Фарходова Зиёда Фарход қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда одам савдосининг гендер хусусиятлари”, 22.00.02 – Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/S117
Илмий раҳбар: Содиқова Шоҳида Мархабоевна, социология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти, PhD.29/2025.27.12. Ped/01.01
Расмий оппонентлар: социология фанлари доктори (DSc), профессор Сеитов Азамат Пўлатович, социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Толипов Абдуғаффор Абдунаби ўғли 
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда одам савдосининг гендер хусусиятларини социологик таҳлил қилиш орқали, унга қарши кураш тизими самарадорлигини ошириш йўлларини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Одам савдоси профилактикасининг ижтимоий институтлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик механизми, хавф гуруҳларини эрта аниқлаш индикатори ҳамда институционал ва коммуникацион компонентларни тизимли равишда интеграция қилувчи гендер-сезгир социологик модел ишлаб чиқилган;
профилактик мурожаатлар фаоллигига таъсир этувчи ижтимоий-психологик омиллар (аёлларда репутацион стигма хавфи, эркакларда “Заифликни тан олиш”) билан боғлиқ латент тўсиқларни олдини олишга қаратилган гендер хусусиятлар (ижтимоий роллар, стереотиплар, қадрият ва меёрлар, имкониятлар) очиб берилган;
реинтеграция субектларининг ижтимоий хавфларини минималлаштиришда давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигида маҳалла институтига таянилган миллий суғурта тизимини йўлга қўйилиши социологик асосланган;
профилактика самарадорлигини оширишда мақсадли гуруҳлар, гендер хусусиятлар, миграцион хавф омиллари ва ахборот таъсири даражасини ҳисобга олувчи кўп босқичли профилактик алгоритм ишлаб чиқилган. 
IV.Натижаларининг жорий қилинганлиги. Ўзбекистонда одам савдоси ҳодисаси ва уни олдини олишда гендер ёндашувларнинг социологик таҳлиллари асосида:
одам савдоси профилактикасининг ижтимоий институтлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик механизми, хавф гуруҳларини эрта аниқлаш индикатори ҳамда институционал ва коммуникацион компонентларни тизимли равишда интеграция қилувчи гендер-сезгир социологик моделга доир хулосаларидан “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан “Фуқаролар одам савдоси тўғрисида: хабардорлик, сабаблар ва унга қарши курашиш” тадқиқот дастурини тайёрлашда фойдаланилган (“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг 2024-йил 4-ноябрдаги 01-16/251-сон маълумотномаси). Бу одам савдоси ҳодисасини жамиятда юз бераётган девиант ҳолатлар билан алоқадорликда ўрганиш имконини берган;
профилактик мурожаатлар фаоллигига таъсир этувчи ижтимоий-психологик омиллар (аёлларда репутацион стигма хавфи, эркакларда “Заифликни тан олиш”) билан боғлиқ латент тўсиқларни олдини олишга қаратилган гендер хусусиятлар (ижтимоий роллар, стериотиплар, қадрият ва меёрлар, имкониятлар) га доир таклифларидан  Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар  қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 21-декабрдаги ПҚ-401-сон Қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган “Оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ҳамда тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш бўйича “Ёл харитаси” нинг 2-бўлим 23-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг 2024-йил 15-ноябрдаги 01-01/1830-сон маълумотномаси). Бу амалий чора-тадбирларни ташкил этиш ва амалиётга жорий одам савдосининг гендер ҳусусиятларига оид таҳлилий маълумотлар методологиясини бойитиш имконини берган;
реинтеграция субектларининг ижтимоий хавфларини минималлаштиришда давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигида маҳалла институтига таянилган миллий суғурта тизими тўғрисидаги хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази фаолиятида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 1-ноябрдаги 02-1572-сон далолатномаси). Натижада тарғибот-ташвиқот материалларининг одам савдосини олдини олиш билан боғлиқ қисмлари мазмунини бойитишга ҳамда ушбу фаолиятнинг назарий-услубий асосларини янада такомиллаштиришда ўз самарадорлигини кўрсатган;
профилактика самарадорлигини оширишда мақсадли гуруҳлар, гендер хусусиятлар, миграцион хавф омиллари ва ахборот таъсири даражасини ҳисобга олувчи кўп босқичли профилактик алгоритмга оид таклифларидан Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 21-декабрдаги ПҚ-401-сон Қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган “Оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ҳамда тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси” нинг 2-бўлим 23-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг 2024-йил 15-ноябрдаги 01-01/1830-сон маълумотномаси). Бу амалий чора-тадбирларни ташкил этиш ва амалиётга жорий одам савдосининг гендер хусусиятларига оид таҳлилий маълумотлар методологиясини бойитиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish