Ашурова Шахноза Алмасовнанинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда туризм индустриясини бошқариш методологиясини рақамли технологиялар орқали такомиллаштириш”, 08.00.16 - “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.DSc/Iqt1077
Илмий маслаҳатчи: Суюнов Дуилмурод Холмуродович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Норов Асрор Эгамбердиевич иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.03.
Расмий оппонентлар: Рихсимбаев Одил Кабилжанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ахроров Фарход Бахриддинович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Саидов Машъал Самадович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот Технологиялари Университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда туризм индустриясини бошқариш методологиясини рақамли технологиялар орқали такомиллаштиришга қаратилган илмий-услубий ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон шароитида туризмни рақамлаштиришни ягона иқтисодий экотизим сифатида тавсифловчи интеграциялашган консептуал модел ишлаб чиқилиб, унда ресурслар, хизматлар, инфратузилма ва фойдаланувчилар ягона ахборот экотизимида бирлаштирилди;
ҳудудий туризм манзилларини реал вақт режимида бошқаришга имкон берувчи автоматлаштирилган ахборот модели (ААМ) ишлаб чиқилиб, унда жойлашув обектлари, гидлар, транспорт ва маршрутлар ягона рақамли платформа орқали бошқарилиши асосланди;
туризм жозибадорлигини миқдорий баҳоловчи композит индекс (ТСИ) ишлаб чиқилиб, индикаторлар 0–1 оралиғига келтирилди ҳамда Delphi усули орқали аниқланган эксперт оғирликлари билан агрегация қилинди;
заиф бўғин тамойилига асосланган, рақамли компонентлар ўртасидаги номутаносибликни пенализация механизми орқали ҳисобга олувчи Рақамли Туризм Бошқаруви Самарадорлиги Индекси (ДТГЕИ) илк бор ишлаб чиқилиб, пенализацияланган математик модел асосида ҳисобланди ва ҳудудлар кесимида рақамли етуклик даражаси бўйича таснифланди;
туризм бошқарувининг рақамли компонентларини дифференциал баҳоловчи тўртта субиндекс (бошқарув рақамлаштируви, технологик етуклик, маълумотлар очиқлиги, фойдаланувчи тажрибаси) учун оғирлик коеффициентлари илмий асосланган ҳолда таклиф қилинди;
ночизиқли синергетик таъсирни ҳисобга олувчи, туристлар оқимини анъанавий регрессияга нисбатан юқори аниқликда прогнозловчи сунъий интеллектга асосланган модел яратилди.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикасида туризм индустриясини рақамли технологиялар орқали бошқариш методологиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Ўзбекистон шароитида туризмни рақамлаштиришнинг интеграциялашган иқтисодий экотизими консептуал модели ишлаб чиқилиб, унда туризм ресурслари, хизматлар, инфратузилма ва истеъмолчилар ўртасида қиймат яратиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш жараёнлари ягона рақамли платформа доирасида ўзаро боғлиқ иқтисодий муносабатлар тизими сифатида шакллантириш бўйича берилган таклифи “Silklink” Foreign Enterprise Limited Liability Company МЧЖ, “Moji Travel” МЧЖ va “Eastern Silkroute Education and Culture” МЧЖ фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил “23” июн 02-17/6440-сон маълумотномаси). Ушбу моделни амалиётга татбиқ этиш натижасида туризм хизматлари иштирокчилари ўртасидаги рақамли интеграция даражаси 68,5 фоиздан 87,4 фоизга ошган, маълумот алмашинуви жараёнларига сарфланадиган вақт 26,8 фоизга қисқарган ҳамда хизмат кўрсатиш жараёнларининг мувофиқлашув даражаси 19,7 фоизга яхшиланган;
