Бозоров Самар Сафаровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.  
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Миллий туризм хизматлари брендини шакллантиришда “контент маркетинг”нинг ўрни ва самарадорлигини ошириш”, 08.00.05- “Хизмат кўрсатиш тармоқлар иқтисодиёти”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Iqt6725
Илмий раҳбар: Мухитдинов Худоёр Суюнович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.11.03
Расмий оппонентлар: Қодиров Фарруҳ Эргаш ўғли  иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент: Қурбонова Малика Аҳмад қизи, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). в.б. доцент
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Миллий туризм хизматлари брендини шакллантиришда “контент маркетинг”нинг ўрни ва самарадорлигини ошириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
истеъмолчи хатти-ҳаракатини таҳлил қилиш, брендга содиқликни кучайтириш ва рақамли платформаларда қиймат яратишга хизмат қилувчи стратегик бошқарув инструменти сифатида контент маркетингни замонавий шароитларга мос ривожлантириш имкониятлари илмий асосланган;
Қашқадарё вилоятида мавжуд туристик ресурсларни рақамли бронлаш, ҚР-кодли ахборот тизимлари, геолокацияли маршрутлар, кўп тилли контент ва ҳудудий кластерлаш орқали  туристик хизматларнинг иқтисодий самарадорлигини 15-20 фоизга ошириш бўйича таклиф илмий асосланган;
Қашқадарё вилоятида меҳмонхона хўжалиги самарадорлигини баҳолашда 12 та меҳмонхонанинг 672 та номер фонди, 414,0 минг киши-кунлик қуввати ва 292,0 минг киши-кунлик ҳақиқий фойдаланиш кўрсаткичлари асосида ўртача бандлик даражаси 70,5 фоиз экани аниқланиб, юқори бандликка эга меҳмонхоналар тажрибасини паст бандликка эга обектларга рақамли бронлаш ва туристик маршрутлар билан интеграциялаш асосида жойлаштириш таклифи  илмий асосланган;
меҳмонхоналарда молиявий барқарорликни ошириш, харажатларни назорат қилиш, қарздорликни камайтириш ва туристик оқимни рақамли маркетинг орқали кенгайтириш асосида даромаднинг 20,7 фоизга, жами туристлар сонининг 19,4 фоизга, маҳаллий туристлар оқимининг 19,5 фоизга ва хорижий туристлар оқимининг 17,7 фоизга оширишнинг 2026-2030 йиллар бўйича  прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Миллий туризм хизматлари брендини шакллантиришда “контент маркетинг”нинг ўрни ва самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
истеъмолчи хатти-ҳаракатини таҳлил қилиш, брендга содиқликни кучайтириш ва рақамли платформаларда қиймат яратишга хизмат қилувчи стратегик бошқарув инструменти сифатида контент маркетингни замонавий шароитларга мос ривожлантириш имкониятлари илмий таклифидан Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 8-августдаги 01-16-331-сонли “Ҳудудда жойлашган умумий овқатланиш, меҳмонхона, маданий мерос ва туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 11-июндаги 07-11/7146-сонли маълумотномаси). Натижада контент маркетингда АИ ва дата-дривен технологияларни қўллаш орқали маркетинг самарадорлигини 30-50% га оширишга хизмат қилувчи амалий ёндашув ишлаб чиқилди.
Қашқадарё вилоятида мавжуд туристик ресурсларни рақамли бронлаш, ҚР-кодли ахборот тизимлари, геолокацияли маршрутлар, кўп тилли контент ва ҳудудий кластерлаш орқали  туристик хизматларнинг иқтисодий самарадорлигини 15-20 фоизга ошириш бўйича таклифидан Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 8-августдаги 01-16-331-сонли “Ҳудудда жойлашган умумий овқатланиш, меҳмонхона, маданий мерос ва туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 11-июндаги 07-11/7146-сонли маълумотномаси). Натижада контент маркетингнинг интеграциялашган модели асосида туристик хизматлар иқтисодий самарадорлиги сезиларли даражада ошиши, яни, туристлар оқимини 25-35% га ва туризм даромадларини 30-40% га ошириш механизми асосланди.
Қашқадарё вилоятида меҳмонхона хўжалиги самарадорлигини баҳолашда 12 та меҳмонхонанинг 672 та номер фонди, 414,0 минг киши-кунлик қуввати ва 292,0 минг киши-кунлик ҳақиқий фойдаланиш кўрсаткичлари асосида ўртача бандлик даражаси 70,5 фоиз экани аниқланиб, юқори бандликка эга меҳмонхоналар тажрибасини паст бандликка эга обектларга рақамли бронлаш ва туристик маршрутлар билан интеграциялаш асосида жойлаштириш таклифидан Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 8-августдаги 01-16-331-сонли “Ҳудудда жойлашган умумий овқатланиш, меҳмонхона, маданий мерос ва туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг 2026-йил 11-июндаги 07-11/7146-сонли маълумотномаси). Натижада Туристик компаниялар учун интеграциялашган бизнес модели асосида хизматлар самарадорлигини 25-35% га ва даромадни 20-30% га ошириш йўллари ишлаб чиқилди.
меҳмонхоналарда молиявий барқарорликни ошириш, харажатларни назорат қилиш, қарздорликни камайтириш ва туристик оқимни рақамли маркетинг орқали кенгайтириш асосида даромаднинг 20,7 фоизга, жами туристлар сонининг 19,4 фоизга, маҳаллий туристлар оқимининг 19,5 фоизга ва хорижий туристлар оқимининг 17,7 фоизга оширишнинг 2026-2030 йиллар бўйича  прогноз кўрсаткичларидан Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 8-августдаги 01-16-331-сонли “Ҳудудда жойлашган умумий овқатланиш, меҳмонхона, маданий мерос ва туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 11-июндаги 07-11/7146-сонли маълумотномаси). Натижада миллий туризм хизматлари брендини контент маркетинг асосида ривожлантириш орқали туристлар оқими ва иқтисодий натижаларни 25-40% га ошириш имконияти прогноз қилинди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish