Сафарова Феруза Эргашевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): йича “Ўзбекистон сув ҳавзаларидаги балиқлар паразитлари (фаунаси, экологияси, аҳамияти)”, 03.00.15 - Ихтиология, 03.00.06 - Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.DSc/В83.
Илмий маслаҳатчилар: Азимов Джалолиддин Азимович, биология фанлари доктори, профессор, ЎзР ФА академиги; Юлдашов Мансур Арзикулович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги PhD.08/2025.27.12.B.02.04 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Камилов Бахтияр Ганиевич, биология фанлари доктори, профессор; Эшова Холиса Саидовна, биология фанлари доктори, профессор; Зокиров Исломжон Илхомжонович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистоннинг экологик шароити турли сув ҳавзаларидаги чучук сув балиқлари паразитларининг фаунаси ва замонавий таксономик хилма-хиллигини аниқлаш, овланадиган балиқлар популяциясида экто- ва эндопаразитларнинг алоҳида гуруҳларининг аҳамиятини баҳолаш ва паразитар касалликларнинг олдини олишнинг илмий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор балиқларнинг морфологик, биологик ва экологик хусусиятларига, хусусан уларнинг ўсиши, ривожланиши ва маҳсулдорлигига Ўзбекистон сув ҳавзаларида учрайдиган овланадиган балиқлар паразитларининг салбий таъсири комплекс тадқиқотлар асосида илмий жиҳатдан асосланган;
илк бор Ўзбекистон сув ҳавзаларида овланадиган балиқларнинг паразитофаунасининг тур таркиби аниқланган ҳамда улар 10 та синфга мансуб 113 тур, жумладан: Кинетопластида – 6 тур, Cоccидеа – 4 тур, Мйхоспоридеа – 12 тур, Литостоматеа – 2 тур, Пҳйллопҳарйнгеа – 5 тур, Моногеноидеа – 30 тур, Cестода – 16 тур, Трематода – 20 тур, Палаеаcантҳоcепҳала – 2 тур ва Нематода – 15 тур паразитлардан иборат эканлиги аниқланган;
Ўзбекистон сув ҳавзаларида ўрганилган балиқлар орасида оддий ва мураккаб ҳаёт циклига эга паразитларнинг тарқалишига таъсир этувчи асосий экологик омиллар очиб берилган;
илк бор Ўзбекистон балиқлари паразитофаунаси учун содда ҳайвонларнинг 10 тури: Трйпаносома cрасси, Ичтҳёбодо неcатор (Трипаносоматидае), Гоуссиа леуcисcи (Cалйптоспоридае), Эимериа эсоcи, Э. перcае (Эимериидае), Ҳемиопҳрйс бранчиарум, Ҳ. дисcиформис (Ампҳилептидае), Чилодонелла писcиcола (Чилодонеллидае), Тричодина аcута ва Т. эсоcис (Тричодинидае), трематодалардан Азйгиа луcии, Эчиночасмус cоахатус, Петасигер неоcоменсе ва Меторчис хантҳосомус, тиканбошлилардан Помпҳорҳйнчус лаевис, шунингдек, аввалги тадқиқотларда қайд этилмаган Эустронгйлидес эхcисус, Э. мергорум, Пҳилометра ришта, Пҳилометроидес сангуинеа ва Аcуариа cрассиcауда каби нематода турлари аниқланган;
ўрганилган балиқларда Моногеноидеа, Cестода, Трематода, Палаеаcантҳоcепҳала ва Нематода синфларига мансуб паразит чувалчангларнинг 83 турдан иборатлиги аниқланиб, уларнинг балиқ организмининг деярли барча орган ва тўқималарида паразитлик қилиши илмий асосланган;
Амударё, Сирдарё ва Зарафшон дарёлари сув ҳавзаларида эндогелминтларнинг тур таркиби сув ҳавзаларининг экологик хусусиятлари ва географик жойлашувига богʻлиқ ҳолда нотекис тақсимланганлиги аниқланган ҳамда Зарафшон дарёсида 28 тур, Амударёда 46 тур ва Сирдарёда 51 тур эндогелминтлар аниқланган;
аниқланган гелминтларнинг ҳаёт циклида балиқлар 41,8 % дефинитив хўжайин сифатида, 50,8 % оралиқ хўжайин сифатида ва 7,2 % резервуар хўжайин сифатида иштирок этиши аниқланган ҳамда ушбу паразит–хўжайин муносабатларининг узоқ эволюцион жараён давомида шаклланиб, Ўзбекистон балиқлари паразитофаунасининг замонавий таркиби ва тузилишининг вужудга келишида муҳим аҳамият касб этиши илмий жиҳатдан асосланган;
балиқлар паразитофаунасининг шаклланиш жараёнида “паразит-хўжайин” муносабатлари ҳамда улар ўртасидаги биосенотик алоқаларнинг роли ва аҳамияти илмий асосда ёритилган;
ўтказилган тадқиқотлар натижасида тажриба хўжаликларидаги балиқларнинг маҳсулдорлик кўрсаткичлари назорат гуруҳига нисбатан мос равишда 74,5 кг, 65,4 кг ва 87,2 кг га камайиши паразитларнинг салбий таъсири билан богʻлиқлиги илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон сув ҳавзаларидаги балиқлар паразитлари (фаунаси, экологияси, аҳамияти) бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
балиқларнинг паразитар касалликларига қарши курашишда “Монезол” препаратининг 0.3 гр/кг дозада озуқа билан қўллаш усули Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида жойлашган “Ҳамроз Хўжа Файз” МЧЖ да жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 17-мартдаги 05/06-04-291-сонли маълумотномаси). Натижада, касаллик аниқланган 122 дона балиқдан 98 дона балиқнинг ҳаёти сақлаб қолиш орқали рентабиллик даражасини 43,1 фоизгача ошириш имконияти яратилган;
балиқлар паразитларига қарши курашда “Фенасал” препаратининг 1 % дозасидан фойдаланиш Хоразм вилояти Хива туманида жойлашган “Савоб” МЧЖ да жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 17-мартдаги 05/06-04-291-сонли маълумотномаси). Натижада, касаллик аниқланган 145 дона балиқдан 137 дона балиқнинг ҳаёти сақлаб қолиш орқали рентабиллик даражаси 65,2 фоизгача ошириш имконини берган;
балиқлар паразитар касалликларига қарши курашишда “Панафенб 22,2 фоизли” препаратининг 0,2 гр/кг дозада озуқасига қўшиб бериш усули Жиззах вилояти Ш. Рашидов туманида жойлашган “Салоҳиддин балиқчи” балиқчилик фермер хўжалигида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2026-йил 16-мартдаги 02/23-243-сонли маълумотномаси). Натижада, аниқланган 254 дона балиқдан 148 дона балиқнинг ҳаёти сақлаб қолиш ва рентабеллилик даражаси 41,78 фоизгача ошириш имконини берган; 
балиқ паразитларига қарши курашишда “Албендозол” препаратини 1 кг балиқ вазнига 0,2 гр миқдорида озуқасига қўшиб бериш усули Самарқанд вилояти Пастдаргʻом туманида жойлашган “Дурмонсой балиқлари” балиқчилик фермер хўжалигида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2026-йил 16-мартдаги 02/23-243-сонли маълумотномаси). Натижада, 287 дона зарарланган балиқдан 274 дона балиқнинг ҳаёти сақлаб қолиш ва рентабеллилик даражасини 72,5 фоизгача ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish