Шарапова Моҳидил Амановнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Қарши воҳасига интродуксия қилинган Лагерстроемиа индиcа Л. ва Cаесалпиниа гиллиесии Wалл. ни биоекологик хусусиятлари», 03.00.05 – Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/B1611.
Илмий раҳбар: Байсунов Бабир Хидирович, биология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/2025.27.12.B.11.06.
Расмий оппонентлар: Ҳайдаров Хислат Қудратович, биология фанлари доктори, профессор; Турғунов Мирабдулла Дехканович, биология фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қарши воҳасига интродуксия қилинган Лагерстроемиа индиcа Л. ва Cаесалпиниа гиллиесии Wалл.ни биоекологик хусусиятларини очиб бериш, вегетатив органларининг морфо-анатомик белгиларини тавсифлаш ва интродуксион баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қарши шароитида Лагерстроемиа индиcа нинг максимал ўсиши 5 ёшида, Cаесалпиниа гиллиесиида 1 ёшида новдалар узунлиги мунтазам ортиб бориш тартибида кечиши, C. гиллиесии новдаларининг ўсиш интенсивлиги ва вегетация давридаги умумий ўсиш суръати Л. индиcага нисбатан юқорилиги асосланган;
бир вегетация даврида ҳар иккала турнинг В тартиблигача шохланиши, Л. индиcада сувни тежаш ва сақлашга, C. гиллиесиида эса сув алмашинувини самарали тартибга солишга хос бўлган анатомик мосланиш механизмлари мавжудлиги аниқланган;
Л. индиcа нинг ёши ортиши билан тўпгуллар ва уруғлар сонининг, шунингдек, уруғ маҳсулдорлигининг ортиши, C. гиллиеси нинг эса нисбатан эрта ва узоқ муддат гуллаши, уруғларининг юқори унувчанлик хусусиятига эгалиги исботланган;
C. гиллиесии ўсиш, генератив, интродуксия шароитининг лимитловчи омиллари таъсирига бардошлилик кўрсаткичларининг юқорилиги ҳисобига Л. индиcага нисбатан катта интродуксион потенсиалга эга эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қарши воҳаси шароитига интродуксия қилинган Л индиcа ва C. гиллиесии нинг биоекологик хусусиятларига доир илмий натижалар асосида:
турларни ўсиш ва ривожланиши, гуллаш биологияси, экологик омилларга муносабати асосида аниқланган истиқболлилик кўрсаткичлари бўйича олинган натижалар Қарши шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Вазирлигининг 2026-йил 20 апрел 04-04/3-1-4137-сон маълумотномаси). Натижада, Қашқадарё вилоятини кўкаламзорлаштиришда фойдаланиладиган манзарали буталарнинг истиқболли ассортиментини бойитиш, кўкаламзорлаштиришга илмий ёндошиш ва самарадорлигини ошириш имконини берган;
ўсимликни кўпайтириш, шакл бериш орқали унинг манзаралилигини ошириш ва умрини узайтириш усуллари бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Вазирлигига қарашли ташкилотлар амалиётига жорий этилган (Қашқадарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг 20 май 2025 йил 01-3/2201-сон маълумотномаси). Натижада, иқлим омилларига мос манзарали ўсимликларни самарали кўпайтириш ва улар иштирокида юқори манзарали ландшафт яратиш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish