Ашуров Жалолиддин Эшпулатовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
“Тизимли аҳамиятга молик банклар фаолиятини такомиллаштириш” 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt2957
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси
Илмий раҳбар: Сатторов Одилжон Бердимуратович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи 
PhD.03/2025.27.12.1.12.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: “Бизнесни бошқариш ва тадбиркорлик” кафедраси профессори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Бобоқулов Тулқин Ибодйллаевич  ҳамда  Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори, (ДСc) Холмаматов Фарходжонлар тавсия этилади.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Тизимли аҳамиятга молик банклар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тизимли аҳамиятга молик банкларни комплекс баҳолаш учун активлар улуши, банклараро боғлиқлик, тўлов инфратузилмасидаги иштироки, реал секторни кредитлаш кўлами ва давлат иштироки даражасини ягона интеграл мезонга бирлаштирувчи ТАИ индекси ишлаб чиқилиб, банкларнинг тизимли рискларни баҳолаш ва эрта огоҳлантириш механизми сифатида амалий самарадорлиги асослаб берилди. 
ТАИ индексига асосланган дифференциал макропруденсиал тартибга солиш модели ишлаб чиқилиб, АТ “Ўзсаноатқурилишбанк” мисолида α=0,5 шароитида 1,65 фоиз пункт қўшимча капитал буфери шакллантириш орқали стресс-ссенарийлар таъсирида капитал етарлилиги пасайишини 1,8 ф.п.дан 0,9 ф.п.гача чеклаш ва банкнинг тизимли шокларга чидамлилигини тахминан 50 фоизга ошириш мумкинлиги илмий жиҳатдан асослаб берилган. 
давлат иштироки даражаси билан банк самарадорлиги ўртасидаги боғлиқлик Эᵢ = ф(Пᵢ, Cᵢ, Гᵢ) модели асосида илмий жиҳатдан асосланиб, имтиёзли кредитлар улушини 5 фоиз пунктга қисқартириш ва корпоратив бошқарув сифатини яхшилаш орқали РОЕни 1,5-2 фоиз пунктга ошириш ҳамда Cост-то-Инcоме кўрсаткичини 4-5 фоизга пасайтириш имконияти мавжудлиги аниқланди ва давлат иштирокини оптималлаштириш банк самарадорлигини оширишга хизмат қилиши асосланди. 
миллий макроиқтисодий шароитларга мослаштирилган стресс-тестлаш модели ишлаб чиқилиб, инфляция, валюта курси, фоиз ставкаси ва иқтисодий ўсиш суръатларидаги ўзгаришларнинг банк балансига таъсири баҳоланди ҳамда стресс-ссенарийда капитал етарлилиги −1,8 ф.п., НПЛ +2,4% ва соф фоиз маржаси −1,2 ф.п.га ўзгариши аниқланиб, қўшимча капитал ва ликвидлик буферлари жорий этилиши орқали ушбу таъсирни 15-25 фоизгача юмшатиш мумкинлиги асослаб берилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тизимли аҳамиятга молик банклар фаолиятини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
тизимли аҳамиятга молик банкларни комплекс баҳолаш учун активлар улуши, банклараро боғлиқлик, тўлов инфратузилмасидаги иштироки, реал секторни кредитлаш кўлами ва давлат иштироки даражасини ягона интеграл мезонга бирлаштирувчи ТАИ индекси ишлаб чиқилиб, банкларнинг тизимли рискларни баҳолаш ва эрта огоҳлантириш механизми сифатида амалий самарадорлиги асослаб бериш таклифи АТ “Ўзсаноатқурилишбанк” фаолиятига жорий этилди (АТ “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг 2026-йил 30-мартдаги 01-01/9276-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида АТ “Ўзсаноатқурилишбанк” бўйича амалга оширилган ҳисоб-китоблар  натижасида ТАИ кўрсаткичи 3,31 ни ташкил этди. Мазкур натижалар банкнинг миллий молиявий тизимда юқори тизимли аҳамиятга эга эканини ва унинг фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган рисклар бутун банк тизимига трансляция қилиниши эҳтимолини кўрсатди. ТАИ индекси асосида банкда кредит портфели консентрацияси 8,5 фоизга қисқартирилди, ликвид активлар улуши эса 3 фоизли пунктга ошди.
ТАИ индексига асосланган дифференциал макропруденсиал тартибга солиш модели ишлаб чиқилиб, АТ “Ўзсаноатқурилишбанк” мисолида α=0,5 шароитида 1,65 фоизли пункт қўшимча капитал буфери шакллантириш орқали стресс-ссенарийлар таъсирида капитал етарлилиги пасайишини 1,8 ф.п.дан 0,9 ф.п.гача чеклаш ва банкнинг тизимли шокларга чидамлилигини тахминан 50 фоизга ошириш мумкинлиги илмий жиҳатдан асослаб бериш таклифи АТ “Ўзсаноатқурилишбанк” фаолиятига жорий этилди                  (АТ “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг 2026-йил 30-мартдаги 01-01/9276-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида АТ “Ўзсаноатқурилишбанк” учун  капитал етарлилиги пасайиши 1,8 ф.п.дан 0,9 ф.п.гача чекланди, бу эса тизимли шокларга чидамлиликни тахминан 50 фоизга оширди.
давлат иштироки даражаси билан банк самарадорлиги ўртасидаги боғлиқлик Эᵢ = ф(Пᵢ, Cᵢ, Гᵢ) модели асосида илмий жиҳатдан асосланиб, имтиёзли кредитлар улушини 5 фоизли пунктга қисқартириш ва корпоратив бошқарув сифатини ошириш орқали РОЕни 1,5-2 фоизли пунктга кўпайтириш ҳамда Cост-то-Инcоме кўрсаткичини 4-5 фоизга пасайтириш имконияти мавжудлиги аниқланди ва давлат иштирокини оптималлаштириш банк самарадорлигини оширишга хизмат қилиши асосланиши таклифи АТ “Ўзсаноатқурилишбанк” фаолиятига жорий этилди (АТ “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг 2026-йил 30-мартдаги 01-01/9276-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида АТ “Ўзсаноатқурилишбанк” бўйича имтиёзли кредитлар улушини 5 фоиз пунктга қисқартириш; корпоратив бошқарув индекси ошиши натижасида РОЕ кўрсаткичини 1,5-2 фоиз пунктга ошириш ва Cост-то-Инcоме коеффициентини 4-5 фоизга пасайтирди. 
миллий макроиқтисодий шароитларга мослаштирилган стресс-тестлаш модели ишлаб чиқилиб, инфляция, валюта курси, фоиз ставкаси ва иқтисодий ўсиш суръатларидаги ўзгаришларнинг банк балансига таъсири баҳоланди ҳамда стресс-ссенарийда капитал етарлилиги −1,8 ф.п., НПЛ +2,4% ва соф фоиз маржаси −1,2 ф.п.га ўзгариши аниқланиб, қўшимча капитал ва ликвидлик буферлари жорий этилиши орқали ушбу таъсирни 15-25 фоизгача юмшатиш мумкинлиги асосланиши таклифи АТ “Ўзсаноатқурилишбанк” фаолиятига жорий этилди (АТ “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг 2026- йил 30-мартдаги 01-01/9276-сонли далолатномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида АТ “Ўзсаноатқурилишбанк” бўйича қўшимча капитал ва ликвидлик буферлари жорий этилгандан сўнг мазкур кўрсаткичлар таъсири 15-25 фоизгача юмшатилди.Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши тижорат банкларида муаммоли кредитларни бошқаришда ижобий натижаларга эришиш мумкин.

Yangiliklarga obuna bo‘lish