Джураева Дилдора Собиржоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш асосида аҳоли турмуш сифатини ошириш”, 08.00.05. - Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.PhD/Iqt3213
Илмий маслаҳатчи: Усманова Зумрад Исламовна, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/2025.27.12.I.27.01
Расмий оппонентлар: Шодиева Гулнора Мардиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Матякубов Умид Раҳимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш асосида аҳоли турмуш сифатини ошириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хизмат кўрсатиш соҳасининг ҳудудий ривожланиш даражаси ҳамда унинг аҳоли турмуш сифатига таъсирини комплекс баҳолаш имконини берувчи, камбағалликни қисқартириш ва хизматлар соҳасини ривожлантириш кўрсаткичларини ўзаро боғлиқ ҳолда акс эттирувчи бизнес субектлари фаолияти кўрсаткичлари тизими такомиллаштирилган;
республика ҳудудларида хизмат кўрсатиш соҳасининг аҳоли турмуш сифатига таъсирини баҳолашнинг интеграл индексини ҳисоблашнинг услубий ёндашуви такомиллаштирилиб, «Бенефит» ва «Cост» кўрсаткичларини Мин–Мах нормаллаштириш усули асосида ягона баҳолаш тизимига келтириш методикаси ишлаб чиқилган;
хизмат кўрсатиш соҳасини диверсификасиялаш, модернизасиялаш ва даромадлар тенглигини таъминлаш ўртасидаги ўзаро боғлиқликка асосланган, аҳоли турмуш сифатини оширишга хизмат қилувчи «3мАЦ» ташкилий-иқтисодий модели ишлаб чиқилган;
хизмат кўрсатиш соҳасида рақамли тўловлар, рақамли институционал бошқарув, инсон капиталига оид рақамли компетенциялар ҳамда рақамли мониторинг механизмларини ўзаро интеграция қилувчи, хизматлар соҳасининг рақамли трансформацияси орқали аҳоли турмуш сифатини оширишга қаратилган «Дигитал» модели таклиф қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мазкур тадқиқот ишини амалиётга жорий этиш натижасида қуйидагиларга эришилди:
хизмат кўрсатиш соҳасининг ҳудудий ривожланиш даражаси ҳамда унинг аҳоли турмуш сифатига таъсирини комплекс баҳолаш имконини берувчи, камбағалликни қисқартириш ва хизматлар соҳасини ривожлантириш кўрсаткичларини ўзаро боғлиқ ҳолда акс эттирувчи бизнес субектлари фаолияти кўрсаткичлари тизимиҳамда унинг индикаторларини шакллантириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-услубий таклифлар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 16-июндаги 01-07-34-6081-сонли маълумотномаси). Ушбу кўрсаткичлар тизимининг амалиётга жорий қилиниши хизмат кўрсатиш соҳасини инновацион ривожлантириш самарадорлигини баҳолаш, бизнес субектлари фаолиятини комплекс таҳлил қилиш ҳамда аҳоли турмуш сифати кўрсаткичларини оширишга қаратилган бошқарув қарорларининг илмий асосланганлигини таъминлаш имконини берди;
республика ҳудудларида хизмат кўрсатиш соҳасининг аҳоли турмуш сифатига таъсирини баҳолашнинг интеграл индексини ҳисоблашнинг услубий ёндашуви такомиллаштирилиб, «Бенефит» ва «Cост» кўрсаткичларини Мин–Мах нормаллаштириш усули асосида ягона баҳолаш тизимига келтириш методикасини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 16-июндаги 01-07-34-6081-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур методика ҳудудлар кесимида хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланиш даражаси ва унинг аҳоли турмуш сифатига таъсирини обектив баҳолаш, бошқарув қарорларининг асосланганлигини ошириш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг устувор ёʻналишларини аниқлаш имконини берди;
Республикада хизмат кўрсатиш соҳасини диверсификациялаш, модернизациялаш ва аҳоли даромадлари тенглигини таъминлаш механизмларининг ўзаро уйғунлашувига асосланган, аҳоли турмуш сифатини оширишнинг консептуал “3мАЦ” модели бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2026-йил 16-июндаги 01-07-34-6081-сонли маълумотномаси). Ушбу моделни қўлланилиши хизмат кўрсатиш соҳасини янги турларидан фойдаланиш ва замонавийлаштириш (модернизациялаш) ҳисобига аҳолини паст даромади кўпайиб турмуш сифат даражаси ошишига эришилган;
хизмат кўрсатиш соҳасида рақамли тўловлар, рақамли институционал бошқарув, инсон капитали билан боғлиқ рақамли кўникмалар, инновацион қарорларни қабул қилишда рақамли мониторинг кабиларни ўз ичига олувчи рақамли технологиялар интеграциясига асосланган хизмат кўрсатиш соҳаси тараққиёти бўйича аҳоли турмуш сифатини оширишнинг “Дигитал” модели бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2026-йил 16-июндаги 01-07-34-6081-сонли маълумотномаси).Натижада мазкур моделдан фойдаланиш хизмат кўрсатиш соҳасида рақамли технологияларни интеграллашув ҳисобига минтақада ялпи ҳудудий маҳсулот кўпайиб аҳоли турмуш сифати тизимли ошган;
хизмат кўрсатиш соҳасида рақамли тўловлар, рақамли институционал бошқарув, инсон капиталининг рақамли компетенсиялари ва инновацион қарорлар қабул қилишнинг рақамли мониторингини ягона тизимга интеграция қилишга асосланган, аҳоли турмуш сифатини оширишнинг консептуал “Дигитал” модели ишлаб чиқилган. Мазкур модел рақамли трансформация жараёнларининг хизмат кўрсатиш соҳаси самарадорлиги ҳамда аҳоли турмуш сифатига таъсирини комплекс баҳолаш ва бошқарув қарорларининг самарадорлигини оширишга хизмат қилади.