Хайдаров Ойбек Зоировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар:
Диссертацияси мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Агроекотуризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Iqt1476
Илмий раҳбар: Асланова Дилбар Хасановна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
ИК фаолият олиб кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, DSc.22/2025.27.12.I.01.01
Расмий оппонентлар: Насимов Дилмурод Абдуллоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Амиров Акмал Мехрожович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Зармед университети Самарқанд cампуси
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мақсади ҳудудларда агроекотуризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Иштихон тумани “Тойтуёқ” МФЙда жойлашган Оқдарё сув омбори атрофида тўрт фаслга мўлжалланган аҳоли ва туристлар дам олиши учун экотуризм масканини барпо қилиш мақсадида агроекотуризмнинг инновацион ривожланиш йўналишлари, қишлоқ ҳудудларининг табиий-иқтисодий имкониятлари ҳамда туристик талаб ва бозор конъюнктураси ўртасидаги ўзаро боғлиқликни илмий асосда баҳолаш натижасида ишлаб чиқилган “Сустаинабле девелопмент модел оф агро-эcотоурисм” моделидан фойдаланишнинг афзалликлари бўйича таклифлар асосланган;
Каттақўрғон туманида жойлашган Каттақўрғон сув омборининг жанубий қисмидаги 45 гектар ер майдонида (“Саройқўрғон” ўрмон хўжалиги ҳудудида) умуммавсумий туристик мажмуа ташкил этиш мақсадида ҳудудларда агроекотуризмни ривожлантиришнинг институционал ва ташкилий-иқтисодий жиҳатларини комплекс ўрганиш, қишлоқ хўжалиги тармоқлари билан интеграциялашган, туризм хизматларини сегментлашга таянган ҳамда табиий-экологик ҳудудлардан оқилона фойдаланишга йўналтирилган “Агроекотуризмни ташкил қилиш тизими ва унинг истиқболли йўналишлари” моделини қўллаш бўйича таклифлар асосланган;
Қўшработ тумани Қизилбел қишлоғида туризм ва дам олиш масканлари, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этиш, мавжудларининг фаолиятини ривожлантириш мақсадида “Жозибадор манзил-лойиҳа-инфратузилма-тадбиркор-тарғибот-сайёҳ” занжири бўйича лойиҳа бошқаруви асосида агроекотуризм инфратузилмасининг ресурс салоҳиятини комплекс баҳолаш, туристик хизматлар бозоридаги талаб-таклиф мувозанати ва ҳудудий агроекотуристик имкониятларнинг таҳлили асосида, агроекотуризм секторида фаолият юритадиган субъектлар ўртасида институционал ҳамкорлик, сервис занжиридаги функсионал узвийлик ва бозор механизмларининг ишлаш самарадорлигини таъминловчи “Тҳе струcтурал анд cомпонент сйстем оф агро-эcотоурисм маркет организатион” усулидан фойдаланиш бўйича таклифлар асосланган;
ҳудудларда агроекотуризмнинг барқарор ривожланиш тенденсиялари ҳамда унга таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида туризм соҳасини ривожлантиришнинг 2030-йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Агроекотуризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Иштихон тумани “Тойтуёқ” МФЙда жойлашган Оқдарё сув омбори атрофида тўрт фаслга мўлжалланган аҳоли ва туристлар дам олиши учун экотуризм масканини барпо қилиш мақсадида агроекотуризмнинг инновацион ривожланиш йўналишлари, қишлоқ ҳудудларининг табиий-иқтисодий имкониятлари ҳамда туристик талаб ва бозор конъюнктураси ўртасидаги ўзаро боғлиқликни илмий асосда баҳолаш натижасида ишлаб чиқилган “Сустаинабле девелопмент модел оф агро-эcотоурисм” моделидан фойдаланишнинг афзалликлари бўйича асосланган таклифлар 2026-йил 30-апрелдаги ПҚ–161-сон “2026-2027-йилларда ҳудудларнинг мастер режаларини ишлаб чиқиш” Дастурига киритилган(Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 24-июндаги 02-17/6474-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши қишлоқ ҳудудларида агроекотуризм фаолиятини рационал ва тизимли ташкил этиш орқали туристлар сонининг 18,2 % га ошишига хизмат қилган;
Каттақўрғон туманида жойлашган Каттақўрғон сув омборининг жанубий қисмидаги 45 гектар ер майдонида (“Саройқўрғон” ўрмон хўжалиги ҳудудида) умуммавсумий туристик мажмуа ташкил этиш мақсадида ҳудудларда агроекотуризмни ривожлантиришнинг институционал ва ташкилий-иқтисодий жиҳатларини комплекс ўрганиш, қишлоқ хўжалиги тармоқлари билан интеграциялашган, туризм хизматларини сегментлашга таянган ҳамда табиий-экологик ҳудудлардан оқилона фойдаланишга йўналтирилган “Агроекотуризмни ташкил қилиш тизими ва унинг истиқболли йўналишлари” моделини қўллаш бўйича асосланган таклифлар 2026-йил 30-апрелдаги ПҚ–161-сон “2026-2027-йилларда Самарқанд вилоятида туризмни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар” Режасига киритилган. (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 24-июндаги 02-17/6474-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши орқали қишлоқ ҳудудларида мавжуд табиий-иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланишга эришилиб, маҳаллий аҳоли иштирокида кўрсатилаётган агроекотуризм хизматлари 9,2% га ошишига хизмат қилган;
Қўшработ тумани Қизилбел қишлоғида туризм ва дам олиш масканлари, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этиш, мавжудларининг фаолиятини ривожлантириш мақсадида “Жозибадор манзил-лойиҳа-инфратузилма-тадбиркор-тарғибот-сайёҳ” занжири бўйича лойиҳа бошқаруви асосида агроекотуризм инфратузилмасининг ресурс салоҳиятини комплекс баҳолаш, туристик хизматлар бозоридаги талаб-таклиф мувозанати ва ҳудудий агроекотуристик имкониятларнинг таҳлили асосида, агроекотуризм секторида фаолият юритадиган субъектлар ўртасида институционал ҳамкорлик, сервис занжиридаги функсионал узвийлик ва бозор механизмларининг ишлаш самарадорлигини таъминловчи “Тҳе струcтурал анд cомпонент сйстем оф агро-эcотоурисм маркет организатион” усулидан фойдаланиш бўйича асосланган таклифлар 2026-йил 30-апрелдаги ПҚ–161-сон “2026-2027-йилларда Самарқанд вилоятида туризмни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар” Режасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 24-июндаги 02-17/6474-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши, ҳудудларда агроекотуризм инфратузилмасидан фойдаланиш самарадорлиги ошириш, туристик хизматлар бозорида талаб ва таклиф ўртасида нисбий мувозанатни таъминлаш, туризм операторлари, фермер хўжаликлари ва ҳунармандлар ўртасида мақсадли ҳамкорликни йўлга қўйиш учун зарур шарт-шароитларни яратишга хизмат қилган;
ҳудудларда агроекотуризмни барқарор ривожланиш тенденсиялари ҳамда унга таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида туризм соҳасини ривожлантиришнинг 2030-йилга қадар прогноз параметрлари Туризм қўмитаси томонидан туризм соҳасини барқарор ривожлантириш чора-тадбирлари ва дастурларига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 24-июндаги 02-17/6474-сон маълумотномаси). Прогнознинг амалга оширилиши натижасида Самарқанд вилоятида агроекотуристлар сони 2025-йилга нисбатан 2030-йилда 2,6 баробарга ошиши башорат қилинган.