Ахмадалиева Ниҳолахон Фозилжон қизининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Инсон капиталига инвестицияларни жалб қилишнинг консептуал асослари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.DSc/Iqt1111
Илмий маслаҳатчи: Атаниязов Жасурбек Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Халқаро университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.03/2025.27.12.I.30.01
Расмий оппонентлар: Хусаинов Шавкат Абдушукурович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор, Валиев Бобур Батирович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор, Мирзахаликов Бобир Бахтиёрович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент вазифасини бажарувчи.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инсон капиталига инвестицияларни жалб қилишнинг консептуал асосларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
касбга ўргатиладиган таълим харажатларини давлат бюджети ҳисобидан манзилли қоплаб бериш орқали аёллар ва хотин қизларни иқтисодий фаоллигини ошириш таклифи этилган;
Ўзбекистон ҳудудлари кесимида аҳоли жон бошига даромадни 0,48-0,65 фоиз оралиғида ошириш асосида ишсизликнинг инсон капиталига таъсирини юмшатиш таклиф этилган;
ёшларни инновацион тадбиркорлик фаолиятига йўналтириш мақсадида старт-уп лойиҳаларини таълим ва қайта тайёрлаш экотизими билан интеграциялашган ҳолда молиялаштириш орқали стартап инвестицияларини 4,7 бараварга ошириш таклиф этилган;
кам таъминланган оилалар реестридаги ёшларни давлат бюджетидан ҳисобидан академик ва касбий таълим олиши учун молиявий кўмак бериш орқали инсон капитали салоҳиятини юксалтириш ҳамда иқтисодий инклюзияни таъминлаш таклиф этилган;
хорижий тил бўйича юқори даражадаги сертификатга эга бўлган ёшлар учун таълимга ихтисослашган марказлар очишларига имтиёзли молиявий кўмак кўрсатиш орқали чекка ҳудудлардаги ёшларнинг инсон капиталини ривожлантириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инсон капиталига инвестицияларни жалб этишни фаоллаштириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Касбга ўргатиладиган таълим харажатларини давлат бюджети ҳисобидан манзилли қоплаб бериш орқали аёллар ва хотин қизларни иқтисодий фаоллигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 21-декабрдаги “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бо'йича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-401-сонли қарор билан тасдиқланган дастурда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги камбаг'аллик ва меҳнат бозори тадқиқотлари институтининг 2026-йил 17-февралдаги 06/02/12-62-сон маълумотномаси). Натижада, касб-ҳунарга, тадбиркорлик кўникмалари ва молиявий саводхонликка ўқитилган, ўзини ўзи банд қилган ҳамда ишга жойлаштирилган хотин-қизлар сони 2025-йилдаги 635 366 нафардан 2026-йилда 667 130 нафарга етиб, 31 764 нафарга ёки 4,99 фоизга ошиши, мазкур тадбирларни молиялаштириш учун ажратилган маблағлар ҳажми эса 46,7 млрд сўмдан 50,0 млрд сўмга етиб, 3,3 млрд сўмга ёки 7,07 фоизга кўпайиши кутилмоқда;
Ўзбекистон ҳудудлари кесимида аҳоли жон бошига даромадни 0,48-0,65 фоиз оралиғида ошириш асосида ишсизликнинг инсон капиталига таъсирини юмшатиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги “2022–2026-йилларга мўлжалланган Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ–60-сонли фармон билан тасдиқланган дастурда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги камбағаллик ва меҳнат бозори тадқиқотлари институтининг 2026-йил 17-февралдаги 06/02/12-62-сон маълумотномаси). Натижада, 2025-йилда ҳудудлар кесимида аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадлар даражаси 2024-йилга нисбатан ўртача 0,48–0,65 фоиз оралиғида ошиб, ишсизликнинг инсон капиталига салбий таъсири сезиларли даражада юмшатилган;
старт-уп лойиҳаларини таълим-қайта тайёрлаш экотизими асосида молиялаштириш орқали ёшларни тадбиркорликка йўналтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 14-февралдаги “Ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-60-сонли қарор билан тасдиқланган дастурда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги камбағаллик ва меҳнат бозори тадқиқотлари институтининг 2026-йил 17-февралдаги 06/02/12-62-сон маълумотномаси). Натижада, 2025-йилда давлат бюджети ҳисобидан 200 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилиши ҳисобига старт-уп инвестициялар ҳажми 2024-йилда 69,5 млн. АҚШ доллардан 2025-йилда 329 млн. АҚШ долларга етган;
кам таъминланган оилалар реестридаги ёшларни давлат бюджетидан ҳисобидан академик ва касбий таълим олиши учун молиявий кўмак бериш орқали инсон капитали салоҳиятини юксалтириш ҳамда иқтисодий инклюзияни таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 30-январдаги “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш” тўғрисида ПФ-17-сонли фармон билан тасдиқланган дастурда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги камбағаллик ва меҳнат бозори тадқиқотлари институтининг 2026-йил 17-февралдаги 06/02/12-62-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг ўқиш тўлов бадалларининг 50 фоизгача қисмини қоплаб бериш тизими жорий этилиб, 2024-йилда 58 220 та кам таъминланган оила қамраб олинган бўлса, 2025-йилда уларнинг сони 75 608 тага етиб, 29,9 фоизга ошган. Шу билан бирга, мактабгача таълим билан қўшимча қамраб олинганлар сони 14 700 нафардан 31 108 нафарга (111,6 фоиз), ахборот технологиялари йўналишларида таълим ва касбий тайёргарликка жалб этилганлар сони 3 200 нафардан 6 772 нафарга (111,6 фоиз) кўпайган ҳамда 2 500 нафар ёшлар учун олий таълимнинг янги йўналишлари бўйича қўшимча имкониятлар яратилган.
хорижий тил бўйича юқори даражадаги сертификатга эга бўлган ёшлар учун таълимга ихтисослашган марказлар очишларига имтиёзли молиявий кўмак кўрсатиш орқали чекка ҳудудлардаги ёшларнинг инсон капиталини ривожлантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 26-мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-61-сонли фармон билан тасдиқланган дастурда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги камбағаллик ва меҳнат бозори тадқиқотлари институтининг 2026-йил 17-февралдаги 06/02/12-62-сон маълумотномаси). Натижада ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун ажратиладиган субсидия маблағлари ҳажми 2024-йилга нисбатан 2025-йилда 130,0 млрд сўмга оширилган, чекка ҳудудларда хорижий тил ва касбий таълим хизматлари кўламини кенгайтириш мақсадида таълим марказларини ташкил этиш ва ривожлантириш учун БҲМнинг 320 бараваригача (130 млн сўмгача) фоизсиз ссудалар ажратиш механизми жорий этилган ҳамда 2025-йил якуни бўйича 400 дан ортиқ нодавлат таълим марказлари молиявий қўллаб-қувватланган.