Поянов Жавлонбек Шодмон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертатсияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Суғориладиган ҳудудларнинг ландшафт - экологик ҳолати ва уларни баҳолаш (Қашқадарё вилояти мисолида)”, 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 2025.3.PhD/Gr363.
Илмий раҳбар: Назаров Мақсуджон Гелдиёрович, география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.Gr.09.11 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ярашев Қувондиқ Сафарович, география фанлари доктори, профессор; Арипов Исломжон Кахрамонович, география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қашқадарё вилояти суғориладиган ерларининг бир-бутун геотизим сифатида ландшафт-экологик ёндашув асосида уларни типологик турларга ажратиш, шунингдек ушбу ҳудудларни ландшафт-экологик баҳолаш ҳамда ҳолатини яхшилашнинг илмий ва амалий асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қашқадарё вилояти суғориладиган ҳудудларининг ўзлаштирилиши 6 та тарихий-генетик босқичларга ажратилган ва ҳар бир босқичда вужудга келган экологик шарт-шароитлар аниқланган;
суғориладиган ерларнинг мелиоратив-экологик ҳолатини кўрсатувчи масштаби 1:1140 000 бўлган “Қашқадарё вилоят суғориладиган ҳудудлар ландшафтларининг сизот сувлари сатҳи ва минераллашуви” ҳамда “Қашқадарё вилоят суғориладиган ҳудудлар ландшафтларининг шўрланиш ҳолати” ва “Қашқадарё вилояти суғориладиган ҳудудларининг ландшафт-экологик ҳолатини баҳолаш картаси” АрcГИС дастуридан фойдаланган ҳолда яратилган;
вилоят суғориладиган ҳудудлар экологик ҳолатига таъсир этувчи асосий омиллар (ўртача ҳарорат, ёғингарчилик миқдори, йиллик сув ресурслар ҳажми минг м3, коллекторларнинг ўртача сув сарфи, коллектор сувлар ҳажми минг м3, коллектор сувлар минералазатсияси г/л, сув-туз балансининг 2001-2024 йиллардаги ҳолати) ўзгаришининг коррелятсион алоқадорлиги аниқланган;
суғориладиган ҳудудлар ландшафтлари алоҳида бир-бутун геотизим сифатида қабул қилинди ва 12 та ландшафт турлари ажратилган ҳамда уларнинг ландшафт-экологик ҳолати баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қашқадарё вилояти суғориладиган ҳудудлар ландшафт-экологик ҳолатини баҳолаш, таҳлил этиш ва яхшилаш бўйича олинган илмий хулосалар қуйидаги натижаларни берди:
Қашқадарё вилояти суғориладиган ҳудудларнинг ўзлаштирилиш тарихи натижасида 6 та тарихий-генетик босқичларга ажратилди ва ҳар бир босқичда вужудга келган экологик шарт-шароитлар аниқланган. Ҳозирги кунда ушбу натижалардан ерлардан фойдалишда, экологик муаммоларининг олдини олишда муҳим илмий хулоса сифатида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолийатида амалийотга жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2025 - йил "02" - декабрдаги 04/20-6351-сонли маълумотномаси). Натижада, суғориладиган ерларнинг ўзлаштириш вақтига қараб уларнинг экологик барқарорлиги ошиб бориши, дастлаб ўзлаштирилган ҳудудларнинг экологик ҳолати, янгидан ўзлаштирилган ҳудудларга қараганда яхшироқ эканлигини аниқлаш имконини берган;
суғориладиган ерларнинг мелиоратив-экологик ҳолатини тадқиқ этиш учун илк бор АрcГИС дастуридан фойдаланилган ҳолда масштаби 1:1 140 000 бўлган “Вилоят суғориладиган ҳудудлар ландшафтларининг сизот сувлари сатҳи ва минераллашуви” ҳамда “Вилоят суғориладиган ҳудудлар ландшафтларининг шўрланиш ҳолати” ва “Қашқадарё вилояти суғориладиган ҳудудлар ландшафт-экологик ҳолатини баҳолаш” картасидан карталари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолийатида амалийотга жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2025 - йил "02" - декабрдаги 04/20-6351-сонли маълумотномаси). Натижада, вилоят суғориладиган ерларининг мелиоратив-экологик ҳолатининг асосий элементи ҳисобланган сизот сувлари сатҳи, минераллашуви ва суғориладиган тупроқларнинг шўрланиши, ландшафтларнинг экологик ҳолатига салбий таъсир кўрсатаётган омилларни баҳолаш имконияти яратилган;
вилоят суғориладиган ҳудудлар экологик ҳолатига таъсир этувчи асосий омиллар (ўртача ҳарорат, ёғингарчилик миқдори, йиллик сув ресурслар ҳажми минг м3, коллекторларнинг ўртача сув сарфи, коллектор сувлар ҳажми минг м3, коллектор сувлар минералазатсияси г/л, сув-туз балансининг 2001-2024 йиллардаги ҳолати) ўзгаришининг коррелятсион алоқадорлиги аниқланган. Ушбу олиб борилган ҳисоб-китоб наътижалари Ўзбекистон Республикаси Экологик партияси фаолийатида амалийотга жорий етилган. (Ўзбекистон Республикаси Экологик партиясининг 2026 - йил "25" - майдаги 02/286-сонли маълумотномаси) Натижада, вилоят суғориладиган ерларининг экологик ҳолатига таъсир этувчи элементлар орасидаги боғлиқлик даражасини баҳолаш имконияти берилган;
суғориладиган ҳудудлар ландшафтлари алоҳида бир-бутун геотизим сифатида қабул қилинди ва 12 та ландшафт турлари ажратилган ҳамда уларнинг ландшафт-экологик ҳолати баҳоланган. Ушбу ландшафтларнинг экологик ҳолатини баҳолаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолийатида амалийотга жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2025 - йил "02" - декабрдаги 04/20-6351-сонли маълумотномаси). Натижада, суғориладиган ерларни алоҳида бир-бутун тизим эканлиги, ундаги ландшафт турларини экологик жиҳатдан баҳолаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish