Тўраева Наргиза Рустамовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.  
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Инновацион иқтисодиёт шароитида ишлаб чиқариш кластерларини самарали бошқаришни такомиллаштириш (Қашқадарё вилояти мисолида), 08.00.13 – Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Iqt5874
Илмий раҳбар: Қўчқоров Ғайбулла Файзуллаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.11.03
Расмий оппонентлар:
Мансуров Мансур Алишерович иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Узоқов Жамшид Норбоевич иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори PhD, доцент
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётнинг инновацион ривожланиши шароитида ишлаб чиқариш кластерларини самарали бошқаришни такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудлар иқтисодиётининг ривожланиш самарадорлигини интеграл баҳолаш усули иқтисодиёт соҳа (тармоқ)лари ва ҳудудларда иқтисодий фаолият самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар даражасини паст (0,085≤ Ии <0,234), ўрта (0,235 ≤ Ии <0,384), юқори (0,385 ≤ Ии < 0,633) ва энг юқори (0,631 ≤ Ии <1,000) даражали гуруҳларга табақалаштириш ҳамда ҳудудларда ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга қаратилган устувор йўналишларни аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
саноат ишлаб чиқариши кластерида рақамли технологияларни жорий қилишнинг тайёргарлик, рақамли инфратузилмани ривожлантириш, жараёнларни рақамлаштириш, рақамли технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, натижаларни таҳлил қилиш ва такомиллаштириш босқичларини шакллантириш ҳамда кластер тизимида ишлаб чиқариш-иқтисодий муносабатларни рақамли мониторинг қилиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган ишлаб чиқариш кластерларини рақамли бошқариш модели ишлаб чиқилган; 
ишлаб чиқариш кластерида инновасион фаолиятни бошқариш жараёни илмий ғояларни устувор йўналишларга йўналтириш, инновацион лойиҳаларни танлаш ва экспертиза қилиш, инновацион лойиҳани молиялаштириш ва ресурсларни тақсимлаш, инновацион фаолият натижаларини баҳолаш, жараёнларни оптималлаштириш ҳамда инновацион фаолиятни узлюксиз мониторинг қилиш асосида такомиллаштирилган; 
Қашқадарё вилоятида саноат ишлаб чиқаришининг барқарор ривожланиш тенденсиялари ҳамда унга таъсир кўрсатувчи омилларнинг (ялпи ҳудудий маҳсулот, инвестициялар, инфиляция, бандлар, қирилиш, ишҳақи, жонбошига маҳсулот, кичик бизнес) эконометрик модели асосида жами саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион иқтисодиёт шароитида ишлаб чиқариш кластерларини самарали бошқаришни такомиллаштириш йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳудудлар иқтисодиётининг ривожланиш самарадорлигини интеграл баҳолаш усули иқтисодиёт соҳа (тармоқ)лари ва ҳудудларда иқтисодий фаолият самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар даражасини паст (0,085≤ Ии <0,234), ўрта (0,235 ≤ Ии <0,384), юқори (0,385 ≤ Ии < 0,633) ва энг юқори (0,631 ≤ Ии <1,000) даражали гуруҳларга табақалаштириш ҳамда ҳудудларда ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга қаратилган устувор йўналишларни аниқлаш асосида такомиллаштирилганлик таклифи Қашқадарё вилоят ҳокимлиги томонидан “2026-2030-йилларда Қашқадарё вилоятини барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” дастурлари ва “Йўл хариталари”ни тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг 2026-йил 11-июндаги 02-11/7151-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш ҳудудлар иқтисодиётининг ривожланиш даражасини тоифаларга гуруҳлаш асосида уларнинг иқтисодий фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича оптимал бошқарув қарорлари қабул қилишга эришишга муайян даражада хизмат қилган;
саноат ишлаб чиқариши кластерида рақамли технологияларни жорий қилишнинг тайёргарлик, рақамли инфратузилмани ривожлантириш, жараёнларни рақамлаштириш, рақамли технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, натижаларни таҳлил қилиш ва такомиллаштириш босқичларини шакллантириш ҳамда кластер тизимида ишлаб чиқариш-иқтисодий муносабатларни рақамли мониторинг қилиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган ишлаб чиқариш кластерларини рақамли бошқариш модели ишлаб чиқилганлик таклифи Қашқадарё вилоят ҳокимлиги томонидан “2026-2030-йилларда Қашқадарё вилоятини барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” дастурлари ва “Йўл хариталари”ни тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг 2026-йил 11-июндаги 02-11/7151-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш саноат кластерларида ишлаб чиқариш-иқтисодий жараёнларни рақамли мониторинг қилиш ва кластер тизимида ахборотлар алмашишини жадаллаштириш орқали самарадорликни ошириш имконини берган.
ишлаб чиқариш кластерида инновасион фаолиятни бошқариш жараёни илмий ғояларни устувор йўналишларга йўналтириш, инновацион лойиҳаларни танлаш ва экспертиза қилиш, инновацион лойиҳани молиялаштириш ва ресурсларни тақсимлаш, инновацион фаолият натижаларини баҳолаш, жараёнларни оптималлаштириш ҳамда инновацион фаолиятни узлюксиз мониторимг қилиш асосида такомиллаштирилганлик таклифи Қашқадарё вилоят ҳокимлиги томонидан “2026-2030-йилларда Қашқадарё вилоятини барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” дастурлари ва “Йўл хариталари”ни тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг 2026-йил 11-июндаги 02-11/7151-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш кластер тизимида инновацион фаолиятни ривожлантириш, илмий ишланмаларни амалиётга жорий этиш ҳамда стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш асосида синергитик самарага эришиш имконини берган;
Қашқадарё вилоятида саноат ишлаб чиқаришининг барқарор ривожланиш тенденсиялари ҳамда унга таъсир кўрсатувчи омилларнинг (ялпи ҳудудий маҳсулот, инвестициялар, инфиляция, бандлар, қирилиш, ишҳақи, жонбошига маҳсулот,кичик бизнес) эконометрик модели асосида жами саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилганлик таклифи Қашқадарё вилоят ҳокимлиги томонидан “2026-2030-йилларда Қашқадарё вилоятини барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” дастурлари ва “Йўл хариталари”ни тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг 2026-йил 11-июндаги 02-11/7151-сон маълумотномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш 2030-йилга келиб, Қашқадарё вилоятида саноат ишлаб чиқариши ҳажмини 96,9 %га ва аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулоти ҳажмини 66,0 %га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish