Андаев Сирож Рустамовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертатсияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Дизел ёқилғилари учун мойловчи ва дисперловчи қўндирмалар олиш технологияси», 02.00.08 - Нефт ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Т3808.
Илмий раҳбар: Уринов Улуғбек Комилжонович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2025.27.12.Т.42.01.
Расмий оппонентлар: Юнусов Мирахмат Пўлатович, техника фанлари доктори, профессор; Хўжақулов Камолиддин Рамазонович, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта соапстоки асосида едирилишга қарши кўп функсияли мойловчи-дисперсловчи қўндирма олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта соапстоки таркибидан совунлаш ва сулфолаш билан ажратиб олинган фракцияда 99 % юқори ёғ кислоталари мавжудлиги аниқланган;
пахта соапстокини совунлаш жараёнида натрий гидрооксид консентратсияси 15 %, жараён давомийлиги 60 дақиқа, ҳарорат 90 оC ва аралаштириш тезлиги 120 айл/дақиқа бўлганда жараён унуми 89,6 % ни ташкил этиши исботланган;
ёғ кислоталарининг натрийли тузларини 20% ли сулфат кислота эритмаси иштирокида 120 °C ҳароратда 2 соат давомида кислоталашда ёғ кислоталарининг чиқиш унуми 98 % гача етиши аниқланиб, сулфат кислотанинг натрийли совунларни протонлаш ва эркин карбоксил гуруҳларини регенератсиялашда юқори самарадорлиги асосланган;
азот атоми бўйича атсиллаш реакциясида ДЕА: РCООҲ нисбати 1,05:1, ҳарорат 160 оC, жараён давомийлиги 180 дақиқа бўлганда унум 98 % гача етиши иботланган;
Ал2О3 катализатори (3%) иштирокида ёғ кислотасининг карбонил гуруҳи активланиб, C-О боғининг активланиш энергиясини камайтириб ДЕА нинг нуклеофил ҳужуми осонлаштириши ва амид ҳосил бўлиш реакция тезлигини 0,16 мол/соатдан - 0,3 мол/соатгача ошириши исботланган;
дизел ёқилғисига синтез қилинган қўндирманинг умумий массага нисбатан 0,03% миқдори қўшилиши дизел ёқилғисининг 40 оC даги кинематик қовушқоқлигини 3,01 мм2/с дан 2,65 мм2/с гача камайтириши, металл едирилиш доғи чегарасини 595 мкм дан 340 мкм гача камайтириши ва совуқда филтрланишнинг чегаравий ҳароратини -7 оC дан -18 оC гача пасайиши аниқланган;
пахта соапстоки асосида едирилишга қарши мойловчи-дисперсловчи қўндирма олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта соапстоки асосида едирилишга қарши мойловчи-дисперсловчи қўндирма синтез қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
едирилишга қарши мойловчи-дисперсловчи қўндирма олиш технологияси «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи»нинг «2026-2028-йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг 2026-йил 30-январдаги 15-05-сонли маълумотномаси). Натижада 0,03% миқдоридаги қўндирма дизел ёқилғисига қўшилганда металл емирилиш доғни 595 мкм дан 340 мкм гача, совуқда филтрланиш чегарасини -7 оC дан -18 оC гача камайтириш имконини беради;
мойловчи-дисперсловчи янги таркибли ПАХДЕА қўндирмаси олиш технологияси «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи»нинг «2026-2028-йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг 2026-йил 30-январдаги 15-05-сонли маълумотномаси). Натижада 40 оC даги кинематик қовушқоқлиги 3,6%га кичик, совуқда филтрланиш чегараси 33,3% га ва термик барқароралиги 23% га юқорироқ бўлиши дизел ёқилғисига хусусиятлари яхшиланишига имкон беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish