Шарофоддинова Гулноза Илхомжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): Аёллар хусусий тадбиркорлигини ривожлантириш омиллари ва улардан самарали фойдаланиш (Наманган вилояти мисолида)”,08.00.15–“Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Iqt3367
Илмий раҳбар: Арипов Ойбек Абдуллаевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қўқон университети, PhD.03/2025.27.12.I.25.01
Расмий оппонентлар: Додиев Фозил Ўткурович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор: Юлдашев Дониёр Тоирович иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Андижон Давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  аёллар хусусий тадбиркорлигини ривожлантиришга таъсир этувчи омилларни таҳлил қилиш ҳамда улардан самарали фойдаланиш боʼйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек аёл тадбиркорининг ижтимоий-демографик портрети уни ёши, таълим даражаси, оилавий холати, тадбиркорлик тажрибаси, молиявий ресурслардан фойдаланиш имконияти, рақамли кўникмалари ва бизнес кўлами каби кўрсаткичларини интеграўиялаш асосида такомиллаштирилган;
аёллар тадбиркорлигининг ривожланишига тадбиркорлик тажрибаси, ижтимоий-иқтисодий барқарорлик ва ижтимоий масъулият таъсири, шунингдек, аёл тадбиркорларнинг бизнес юритишда ижтимоий мажбуруиятларни бажариш, молиявий барқарорликни сақлаш ҳамда фаолиятни диверсификаўия қилишга мойиллиги тадбиркорлик фаолиятини барқарорлиги, иқтисодий самарадорлиги ва рақобатбардошлигини таъминловчи устувор хусусиятлар сифатида асослаб берилган;
аёллар тадбиркорлигининг сифат устунлигини шакллантириш ва ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизми аёллар тадбиркорлигини ривожланишига таъсир этувчи “Ташқи муҳит”, “Ички омиллар”, “Сифат устунликлари”, “Ижтимоий-иқтисодий самаралар” ҳамда “Стратегик натижа” каби омиллар гуруҳларини беш босқичда интеграўиялаш  асосида такомиллаштирилган;
аёллар томонидан ташкил этилган янги хусусий корхоналар динамикасини унга таъсир этувчи асосий омиллар ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг эконометрик модели асосида 2030 йилга қадар базавий, оптимистик ва пессимистик прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
ўзбек аёл тадбиркорининг уни ёши, таълим даражаси, оилавий холати, тадбиркорлик тажрибаси, молиявий ресурслардан фойдаланиш имконияти, рақамли кўникмалари ва бизнес кўлами каби кўрсаткичларини интеграўиялаш асосида шакллантирилган ижтимоий-демографик портрети бўйича тавсия Наманган вилояти хотин-қизлар тадбиркорлик маркази томонидан фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармасининг 2025-йил 27-октябрдаги №ССП-01/144-сонли маълумотномаси). Мазкур портрет аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга таъсир этувчи омилларни чуқур таҳлил қилиш, уларни мақсадли гуруҳларга ажратиш ҳамда қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилиб, аёл тадбиркорларнинг эҳтиёжларини, мавжуд муаммолари ҳамда ривожланиш салоҳиятини аниқлаш, ҳудудлар ва фаолият йўналишлари кесимида манзилли дастурлар ишлаб чиқиш, шунингдек, имтиёзли кредитлар, субсидиялар, тадбиркорлик таълими ҳамда рақамли кўникмаларни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни самарали йўналтириш имконияти яратилган;
аёллар тадбиркорлигининг ривожланишига тадбиркорлик тажрибаси, ижтимоий-иқтисодий барқарорлик ва ижтимоий масъулият таъсири, шунингдек, аёл тадбиркорларнинг бизнес юритишда ижтимоий мажбуруиятларни бажариш, молиявий барқарорликни сақлаш ҳамда фаолиятни диверсификаўия қилишга мойиллиги тадбиркорлик фаолиятини барқарорлиги, иқтисодий самарадорлиги ва рақобатбардошлигини таъминловчи устувор хусусиятларни тизимлаштириш бўйича берган тавсияси Наманган вилояти хотин-қизлар тадбиркорлик маркази томонидан фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармасининг 2025-йил 27-октябрдаги №ССП-01/144-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий тавсияни жорий этилиши аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга таъсир этувчи муҳим омилларни аниқлаш ҳамда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини янада такомиллаштириш имконини бериб, аёл тадбиркорларнинг ижтимоий масъулиятни бажариш, молиявий барқарорликни сақлаш ва фаолиятни диверсификаўия қилишга мойиллиги инобатга олинган ҳолда мақсадли кредитлаш, субсидия ажратиш, бизнес кўникмаларини ривожлантириш ҳамда консултатив хизматлар кўрсатиш дастурларини ишлаб чиқишга, шунингдек, аёллар томонидан ташкил этилган корхоналарнинг узоқ муддатли барқарор фаолият юритишини таъминлаш, уларнинг иқтисодий самарадорлиги ва рақобатбардошлигини оширишга, янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳоли даромадларини кўпайтиришга хизмат қилган. Натижада аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳудудий ва тармоқ дастурларининг самарадорлиги ортиб, аҳоли фаровонлигини юксалтиришга қаратилган бошқарув қарорларини қабул қилишнинг илмий-амалий асослари мустаҳкамланган;
аёллар тадбиркорлигининг сифат устунлигини шакллантириш ва ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини аёллар тадбиркорлигини ривожланишига таъсир этувчи “Ташқи муҳит”, “Ички омиллар”, “Сифат устунликлари”, “Ижтимоий-иқтисодий самаралар” ҳамда “Стратегик натижа” каби омиллар гуруҳларини беш босқичда интеграўиялаш  асосида такомиллаштириш бўйича берилган тавсия Наманган вилояти хотин-қизлар тадбиркорлик маркази томонидан фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармасининг 2025-йил 27-октябрдаги №ССП-01/144-сонли маълумотномаси). Мазкур механизмдан фойдаланиш орқали аёллар тадбиркорлиги фаолиятига таъсир этувчи макроиқтисодий, институўионал, молиявий ва ижтимоий омилларни комплекс баҳолаш, аёлларга тегишли тадбиркорлик субектларининг узоқ муддатли рақобат устунликларини шакллантириш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш учун стратегик асосларни ишлаб чиқиш, ҳудудларда аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш ва уларнинг самарадорлигини мониторинг қилиш, хотин-қизлар иқтисодий фаоллигини кенгайтириш орқали янги иш ўринларини яратиш имкониятлари яхшиланган;
аёллар томонидан ташкил этилган янги хусусий корхоналар динамикасини унга таъсир этувчи асосий омиллар ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг эконометрик модели асосида 2030 йилга қадар базавий, оптимистик ва пессимистик прогноз кўрсаткичлари бўйича берилган тавсия Наманган вилояти хотин-қизлар тадбиркорлик маркази томонидан фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармасининг 2025-йил 27-октябрдаги №ССП-01/144-сонли маълумотномаси). Мазкур прогноз аёллар тадбиркорлигининг истиқболдаги ривожланиш тенденсияларини илмий асосда баҳолаш, янги ташкил этиладиган хусусий корхоналар сонининг кутилаётган ўзгаришларини аниқлаш ҳамда уларга таъсир этувчи омилларнинг самарадорлигини баҳолаш имконини берган. Прогноз натижалари асосида аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича давлат дастурлари ва ҳудудий ривожланиш стратегияларини такомиллаштириш, имтиёзли кредитлар, субсидиялар ва грант маблағларини манзилли йўналтириш, тадбиркорлик таълими ҳамда рақамли кўникмаларни ривожлантириш бўйича устувор йўналишларни белгилаш имконияти яратилган. Шунингдек, оптимистик, базавий ва пессимистик ссенарийлар орқали турли иқтисодий шароитларда аёллар тадбиркорлигининг ривожланиш даражаси баҳоланиб, эҳтимолий рискларни олдиндан аниқлаш ва уларни пасайтириш бўйича самарали чора-тадбирлар ишлаб чиқишга хизмат қилган

Yangiliklarga obuna bo‘lish