Ураимжонов Азизбек Рахмонжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Электротехника саноати корхоналарини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.03–“Саноат иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Iqt5973
Илмий раҳбар: Муминова Элнорахон Абдукаримовна, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат техника университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қўқон университети, PhD.03/2025.27.12.I.25.01
Расмий оппонентлар: Махмудов Носир Махмудович, иқтисодиёт фанлари доктори профессор; Хатамов Ибодулло Саъдуллоевич, иқтисодиёт фанлари номзоди профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кичик бизнес корхо¬наларида инсон капиталини ривожлантир¬иш механизмларини та¬комиллаштириш боъйича ил¬мий-амалий таклиф ва тавсийалар иш¬лаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
електротехника саноати корхоналарининг иқтисодий фаолиятини савдо ва ишлаб чиқариш рентабеллиги, меҳнат унумдорлиги, асосий фондлар қайтими, технологик ривожланиш ҳамда энергия самарадорлиги кўрсаткичлари асосида интеграллашган комплекс баҳолаш тизими ишлаб чиқилган;
электротехника саноати кластерларининг ташкилий-иқтисодий механизми ассоциация, корхона, давлат-хусусий шериклик асосидаги субектлар, ёрдамчи ишлаб чиқариш бўлимлари, таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик платформаларини интеграциялаш орқали такомиллаштирилган;
электротехника саноати корхоналарини барқарор ривожлантиришнинг рақамли трансформацияга асосланган ташкилий-иқтисодий механизми “Бошқарув-ташкилий”, “Рақамли” ва “Молиявий-иқтисодий” блокларнинг ўзаро интеграциялашуви асосида такомиллаштирилган;
электротехника тармоғида ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир этувчи асосий омилларнинг ўзаро боғлиқлигини эконометрик моделлаштириш асосида электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2026-2029 йиллар учун прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Электротехника саноати корхоналарини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича амалга оширилган тадқиқотлар натижалари асосида:
електротехника саноати корхоналарининг иқтисодий фаолиятини савдо ва ишлаб чиқариш рентабеллиги, меҳнат унумдорлиги, асосий фондлар қайтими, технологик ривожланиш ҳамда энергия самарадорлиги кўрсаткичлари асосида интеграллашган комплекс баҳолаш тизими бўйича тавсия “Ўзбекистон савдо-саноат палатаси” таркибидаги корхолар фаолиятида жорий этилган (“Ўзбекистон савдо-саноат палатаси” 05.11.2025 № 05-33-12621 сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни жорий этилиши корхоналарда умумий самарадорлик даражасини холис аниқлаш, ишлаб чиқариш ва молиявий фаолиятдаги ички ресурсларни топиш, меҳнат ҳамда асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш имкониятларини кенгайтирган, шунингдек, технологик модернизацияни жадаллаштириш, энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш, инвестисиён фаолият стратегияси йўналишларидаги бошқарув қарорларини асослашга хизмат қилган;
электротехника саноати кластерларининг ташкилий-иқтисодий механизмини ассоциация, корхона, давлат-хусусий шериклик асосидаги субектлар, ёрдамчи ишлаб чиқариш бўлимлари, таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик платформаларини интеграциялаш орқали такомиллаштириш бўйича берилган тавсия “Ўзбекистон савдо-саноат палатаси” таркибидаги корхолар фаолиятида жорий этилган (“Ўзбекистон савдо-саноат палатаси” 05.11.2025 № 05-33-12621 сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни жорий этилиши натижасида тармоқда кластер иштирокчилари ўртасидаги кооперация алоқаларини кучайтириш, мавжуд алоқадор ресурслардан биргаликда самарали фойдаланиш, ишлаб чиқариш харажатларини оптималлаштириш, инновасион технологияларни тезкор жорий этиш, илмий ишланмаларни тижоратлаш орқали амалиётга трансформация қилиш, малакали кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш сифатини яхшилаш, маҳаллийлаштириш ҳамда кооперация даражасини ошириш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини кўтариш, кластер субъектларини рақобатбардошлиги ҳамда инвестисион жозибадорликни ошириш имкониятлари яхшиланган;
электротехника саноати корхоналарини барқарор ривожлантиришнинг рақамли трансформацияга асосланган ташкилий-иқтисодий механизми “Бошқарув-ташкилий”, “Рақамли” ва “Молиявий-иқтисодий” блокларнинг ўзаро интеграциялашуви асосида такомиллаштириш бўйича тавсияси “Ўзбекистон савдо-саноат палатаси” таркибидаги корхолар фаолиятида жорий этилган (“Ўзбекистон савдо-саноат палатаси” 05.11.2025 № 05-33-12621 сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни жорий этилиши бизнес ва технологик жараёнларни рақамлаштириш, ишлаб чиқариш ҳамда молиявий кўрсаткичларни ягона маконда реал вақт режимида мониторинг қилиш, ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги ва меҳнат унумдорлини кўтариш имкониятларини кенгайтириб, ишлаб чиқариш харажатларини оптималлаштириш, инвестисияларни рақамлаштирилган модернизацияларга йўналтиришга қаратилган бошқарув қарорларини асослашга хизмат қилган;
электротехника тармоғида ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир этувчи асосий омилларнинг ўзаро боғлиқлигини эконометрик моделлаштириш асосида электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2026-2029 йиллар учун прогноз кўрсаткичлари бўйича тавсияси “Ўзбекистон савдо-саноат палатаси” таркибидаги корхолар фаолиятида жорий этилган (“Ўзбекистон савдо-саноат палатаси” 05.11.2025 № 05-33-12621 сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни жорий этилиши натижасида тармоқда ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланишнинг истиқболларини белгилаш, ишлаб чиқариш ҳажмини ўзгаришига таъсир этувчи омилларнинг миқдорий таъсирини баҳолаш, ресурслар бўйича эҳтиёжларни барвақт аниқлаш, инвестисияларни устивор йўналишларга йўналтириш, ресурсларни самарали тақсимлаш орқали электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини барқарор ошириш ва тармоқда рақобатбардошликни кучайтириш имкониятлари яхшиланган.