Умиров Акрамжон Турсунпулотовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятида инвестициялар самарадорлигини ошириш ё'ллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Илмий раҳбар: Зойиров Лазиз Субханович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исмаилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятида инвестициялар самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
олис ва бориш қийин бўлган, меҳнат ресурслари ортиқча ҳудудларда кооперация асосида кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ушбу жараёнларга инвестиция жалб этиш самарадорлигини ошириш мақсадида, маҳаллаларга бириктирилган етакчи кичик тадбиркорлик субъектларига касаначиликни ривожлантириш лойиҳалари учун ажратиладиган кредитлар 75 фоизигача, бироқ 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда берилиши таклиф этилган;
кичик бизнес тоифасидан ўрта бизнес тоифасига ўтган тадбиркорлик субектларининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг инвестицион фаоллигини ошириш мақсадида, икки йил давомида фойда солиғи ставкасини 50 фоизга пасайтириш таклиф этилган;
юқори даромадли маҳсулот етиштиришни кенгайтириш ва бу соҳага инвестиция киритишни рағбатлантириш мақсадида, тадбиркорларга ҳар 10 та хонадонни ихтисослаштиргани учун 2 млн сўм, агар маҳалладаги хонадонларнинг 30 фоизини қамраб олса 75 млн сўм субсидия ажратиш таклиф этилган;
кичик бизнес ва тадбиркорлик субуектларига инвестиция жалб этишга таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида инвестициялар ҳажмини оширишнинг 2028-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятида инвестициялар самарадорлигини ошириш ё'ллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олис ва бориш қийин бўлган, меҳнат ресурслари ортиқча ҳудудларда кооперация асосида кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ушбу жараёнларга инвестиция жалб этиш самарадорлигини ошириш мақсадида, маҳаллаларга бириктирилган етакчи кичик тадбиркорлик субъектларига касаначиликни ривожлантириш лойиҳалари учун ажратиладиган кредитлар 75 фоизигача, бироқ 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда берилиши таклифи Савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 25-мартдаги 01-06-30-2780-сон маълумотномаси). Натижада, узоқ ҳудудларда кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик ривожланади, касаначилик лойиҳалари молиялаштирилади, маҳаллий иқтисодий фаоллик ошади ва иш ўринлари яратилади.
кичик бизнес тоифасидан ўрта бизнес тоифасига ўтган тадбиркорлик субектларининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг инвестицион фаоллигини ошириш мақсадида, икки йил давомида фойда солиғи ставкасини 50 фоизга пасайтириш таклифи Савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 25-мартдаги 01-06-30-2780-сон маълумотномаси). Натижада, кичикдан оʻрта бизнесга оʻтаётган тадбиркорлар солиқ юкидан енгиллик олади, рентабеллик ошади, инвестиция фаоллиги кучаяди ва иқтисодий ривожланиш рағбатлантирилади.
юқори даромадли маҳсулот етиштиришни кенгайтириш ва бу соҳага инвестиция киритишни рағбатлантириш мақсадида, тадбиркорларга ҳар 10 та хонадонни ихтисослаштиргани учун 2 млн сўм, агар маҳалладаги хонадонларнинг 30 фоизини қамраб олса 75 млн сўм субсидия ажратиш таклифи Савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 25-мартдаги 01-06-30-2780-сон маълумотномаси). Натижада, тадбиркорлар юқори даромадли маҳсулот етиштиради, ихтисослашув рағбатлантирилади, маҳаллий ишлаб чиқариш ривожланади ва қишлоқ хўжалиги рентабеллиги ошади.
кичик бизнес ва тадбиркорлик субуектларига инвестиция жалб этишга таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида инвестициялар ҳажмини оширишнинг 2028-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқиш таклифи Савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 25-мартдаги 01-06-30-2780-сон маълумотномаси). Натижада, ичик бизнесга инвестиция жалб қилинади, сармоя ҳажми ошади, иқтисодий самарадорлик яхшиланади, бизнес фаоллиги ривожланади ва 2028-йилга молиявий барқарорлик таъминланади.