Аметова Насиба Даниловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон матни

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ходимлар билан ҳисоб-китоблар ҳисоби ва аудитининг услубий жиҳатларини такомиллаштириш”, 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит” ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Iqt3551.
Илмий раҳбар: Дусмуратов Раджапбай Давлатбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.I.29.02 рақамли Илмий кенгаш қошидаги Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ризаев Нурбек Кадирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;  Темирханова Мўтабар Жўраевна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: ходимлар билан ҳисоб-китоблар ҳисоби ва аудитининг услубий жиҳатларин такомиллаштириш бўйича илмий таклиф, услубий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
ходимлар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олишга доир актив счётлар (4220, 4890, 5910) ва пассив счётлар (6710, 6970) бўйича ишчи счётлар очиш орқали ҳисоб ахборотларининг ишончлилиги ва назоратини таъминлаш таклифи асосланган;
корхоналар ҳисоб сиёсатининг «Ишчи счётлар режаси» бўлимида 6711-«Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар», 6712-«Ходимларни рағбатлантириш бўйича ҳисоб-китоблар», 6713-«Ходимларга компенсация тўловлари бўйича ҳисоб-китоблар», 6714-«Ходимлар билан ишламаган вақт учун тўловларни ҳисоблаш», 6715-«Ходимлар билан ҳақиқатда бажарилган иш учун ҳисоб-китоблар» ишчи счётларини очиш орқали ходимлар билан ҳисоб-китобларнинг синтетик ва аналитик ҳисобини деталлаштириш, меҳнатга ҳақ тўлашга оид харажатларнинг таркиби ва ҳаракатини ишончли акс эттириш ҳамда бошқарув қарорлари учун зарур бухгалтерия ахборотининг сифатини ошириш таъминланган;
«Аудиторлик далилларини тўплаш бўйича тартиб-таомиллари», «Ходимлар билан ҳисоб-китоблар бўйича ички назорат тизимини баҳолаш учун ишчи ҳужжат» ва ички назорат тизимининг ишончлилигини баҳолаш “ишончлиликнинг паст даражаси” (60% дан кам), “ўртача ишончлилик даражаси” (61-70%), “ишончлилик даражаси яхши” (71-80%), “ишончлиликнинг юқори даражаси” (81-100%) мезонларининг чегара қийматларини белгилаш орқали такомиллаштирилган;
«Ходимлар билан ҳисоб-китоблар аудитининг дастури»ни шакллантириш жараёни «Аудитнинг ҳажми, муддати ва умумий йўналишларидан иборат аудит ўтказишнинг умумий стратегияси» ва «Ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш ва бошқа операциялар бўйича ҳисоб-китоблар аудитини ташкил этиш тартиб-таомиллари»  ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ходимлар билан ҳисоб-китоблар ҳисоби ва аудитининг ташкилий-услубий жиҳатларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида: 
ходимлар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олишга доир актив счётлар (4220, 4890, 5910) ва пассив счётлар (6710, 6970) бўйича ишчи счётлар очиш орқали ҳисоб ахборотларининг ишончлилиги ва назоратини таъминлаш таклифи «Тахиатош дон маҳсулотлари» АЖда амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2025 йил 27 августдаги 13-09/19-08/702-сон, «Тахиатош дон маҳсулотлари» АЖнинг 2025 йил 13 августдаги 02-07/205-сон маълумотномалари). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этиш натижасида ходимлар билан ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ахборотларнинг ишончлилиги, тезкорлиги, жорий назорати ва таҳлил имкониятлари яхшиланган ҳамда бу борадаги бошқарув қарорларининг самарадорлиги оширилган;