ҳудудий туризм манзилларини реал вақт режимида бошқариш имконини берувчи автоматлаштирилган ахборот модели (ААМ) ишлаб чиқилиб, унда жойлаштириш обектлари, гидлар, транспорт ва туристик маршрутларни ягона рақамли платформа орқали бошқариш механизмини такомиллаштириш бўйича берилган таклифи “Silklink” Foreign Enterprise Limited Liability Company MChJ, “Moji Travel” МЧЖ ва “Eastern Silkroute Education and Culture” МЧЖ фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил “23” июн 02-17/6440-сон маълумотномаси). Натижада туристик маршрутларни шакллантириш ва янгилаш вақти 32,4 фоизга қисқарган, буюртмаларни қайта ишлаш тезлиги 28,9 фоизга ошган ҳамда туристларга хизмат кўрсатиш жараёнидаги кечикишлар 17,6 фоизга камайган;
туризм жозибадорлигини миқдорий баҳоловчи Туризм жозибадорлиги индекси (ТСИ) ишлаб чиқилиб, индикаторлар 0–1 оралиққа нормаллаштирилган ва Delphi усули орқали аниқланган эксперт оғирликлари асосида агрегатлаштириш бўйича берилган таклифи“Silklink” Foreign Enterprise Limited Liability Company МЧЖ, “Можи Травел” МЧЖ ва “Eastern Silkroute Education and Culture” МЧЖ фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил “23” июн 02-17/6440-сон маълумотномаси). Натижада туристик ҳудудларни баҳолаш аниқлиги 23,8 фоизга ошган, маркетинг ресурсларини мақсадли тақсимлаш самарадорлиги 18,4 фоизга яхшиланган ҳамда инвестиция қарорларини қабул қилиш муддати 21,6 фоизга қисқарган;
заиф бўғин тамойилига асосланган, рақамли компонентлар ўртасидаги номутаносибликларни пенализация механизми орқали ҳисобга олувчи Рақамли туризм бошқаруви самарадорлиги индекси (ДТГЕИ) бўйича берилган таклифи “Силклинк” Фореигн “Silklink” Foreign Enterprise Limited Liability Company, “Можи Травел” МЧЖ ва “Eastern Silkroute Education and Culture” МЧЖ фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил “23” июн 02-17/6440-сон маълумотномаси). Уни амалиётда қўллаш натижасида рақамли инфратузилмадаги муаммоли бўғинларни аниқлаш вақти 35,7 фоизга қисқарган, рақамли ривожланиш лойиҳаларининг манзиллилиги 27,9 фоизга ошган ҳамда бошқарув қарорларини қабул қилиш аниқлиги 20,5 фоизга яхшиланган;
туризм бошқарувининг рақамли компонентларини дифференциал баҳолашга мўлжалланган бошқарув рақамлаштируви, технологик етуклик, маълумотлар очиқлиги ва фойдаланувчи тажрибаси субиндекслари учун оғирлик коеффициентлари илмий асослаш бўйича берилган таклифи “Силклинк” Фореигн Энтерприсе Лимитед Лиабилитй Cомпанй МЧЖ, “Можи Травел” МЧЖ ва “Эастерн Силкроуте Эдуcатион анд Cултуре” МЧЖ фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил “23” июн 02-17/6440-сон маълумотномаси). Натижада рақамли трансформация йўналишларининг устуворлигини белгилаш самарадорлиги 24,3 фоизга ошган, инвестиция ресурсларини тақсимлашдаги хатоликлар 16,8 фоизга камайган ҳамда рақамли лойиҳаларнинг иқтисодий натижадорлигини баҳолаш аниқлиги 22,7 фоизга яхшиланган;
ночизиқли синергетик таъсирни ҳисобга олувчи ва туристлар оқимини анъанавий регрессия моделларига нисбатан юқори аниқликда прогнозлаш имконини берувчи сунъий интеллектга асосланган модели бўйича берилган таклифи “Silklink” Foreign Enterprise Limited Liability Company МЧЖ, “Можи Травел” МЧЖ ва “Eastern Silkroute Education and Culture” МЧЖ фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил “23” июн 02-17/6440-сон маълумотномаси). Уни амалиётга татбиқ этиш натижасида туристлар оқимини прогнозлаш хатолиги 29,4 фоизга камайган, туристик хизматлар қувватини режалаштириш самарадорлиги 25,1 фоизга ошган ҳамда юқори мавсумларда ресурслардан фойдаланиш даражаси 18,3 фоизга яхшиланган.