Равшанов Хуршид Акрамовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маҳаллий солиқларни ҳисоблаш ва ундириш механизмларини такомиллаштириш”
08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt4107
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Илмий раҳбар: Ахмедов Акбарали Султонмуродович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи 
PhD.03/2025.27.12.1.12.02.
Расмий оппонентлар: Кенгаш аъзоси Тошкент давлат иқтисодиёт университети, “Солиқлар ва солиққа тортиш” кафедраси профессори, иқтисодиёт фанлари доктори, Қиёсов Шерзод Уралович, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат Солиқ қўмитаси, Йирик солиқ тўловчилар бўйича инспексияси солиқ бош инспектори, иқтисодиёт фанлари доктори, (DSc) Нормирзаев Умид Холмурзаевичлар тавсия этилади.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий бюджетлар даромад базасини мустаҳкамлашда маҳаллий солиқларни ҳисоблаш ва ундириш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳамда юридик шахслардан олинадиган ер солиқларини тўлиқ ҳажмда туман (шаҳар)лар бюджетларига ўтказиш орқали маҳаллий бюджетлар даромад базасини мустаҳкамлаш, маҳаллий бюджет мустақиллигини ошириш ва ҳудудий молиявий бошқарувни кучайтириш имкони асосланган;
маҳаллий солиқлар базасини кенгайтириш ва маҳаллий бюджетларда қўшимча тушум манбаини шакллантириш мақсадида кўчмас мулк ижара қийматининг 1 м² учун қўлланадиган ўрнатилган минимал миқдорларига нисбатан туман (шаҳар)лар кесимида 2 баробаргача оширувчи коеффициент қўллаш таклифи асосланган;
ҳудудларда янги замонавий ишлаб чиқариш биноларини қурилишини жадаллаштириш, инвесторлар қизиқишини ошириш мақсадида янги қурилган кўп қаватли ишлаб чиқариш бинолари бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммасини қаватлар сонига қараб 0,9 дан 0,5 гача камайтирувчи коеффициент қўллаган ҳолда, бино фойдаланишга топширилган ойдан бошлаб 3 йил муддатга солиқдан озод этиш таклифи ишлаб чиқилган;
Ўзбекистонда мулкий солиқларнинг давлат бюджетидаги улушини ифодаловчи эконометрик модел асосида маҳаллий солиқлардан тушумлар ҳажми динамикасининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий бюджетлар даромад базасини мустаҳкамлашда маҳаллий солиқларни ҳисоблаш ва ундириш механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳамда юридик шахслардан олинадиган ер солиқларини тўлиқ ҳажмда туман (шаҳар)лар бюджетларига ўтказиш орқали маҳаллий бюджетлар даромад базасини мустаҳкамлаш, маҳаллий бюджет мустақиллигини ошириш ва ҳудудий молиявий бошқарувни кучайтиришга оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 20-декабрдаги “Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини ёʻлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масʼулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-223-сон Фармонида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 10-июлдаги 27/2-79284-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида маҳаллий бюджетларнинг мустақиллиги ошиб, барча маҳаллий ҳокимликлар ихтиёрида ҳар йили 450-500 млрд.сўмгача қўшимча маблағ шаклланиши таъминланган;
маҳаллий солиқлар базасини кенгайтириш ва маҳаллий бюджетларда қўшимча тушум манбаини шакллантириш мақсадида кўчмас мулк ижара қийматининг 1 м² учун қўлланадиган ўрнатилган минимал миқдорларига нисбатан туман (шаҳар)лар кесимида 2 баробаргача оширувчи коеффициент қўллашга оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 20-декабрдаги ПФ-223-сон Фармонида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 10-июлдаги 27/2-79284-сонли маълумотномаси). Мазкур ёндашувнинг жорий этилиши ҳудудий солиқ сиёсатини манзилли ташкил этиш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда дастлабки ҳисоб-китобларга кўра маҳаллий бюджетларда 120 млрд. сўмдан ортиқ қўшимча тушумни шакллантиришга хизмат қилган;
ҳудудларда янги замонавий ишлаб чиқариш биноларини қурилишини жадаллаштириш, инвесторлар қизиқишини ошириш мақсадида янги қурилган кўп қаватли ишлаб чиқариш бинолари бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммасини қаватлар сонига қараб 0,9 дан 0,5 гача камайтирувчи коеффициент қўллаган ҳолда, бино фойдаланишга топширилган ойдан бошлаб 3 йил муддатга солиқдан озод этишга оид таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 24-декабрдаги “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025-йилга мўлжалланган асосий ёʻналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1014-сон Қонунида инобатга олинган ва унга асосан Солиқ кодексининг 414-моддаси 4-қисм билан ўзгартирилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 10-июлдаги 27/2-79284-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудларда замонавий ишлаб чиқариш бинолари қурилиши жадаллашиб, ҳисоб-китобларга кўра 6 011 та обект бўйича 302,3 млрд.сўм миқдорида солиқ имтиёзлари қўлланиши мумкинлиги асосланган;
Ўзбекистонда мулкий солиқларнинг давлат бюджетидаги улушини ифодаловчи эконометрик модел асосида маҳаллий солиқлардан тушумлар ҳажми динамикасининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари “Ўзбекистон Республикасининг солиқ ва бюджет сиёсатининг 2030-йилларгача мўлжалланган асосий ёʻналишлари” бўйича ишчи ва ички меъёрий ҳужжатларни, шунингдек услубий тавсияларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 10-июл кунидаги 27/2-79284-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ўрта ва узоқ муддатли режалаштиришда мулкий солиқларнинг фискал салоҳиятини баҳолаш ҳамда прогнозлашнинг амалий инструментлари такомиллашган. Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши тижорат банкларида муаммоли кредитларни бошқаришда ижобий натижаларга эришиш мумкин.

Yangiliklarga obuna bo‘lish