корхоналар ҳисоб сиёсатининг «Ишчи счётлар режаси» бўлимида 6711-«Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар», 6712-«Ходимларни рағбатлантириш бўйича ҳисоб-китоблар», 6713-«Ходимларга компенсация тўловлари бўйича ҳисоб-китоблар», 6714-«Ходимлар билан ишламаган вақт учун тўловларни ҳисоблаш», 6715-«Ходимлар билан ҳақиқатда бажарилган иш учун ҳисоб-китоблар» ишчи счётларини очиш орқали ходимлар билан ҳисоб-китобларнинг синтетик ва аналитик ҳисобини деталлаштириш, меҳнатга ҳақ тўлашга оид харажатларнинг таркиби ва ҳаракатини ишончли акс эттириш ҳамда бошқарув қарорлари учун зарур бухгалтерия ахборотининг сифатини ошириш таклифи «Тахиатош дон маҳсулотлари» АЖ ва «КК АУДИТ - СЕРВИС» МЧЖда амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2025 йил 27 августдаги 13-09/19-08/702-сон, «Тахиатош дон маҳсулотлари» АЖнинг 2025 йил 13 августдаги 02-07/205-сон, «КК АУДИТ - СЕРВИС» МЧЖ аудиторлик ташкилотининг 2025 йил 15 августдаги 5-сон маълумотномалари). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этиш натижасида ходимлар билан ҳисоб-китоблар аудитини режалаштириш ва ташкил этиш мақсадларида ички назоратни баҳолаш сифати ошган, умумий стратегия аниқлаштирилган, батафсил аудит режаси ва дастури тузиш ҳамда ишончли аудиторлик далилларини тўплашга эришилган;
«Аудиторлик далилларини тўплаш бўйича тартиб-таомиллари», «Ходимлар билан ҳисоб-китоблар бўйича ички назорат тизимини баҳолаш учун ишчи ҳужжат» ва ички назорат тизимининг ишончлилигини баҳолаш “ишончлиликнинг паст даражаси” (60% дан кам), “ўртача ишончлилик даражаси” (61-70%), “ишончлилик даражаси яхши” (71-80%), “ишончлиликнинг юқори даражаси” (81-100%) мезонларининг чегара қийматларини белгилаш орқали такомиллаштириш таклифи «Тахиатош дон маҳсулотлари» АЖ ва «КК АУДИТ - СЕРВИС» МЧЖда амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2025 йил 27 августдаги 13-09/19-08/702-сон, «Тахиатош дон маҳсулотлари» АЖнинг 2025 йил 13 августдаги 02-07/205-сон, «КК АУДИТ - СЕРВИС» МЧЖ аудиторлик ташкилотининг 2025 йил 15 августдаги 5-сон маълумотномалари). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этиш натижасида меҳнат ҳақи, хизмат сафари ва ходимлар билан бошқа операциялар бўйича ҳисоб-китоблар аудитининг сифатли ҳамда самарали ўтказилишига эришилиб, «КК АУДИТ - СЕРВИС» МЧЖ аудиторлик ташкилоти амалиётида мазкур обектлар бўйича аудит натижалари юзасидан аудиторлик ҳисоботи учун тайёрланган маълумотларнинг ишончлилиги ошган;
«Ходимлар билан ҳисоб-китоблар аудитининг дастури»ни шакллантириш жараёнини «Аудитнинг ҳажми, муддати ва умумий йўналишларидан иборат аудит ўтказишнинг умумий стратегияси» ва «Ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш ва бошқа операциялар бўйича ҳисоб-китоблар аудитини ташкил этиш тартиб-таомиллари»  ишлаб чиқиш асосида такомиллаштириш таклифи «Тахиатош дон маҳсулотлари» АЖда амалиётга жорий этилган. (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2025 йил 27 августдаги 13-09/19-08/702-сон, «Тахиатош дон маҳсулотлари» АЖнинг 2025 йил 13 августдаги 02-07/205-сон, «КК АУДИТ - СЕРВИС» МЧЖ аудиторлик ташкилотининг 2025 йил 15 августдаги 5-сон маълумотномалари). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этиш натижасида меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар аудитида меҳнат ресурслари ва меҳнат унумдорлиги таҳлилининг «абсолют фарқлар», «занжирли боғланиш» усулларини қўллаш аудитнинг сифати ва самарадорлигини ошириши асосланиб, «Тахиатош дон маҳсулотлари» АЖда ялпи маҳсулот ишлаб чиқаришига салбий таъсир кўрсатган тўртта омил ўз вақтида бартараф этилганда, ялпи маҳсулот ҳажмини 2024 йилда 2020 йилга нисбатан 2 944 785,5 минг сўмга кўпайиши ва бундай таклиф аудиторлик ҳисоботининг сифати ҳамда ишончлилигини ошириши асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish