Садикова Муслима Алишер қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Акциядорлик компаниялари бошқарув фаолиятида корпоратив маданиятни такомиллаштириш”, 08.00.13-“Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2024.1.PhD/Iqt3884.
Илмий раҳбари: Эшов Мансур Пўлатович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Саидов Машъал Самадович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ҳамдамова Гавҳар Абсаматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: акциядорлик компаниялари бошқарув фаолиятида корпоратив маданиятни такомиллаштириш боʼйича илмий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “акциядорлик компанияларида корпоратив маданият” тушунчасининг иқтисодий мазмуни фақат корпоратив қадриятлар ва хулқ-атвор меъёрлари мажмуаси эмас, балки акциядорлар, кузатув кенгаши, ижроия органи ва ходимлар ўртасидаги манфаатлар мувозанатини таъминлаш, агентлик харажатларини камайтириш, қарор қабул қилиш шаффофлигини ошириш, ахборот очиқлигини кучайтириш ва узоқ муддатли қиймат яратишни рағбатлантиришга қаратилган ташкилий-иқтисодий механизм нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган;
акциядорлик компанияларида корпоратив маданиятни даражасини ифодаловчи “ижтимоий иқлим”ни баҳолаш “жуда юқори қониқиш” (80-100 балл - ходимлар мотивацияланган ва самарадорлик максимал), “ўртача даража” (60-79 балл - айрим камчиликлар бор, лекин ходимлар барқарор ишлайди), “паст даража” (40-59 балл - ходимлар орасида норозилик кайфияти мавжуд), критик ҳолат (40 баллдан паст - бошқарув тизимини ислоҳ қилиш зарур) миқдорий чегаралари асосланган;
акциядорлик компанияларида корпоратив маданиятни бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш йўналишлари доирасида “Дори-Дармон” АКнинг “Ходимларни бошқариш хизмати” бўлимини “Инсон ресурсларини бошқариш” бўлимига трансформация қилиш бўйича йўл харитаси таклиф этилган;
“Дори-Дармон” АК ходимларининг фаолияти самарадорлигига таъсир кўрсатувчи омилларни эконометрик моделлаштириш асосида 2030-йилгача бўлган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Акциядорлик компаниялари бошқарув фаолиятида корпоратив маданиятни такомиллаштириш боʼйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар асосида: 
услубий ёндашувга кўра “акциядорлик компанияларида корпоратив маданият” тушунчасининг иқтисодий мазмунини фақат корпоратив қадриятлар ва хулқ-атвор меъёрлари мажмуаси эмас, балки акциядорлар, кузатув кенгаши, ижроия органи ва ходимлар ўртасидаги манфаатлар мувозанатини таъминлаш, агентлик харажатларини камайтириш, қарор қабул қилиш шаффофлигини ошириш, ахборот очиқлигини кучайтириш ва узоқ муддатли қиймат яратишни рағбатлантиришга қаратилган ташкилий-иқтисодий механизм нуқтаи-назаридан такомиллаштириш бўйича назарий-услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Корпоратив стратегиялар” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2022-йил 24-октябрдаги 328-сонли буйруғига асосан). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этиш натижасида талабаларда манфаатлар мувозанатини таъминлаш, узоқ муддатли қиймат яратишни рағбатлантиришга қаратилган ташкилий-иқтисодий механизм нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган “акциядорлик компанияларида корпоратив маданият” тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
акциядорлик компанияларида корпоратив маданиятни даражасини ифодаловчи “ижтимоий иқлим”ни баҳолаш “жуда юқори қониқиш” (80-100 балл - ходимлар мотивацияланган ва самарадорлик максимал), “ўртача даража” (60-79 балл - айрим камчиликлар бор, лекин ходимлар барқарор ишлайди), “паст даража” (40-59 балл - ходимлар орасида норозилик кайфияти мавжуд), критик ҳолат (40 баллдан паст - бошқарув тизимини ислоҳ қилиш зарур) миқдорий чегаралари асослаш таклифи “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси томонидан амалиётга жорий этилган (“Дори-Дармон” акциядорлик компаниясининг 2026-йил 4-февралдаги №11/13-128-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этиш натижасида ижро аппарати ходимлари фаолияти самарадорлик кўрсаткичларининг 2030-йилгача бўлган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган; 
акциядорлик компанияларида корпоратив маданиятни бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш йўналишлари доирасида “Дори-Дармон” АКнинг “Ходимларни бошқариш хизмати” бўлимини “Инсон ресурсларини бошқариш” бўлимига трансформация қилиш бўйича йўл харитаси тузиш таклифи асосида “Инсон ресурсларини бошқариш” бўлими фаолияти миссияси, мақсад ва вазифалари асосида механизм ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Дори-Дармон” акциядорлик компаниясининг 2026-йил 4-февралдаги №11/13-128-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этиш натижасида акциядорлик компаниялари низоми ва лавозим йўриқномаси асосида компания ижро органи бўлинмалари учун СОП тизими ишлаб чиқилган ва шу асосда акциядорлик жамиятлари иш юритиш услуби такомиллаштирилгани натижасида ходимларнинг иш вақтидаги корпоратив низолар 2021-2025 йиллар оралиғида 29,2 фоизга камайишига эришилган;
“Дори-Дармон” АК ходимларининг фаолияти самарадорлигига таъсир кўрсатувчи омилларни эконометрик моделлаштириш асосида ишлаб чиқилган 2030-йилгача бўлган прогноз параметрлари “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси томонидан амалиётга жорий этилган (“Дори-Дармон” акциядорлик компаниясининг 2026-йил 4-февралдаги №11/13-128-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этиш натижасида 2030-йилгача эНПС кўрсаткичи 35,3 фоизга яхшиланиши прогноз қилиб топилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish