Исаев Атабек Джурабаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон матни

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли иқтисодиёт шароитида монетар сиёсатнинг назарий асосларини такомиллаштириш”, 08.00.01 – “Иқтисодиёт назарияси” ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Iqt2514.
Илмий раҳбар: Бердиназаров Зафар Улашович, иқтисодиёт фанлари доктори DSc, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.I.29.02 рақамли Илмий кенгаш қошидаги Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Расулов Тўлқин Сатторович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;  Холматов Неъмат Боймирзаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиёт шароитида монетар сиёсатини назарий асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
монетар сиёсат юритишнинг устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда истиқболда рақамли активларни кенг жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича миллий қонунчилик тизимини такомиллаштириш зарурлиги асосланган;
рақамли иқтисодиёт шароитида монетар сиёсат юритишнинг бозор механизминини кенг жорий қилиш, жумладан, пул – кредит ва депозит бозорлари ликвидлиги, фоиз ставкаларини тартибга солиш бўйича янги бозор инструментлари ҳисобланган, рақамли активлар учун крипто ставкалар, крипто аукционлар, крипто свопларни жорий қилиш муҳимлиги асосланган; 
илғор хориж тажрибалар у асосида истиқболда қоғоз пул бирликларидан босқичма – босқич воз кечиш ва унинг ўрнига рақамли валюталардан кенг фойдаланиш бўйича йўндашувларни инобатга олган ҳолда босқичма – босқич Марказий банк рақамли валютасини (МБРВ) жорий қилиш имкониятлари асосланган;
иқтисодиётни рақамлаштириш, рақамли банк молия хизматларини кенгайтириш, мамлакат иқтисодиётининг монетизация даражасини ошириш, инвестициялар ҳажми ва аҳолининг миллий валютадаги жамғармалари жозибадорлигини таъминлашда монетар омиллар таъсирчанлигини янада кучайтириши асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиёт шароитида монетар сиёсат юритишнинг назарий ва амалий асосларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар қуйидагилар билан тасдиқланган:
монетар сиёсат юритишнинг устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда истиқболда рақамли активларни кенг жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича миллий қонунчилик тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республика-сининг “Марказий банки тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасида Марказий банкнинг рақамли активлар билан операцияларни амалга оширишга оид тартибини белгилаш ваколатини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг бюджет ва иқтисодий масалалар Қўмитасининг 2025 йил 11 апрелдаги 04/2-11-17-сон ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2025 йил 15 июлдаги 08-06/247-сон маълумотномалари). Ушбу таклиф истиқболда рақамли активларни кенг жорий этиш ва улардан фойдаланиш бўйича миллий қонунчилик тизимини такомиллаштириш, молиявий тизимни замонавийлаштириш, пул-кредит сиёсати воситаларини кенгайтириш, блокчейн технологиялари орқали шаффофлик ва назоратни ошириш, жараён инвестиция ва инновацияларни рағбатлантириб, иқтисодиётнинг рақамли секторини тез ривожлантиришга, молиявий инклюзияни кенгайтириб, аҳолининг ва бизнеснинг кенг қатламига замонавий молиявий хизматлардан фойдаланиш имконини беради;
рақамли иқтисодиёт шароитида монетар сиёсат юритишнинг бозор механизмларинини кенг жорий қилиш, жумладан, пул – кредит ва депозит бозорлари ликвидлиги, фоиз ставкаларини тартибга солиш, рақамли активлар учун крипто ставкалар, крипто аукционлар, крипто своплар ва бошқа инструментларни жорий қилиш тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонунни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2025 йил 15 июлдаги 08 – 06/247 – сон, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг бюджет ва иқтисодий масалалар Қўмитасининг 2025 йил 11 апрелдаги 04/2 – 11 – 17 – сон маълумотномалари). Ушбу таклифни амалиётга қўллаш рақамли иқтисодиёт шароитида монетар сиёсат самарадорлигини ошириш, пул-кредит ва депозит бозорлари ликвидлигини бошқариш, фоиз ставкаларини бозор механизмлари орқали тартибга солиш, крипто ставкалар, крипто аукционлар, крипто своплар орқали рақамли активлар бозорини ривожлантиришга хизмат қилади;
илғор тажрибалар асосида истиқболда қоғоз пул бирликларидан босқичма- босқич воз кечиш ва унинг ўрнига рақамли валюталардан кенг фойдаланиш бўйича йўндашувларни инобатга олган ҳолда босқичма-босқич Марказий банк рақамли валютасини (МБРВ) жорий қилиш имкониятлари юзасидан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан амалиётга қўллаш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2025 йил 15 июлдаги 08-06/247-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф илғор халқаро тажрибалар у асосида қоғоз шаклидаги пул бирликларидан босқичма-босқич воз кечиш ва уларнинг ўрнига рақамли валюталардан кенг фойдаланиш, МБРВни босқичма-босқич жорий этиш имкониятларини белгилашга қаратилган бўлиб миллий тўлов тизимини модернизация қилиш, транзакциялар тезлиги, хавфсизлиги ва шаффофлигини ошириш, аҳоли ва бизнес учун молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади;
иқтисодиётни рақамлаштириш, рақамли банк молия хизматларини тобора кенгайтириш, мамлакат иқтисодиётининг монетизация даражасини ошириш, инвестициялар ҳажми ва аҳолининг миллий валютадаги жамғармалари жозибадорлигини таъминлашда монетар омиллар таъсирини кучайтириш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан амалиётга қўллаш учун қабул қилинган  (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2025 йил 15 июлдаги 08-06/247-сон маълумотномаси). У таклиф асосида иқтисодиётни комплекс равишда рақамлаштириш, замонавий рақамли банк-молия хизматларини босқичма-босқич кенгайтириш орқали мамлакат иқтисодиётининг монетизация даражасини ошириш, ички ва ташқи инвестициялар ҳажмини кўпайтириш, капитал бозорларини ривожлантириш, аҳолининг миллий валютадаги жамғармаларини жозибадорлигини ошириш, молиявий ресурслар оқимини барқарорлаштириш, пул-кредит сиёсатини самарали воситага айлантириш, иқтисодий ўсиш суръатларини тезлаштириш, аҳоли ва бизнес субектлари учун қулай молиявий муҳит яратишни фаоллаштирши билан муҳим аҳамият касб этади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish