида яйловлардан фойдаланиш меёрий баланслари белгиланганлиги, яйловларга антропоген таъсирни камайтиришга қаратилган асосли чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тоғ ва тоғолди текислик ландшафт комплексларида чўлланиш жараёни динамикаси ва уларни геоекологик баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тоғ ва тоғолди ландшафтларида чўлланиш жараёнига табиий ва антропоген омиллар таъсири Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги Вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги Вазирлигининг 2026-йил 22-июндаги 06/28-4-05/4461-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳудуд ландшафтлари геоекологик ҳолатини узлюксиз мониторинг қилиш имконини берган; 
тоғ ва тоғ олди ландшафт комплексларида чўлланиш жараёни, ўсимлик қопламининг ўзгариши ҳамда деградацияси анъанавий (трансек чизмаси) ва замонавий (масофавий зондлаш) методлари ёрдамида оператив мониторинг қилиниб, 1:800000 масштабда яратилган НДВИ, САВИ, ландшафт, ўсимликлар деградацияси карталари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги Вазирлиги (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги Вазирлигининг 2026-йил 22-июндаги 06/28-4-05/4461-сонли маълумотномаси) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Вазирлиги (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Вазирлигининг 2026-йил 25-июндаги 04-04/3-1-7704-сонли маълумотномаси)  амалиётларига жорий этилган. Натижада, ландшафтларда деградация ва деформациянинг олдини олиш чора-тадбирлари билан фитомелиоратив тадбирларни умумлаштириш имконини берган.
тоғ ва тоғолди ландшафт комплексларида ўсимликлар деградацияси ва деформациясига таъсир этувчи табиий ва антропоген омиллар хўжалик хусусиятларидан келиб чиқиб ИРЕАИ (Интегратед Рангеланд Эcологиcал Ассессмент Индех) усулида баҳоланганлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги Вазирлигининг (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги Вазирлигининг 2026-йил 22-июндаги 06/28-4-05/4461-сонли маълумотномаси) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Вазирлиги (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Вазирлигининг 2026-йил 25-июндаги 04-04/3-1-7704-сонли маълумотномаси)  амалиётларига жорий этилган. Натижада, баҳолаш маълумотлари асосида масофадан зондлаш технологиялари жорий этилиб, ҳудуднинг деградация картасини яратиш имконини берган; 
тоғ ва тоғолди текислик ландшафтлари экологик ҳолатини оптималлаштириш мақсадида истиқболли ем-хашак ўсимликлардан фойдаланиб такомиллаштирилган сунъий агрофитосенозлар яратиш механизми Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги Вазирлиги (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги Вазирлигининг 2026-йил 22-июндаги 06/28-4-05/4461-сонли маълумотномаси) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Вазирлиги (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Вазирлигининг 2026-йил 25-июндаги 04-04/3-1-7704-сонли маълумотномаси)  амалиётларига жорий этилган. Натижада, истиқболли, маданийлашган ем-хашак ўсимликларидан фойдаланиб, сунъий яйловлар яратишнинг замонавий усулларига ўтишга имкон берган; 
тоғ ва тоғолди ландшафт комплексларида ўсимликлар деградацияси ва деформациясининг олдини олишда моделлаштириш ва прогнозлаштириш орқали фитомелиоратив тадбирларнинг географик шароитдаги аниқланган илмий-амалий аҳамияти ва иқтисодий самарадорлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги Вазирлиги (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги Вазирлигининг 2026-йил 22-июндаги 06/28-4-05/4461-сонли маълумотномаси) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Вазирлиги (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Вазирлигининг 2026-йил 25-июндаги 04-04/3-1-7704-сонли маълумотномаси)  амалиётларига жорий этилган. Натижада, истиқболли, маданийлашган ем-хашак ўсимликларидан фойдаланиб, сунъий яйловлар яратишнинг замонавий усулларига ўтишга имкон берган; 
тоғ ва тоғолди ландшафт комплексларида яйловлардан фойдаланиш меёрий баланслари белгиланганлиги, яйловларга антропоген таъсирни камайтириш асосида ишлаб чиқилган қатор чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Вазирлигининг 2026-йил 25-июндаги 04-04/3-1-7704-сонли маълумотномаси). Натижада, яйловлардан фойдаланиш меъёрларини такомиллаштириш, шу билан бирга техноген таъсирнинг олдини олиш йўналишларини белгилаб олишга имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish