Абдираимова Шахноза Абдугаппар қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда узоқ умр кўришнинг ижтимоий-демографик омиллари”, 22.00.02 – “Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2. PhD/S169.
Илмий раҳбар: Абдураманов Хамид Худайбергенович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи ва рақами: Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти, PhD. 29/2025.27.12. Ped.01.01.
Расмий оппонентлар: Хусанова Хайринисо Тайировна, социология фанлари доктори (DSc), доцент; Каримов Бобир Шаропович, социология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда узоқ умр кўришнинг ижтимоий-демографик омилларини социологик жиҳатдан тадқиқ этиш орқали фаол умр кўришни таъминлаш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
узоқ умр кўрувчиларда индивидуал геронтогенез (умр давомийлиги ва
кексайиш жараёни) фазалари экзоген (атроф муҳит, турмуш даражаси, соғлом
овқатланиш, ҳордиқ ва меъёрий кун тартиби, ижтимоий фаоллик ва мулоқот сифати) ва
эндоген (ирсият, жисмоний саломатлик, ҳаёцеварлик, ижобий оилавий муҳит) омиллар
йиғиндисидан ҳосил бўлувчи социомаданий ҳодиса сифатида социологик асосланган;
умр давомийлигини қўллаб-қувватлаш тенденсиялари ижтимоий-аксиологик
маркерлари (ўзини-ўзи сақлашга йўналтирилган ҳулқ авторнинг жамият, оила ва шахс
даражасида қадриятга айланиб бориш кўрсаткичлари)нинг корреляцион динамикаси
асосида “муваффақиятли узоқ умр кўрувчилар” социологик портрети ишлаб
чиқилган;
Ўзбекистон Республикасида узоқ умр кўриш кўрсаткичларининг 2040-йилга
мўлжалланган прогноз параметрлари когорт-компонент (ёшни силжитиш) усули
асосида “юқори”, “ўрта” ва “паст” вариантларда ишлаб чиқилган;
узоқ умр кўришга тўсқинлик қилувчи ижтимоий-демографик хавфларни
сумматив баҳолаш орқали фаол узоқ умр кўришни таъминлашнинг стратегик
йўналишлари асослантирилган.
IV.Натижаларининг жорий қилинганлиги. Ўзбекистонда узоқ умр кўришнинг ижтимоий-демографик омилларини социологик жиҳатдан тадқиқ этиш орқали фаол умр кўришни таъминлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
экзоген (атроф-муҳит, турмуш даражаси, соғлом овқатланиш, ҳордиқ ва меъёрий кун тартиби, ижтимоий фаоллик ва мулоқот сифати) ва эндоген (ирсият, жисмоний саломатлик, ҳаёцеварлик, ижобий оилавий муҳит) омиллар йиғиндисидан ҳосил бўлувчи узоқ умр кўрувчиларда индивидуал геронтогенез (умр давомийлиги ва кексайиш жараёни) фазалари “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг “Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш йўналиши бўйича 2024-йилга мўлжалланган амалий тадбирлар режаси”нинг 74-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармасининг 2025-йил 10-февралдаги 03/88-сон маълумотномаси). Натижада нуронийларнинг умрини узайтиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имкони пайдо бўлган.
умр давомийлигини қўллаб-қувватлаш тенденсиялари ижтимоий-аксиологик маркерлари (ўзини-ўзи сақлашга йўналтирилган хулқ-авторнинг жамият, оила ва шахс даражасида қадриятга айланиб бориш кўрсаткичлари)нинг корреляцион динамикаси асосида “муваффақиятли узоқ умр кўрувчилар” социологик портрети “Кексаларда жисмоний маданиятни ошириш, тўғри овқатланишнинг асосий тамойиллари орқали оилада соғлом муҳит яратиш” номли амалий лойиҳанинг ҳисоботини тайёрлашда фойдаланилган (Оила ва гендер илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 4-февралдаги 01-09/2516А-маълумотномаси). Натижада ёши катта аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини ривожлантириш ва уларнинг жисмоний фаоллигини ошириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар билан бойитилган.
Ўзбекистон Республикасида узоқ умр кўриш кўрсаткичларининг 2040-йилга мўлжалланган прогноз параметрлари “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг “Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш йўналиши бўйича 2024-йилга мўлжалланган амалий тадбирлар режаси”нинг 74-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармасининг 2025-йил 10-февралдаги 03/88-сон маълумотномаси). Прогноз кўрсаткичлари нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш имкони пайдо бўлган.
узоқ умр кўришга тўсқинлик қилувчи ижтимоий-демографик хавфларни сумматив баҳолаш орқали фаол узоқ умр кўришни таъминлашнинг стратегик йўналишлари “Кексаларнинг ҳуқуқ ва танловларини таъминлаш: Ўзбекистонда фаол кексайиш индексини тадқиқ қилиш” мавзусидаги амалий лойиҳанинг мухтасар баёни ва тавсияларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Оила ва гендер илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 4-февралдаги 01-09/2516А-сон маълумотномаси). Натижада фаол ва соғлом узоқ умр кўришнинг асосий йўналишлари ишлаб чиқилган.