Сатторов Омон Илхомовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Битимни ҳақиқий эмас деб топиш оқибатлари”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Yu1533.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Насриев Илҳом Исмоилович – юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.27/2025.27.12.Yu.01.02.
Расмий оппонентлар: Имомов Нурилло Файзуллаевич – юридик фанлар доктори, профессор; Сафоева Садоқат Мусоевна – юридик фанлар доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: битимни ҳақиқий эмас деб топиш оқибатлари ва унинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга оид илмий-назарий ва амалий муаммоларни ҳал қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда тузилган битим ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, ушбу битимни тузиш натижасида олинган фойда битим бўйича олинган ҳамма нарсани қайтариб бериш тўғрисида талаб қўйилмаган ҳолда, суд тартибида давлат даромадига ўтказилади. Бундай битимни ижро этиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрни манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган шахснинг ҳисобидан қопланади. Коррупсияга йўл қўйилган ҳолда тузилган битим ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, бундай битимни тузиш натижасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрни айбдор шахслар томонидан суд тартибида қопланиши асослантирилган;
шартнома тузилмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилганда бундай шартнома бўйича мулкий жавобгарлик чорасини қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантиришни рад этиш лозимлиги асослантирилган;
ижро ҳужжатларини ижро этиш тугатилади. Пул мажбуриятлари, солиқлар ва йиғимлар бўйича барча талаблар, бошқа мулкий талаблар фақат мажбурий тугатиш доирасида банкка тақдим этилиши мумкин, бундан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги, маънавий зиённи компенсация қилиш ҳақидаги, мол-мулкни бошқа шахснинг қонунга хилоф эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги, асоссиз орттирилган бойликни қайтариш ҳақидаги, битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва уларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги талаблар, шунингдек жорий тўловлар бўйича талаблар мустаснолиги асослантирилган;
Конституциявий Қонуннинг ёки Молия маркази қарорларининг қоидаларига зид равишда тижорат фаолиятини ёки молиявий фаолиятни амалга оширган Молия марказининг ҳар қандай иштирокчиси қоидабузарликка сабаб бўлган тегишли битим, ўзаро боғлиқ битимлар йиғиндиси ёки фаолият қийматининг ўн фоизидан ошмайдиган миқдорда жаримага тортилиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда тузилган битим ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, ушбу битимни тузиш натижасида олинган фойда битим бўйича олинган ҳамма нарсани қайтариб бериш тўғрисида талаб қўйилмаган ҳолда, суд тартибида давлат даромадига ўтказилади. Бундай битимни ижро этиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрни манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган шахснинг ҳисобидан қопланади. Коррупсияга йўл қўйилган ҳолда тузилган битим ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, бундай битимни тузиш натижасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрни айбдор шахслар томонидан суд тартибида қопланиши ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Суд амалиётида битимларни тартибга солувчи қонунчилик нормаларини татбиқ қилишда вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида” 2006 йил 22 декабрдаги 17-сонли қарорининг 9-банди тўртинчи ва бешинчи хатбошсини тайёрлашда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2025 йил 18 августдаги далолатномаси). Мазкур таклиф битимни ҳақиқий эмас деб топиш оқибатларини аниқлашга, жумладан, манфаатлар тўқнашуви ҳолатида олинган фойдани давлат даромадига ўтказиш, битимни ижро этиш харажатларини айбдор шахс зиммасига юклаш ҳамда коррупсиявий битим натижасида етказилган зарарни айбдор шахслар ҳисобидан қоплашнинг ҳуқуқий механизмларини белгилашга хизмат қилган;
Шартнома тузилмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилганда бундай шартнома бўйича мулкий жавобгарлик чорасини қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантиришни рад этиш лозимлиги ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007-йил 15-июндаги 163-сонли қарорининг 31-бандини тайёрлашда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2025 йил 18 августдаги далолатномаси). Мазкур таклиф ҳақиқий эмас деб топилган шартнома асосида шартномавий мулкий жавобгарлик чораларини қўллашга йўл қўймаслик, шу орқали ҳақиқий эмас деб топилган битимдан шартномавий-ҳуқуқий оқибатлар келиб чиқишининг олдини олишга хизмат қилган;
ижро ҳужжатларини ижро этиш тугатилади. Пул мажбуриятлари, солиқлар ва йиғимлар бўйича барча талаблар, бошқа мулкий талаблар фақат мажбурий тугатиш доирасида банкка тақдим этилиши мумкин, бундан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги, маънавий зиённи компенсация қилиш ҳақидаги, мол-мулкни бошқа шахснинг қонунга хилоф эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги, асоссиз орттирилган бойликни қайтариш ҳақидаги, битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва уларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги талаблар, шунингдек жорий тўловлар бўйича талаблар мустаснолиги ҳақидаги таклифидан “Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида”ги Қонуни (2025 йил 23-июн, ЎРҚ–1070-сон) 59-моддасининг биринчи қисми ўнинчи хатбошисини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти 2026 йил 6 августдаги №3/дн-155-сон далолатнома). Мазкур таклиф битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва уларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллашга оид талабларни мустақил ҳуқуқий талаб сифатида ажратиш орқали битим ҳақиқий эмаслигининг ҳуқуқий оқибатларини қўллашнинг алоҳида тартиби эътироф этилишига хизмат қилган;
Конституциявий Қонуннинг ёки Молия маркази қарорларининг қоидаларига зид равишда тижорат фаолиятини ёки молиявий фаолиятни амалга оширган Молия марказининг ҳар қандай иштирокчиси қоидабузарликка сабаб бўлган тегишли битим, ўзаро боғлиқ битимлар йиғиндиси ёки фаолият қийматининг ўн фоизидан ошмайдиган миқдорда жаримага тортилиши ҳақидаги таклифидан “Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (2026-йил 13-июл, ЎРҚ–1158-сон) 16-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти 2026 йил 6 августдаги №3/дн-155-сон далолатнома). Мазкур таклиф қонунчилик талабларини бузган ҳолда тузилган битимлар учун махсус санксия қўллаш, ҳуқуқбузарликдан олинадиган иқтисодий манфаатни чеклаш ҳамда молиявий интизомни таъминлашга қаратилган ҳуқуқий механизмни кучайтиришга хизмат қилган;