Исламов Шухратжон Туйчибаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон матни
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Суғурта ташкилотларини капитал бозоридаги иштирокини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Iqt5411.
Илмий раҳбар: Хамдамов Омонулло Неʼматуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.I.29.02 рақамли Илмий кенгаш қошидаги Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рахмонов Дилшоджон Алиджонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Носиров Жасур Турсунпўлатович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: суғурта компанияларининг капитал бозоридаги иштирокини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат
III.Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
“Портфел бошқаруви” назарияси асосида инвестицион лойиҳаларнинг таркибини диверсификациялаш модели орқали суғурта компанияларининг капитал бозоридаги инвестицион фаоллиги коеффициенти (диверсификацияланган қимматли қоғозлар ва жамоавий инвестиция инструментларига жойлаштирилган активлар улуши)ни 10,4 фоизга оширишга эришилган;
суғурта компанияларининг капитал бозоридаги иштирокини комплекс баҳолаш мақсадида молиявий барқарорлик ва бозор самарадорлиги индикаторлари асосида интеграллашган баҳолаш - рискга мослаштирилган стресс тест алгоритми ишлаб чиқилган;
суғурта компаниялари томонидан капитал бозоридан молиявий ресурслар жалб қилиш самарадорлигини ошириш мақсадида қарз инструментлари ва ИПО механизми орқали молиялаштиришни такомиллаштириш таклифи асосланган;
суғурта компанияларининг капитал бозоридаги фаолиятини барқарорлаштиришга қаратилган “Инновацион суғурта маҳсулотлари портфелини бошқариш ва капитал барқарорлигини таъминлаш” модели ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижасида диссертант томонидан суғурта компанияларининг капитал бозоридаги иштирокини такомиллаштиришга қаратилган илмий натижалар асосида:
“Портфел бошқаруви” назарияси асосида компаниянинг капитал бозоридаги иштирокини янада ошириш орқали инвестицион жозибадорлигини таъминлаш, қўшимча инвестицион имкониятларни кенгайтириш мақсадида инвестицион лойиҳалар таркибини диверсификациялашга доир таклифи “Глобал инсуранcе гроуп” акциядорлик фаолиятига жорий этилди (“Глобал инсуранcе гроуп” АЖнинг 2024 йил 13 октябрдаги №01/2766-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида компаниянинг капитал бозоридаги инвестицион фаоллиги коеффициенти (диверсификацияланган қимматли қоғозлар ва жамоавий инвестиция инструментларига жойлаштирилган активлар улуши)ни 10,4 фоизга оширишга эришилди;
суғурта компанияларининг капитал бозоридаги иштирокини комплекс баҳолаш мақсадида молиявий барқарорлик ва бозор самарадорлиги индикаторлари асосида интеграллашган баҳолаш - рискга мослаштирилган стресс тест алгоритмини ишлаб чиқишга доир таклифи “Ўзбекинвест эскспорт-импорт суғурта компанияси” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий этилди (“Ўзбекинвест эскспорт-импорт суғурта компанияси” АЖнинг 2025 йил 21 февралдаги №01/1-05сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш натижасида капитал тузилмасининг самарадорлиги, қимматли қоғозлар орқали молиявий ресурслар жалб қилиш имкониятлари комплекс баҳоланди, хусусий капитал рентабеллиги (РОЕ) коеффициенти 14,88 фоиз, ўз маблағларининг қарз маблағларига нисбати (Э/Д) коеффициенти эса 347,83 фоизга етиб, ўтган йилга нисбатан 38,4 фоизга ўсиши таъминланди;
Суғурта компаниялари томонидан устав капитал миқдорини молиявий инструментлар орқали ошириш, молиялаштиришнинг нобанк моделидан самарали фойдаланиш ва қўшимча инвесторларни жалб қилиш мақсадида қимматли қоғозларни ИПО орқали жойлаштиришга доир таклифи “Ўзбекинвест эскспорт-импорт суғурта компанияси” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий этилди (“Ўзбекинвест эскспорт-импорт суғурта компанияси” АЖнинг 2025 йил 21 февралдаги №01/1-05сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш натижасида 2023 йилда “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси томонидан “Тошкент” Республика фонд биржасида бирламчи оммавий жойлаштирув (ИПО) амалга оширилди. ИПО доирасида ҳар бир имтиёзли акция учун нарх диапазони 1000 сўм этиб белгиланган ҳолда жами 14,1 млн. дона имтиёзли акциялар эмиссия қилиниб, компания устав капиталининг қўшимча 5 фоизини шакллантириш имконини берди ва инвесторлар базасини кенгайтиришга эришилди;
суғурта компанияларининг капитал бозоридаги фаолиятини барқарорлаштиришга қаратилган “Инновацион суғурта маҳсулотлари портфелини бошқариш ва капитал барқарорлигини таъминлаш” моделига доир таклифи “Глобал инсуранcе гроуп” акциядорлик фаолиятига жорий этилди (“Глобал инсуранcе гроуп” АЖнинг 2024 йил 13 октябрдаги №01/2766-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш натижасида капитал бозорида молиявий барқарорликни таъминлашга қаратилган “Инновацион суғурта маҳсулотлари портфелини бошқариш ва капитал барқарорлигини таъминлаш (ПCСМ - Портфолио анд Cапитал Стабилитй Модел)” модели Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сон қарорида белгиланган суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантиришнинг устувор йўналишлари асосида ишлаб чиқилган. Ушбу модел орқали 2023 йил якунларига кўра компаниянинг фойда миқдорини 592,1 млн. сўмга етказишга эришилди.