Хасанова Зулхумор Джалолитдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туркистоннинг Биринчи жаҳон уруши йилларида ижтимоий-иқтисодий тарихи манбашунослиги (Генерал-губернаторлик маҳкамаси иш юритиш ҳужжатлари асосида)” 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Tar1280
Илмий раҳбар: Эргашев Бахтияр Эргашевич тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.09.01
Расмий оппонентлар: Чориев Шерзоджон Шокиржонович, тарих фанлари доктори (DSc), профессор, Шомукарамова Феруза Шакировна тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий Педагигика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Туркистоннинг Биринчи жаҳон уруши даври ҳаётида рўй берган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётидаги ўзгаришларни Ўзбекистон Миллий архив материаллари асосида таҳлил этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Биринчи жаҳон уруши даврида Россия империяси ўзининг молиявий ва ресурс танқислигини бартараф этиш мақсадида хонликлар ўрнида ташкил этилган Туркистон Генерал-губернаторлигини муҳим иқтисодий таянч ҳудуд сифатида шакллантиргани, уруш харажатларининг Туркистон халқи томонидан етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, мажбурий тарзда йиғилган солиқлар ва турли хайриялар ҳисобидан қоплангани аниқланган;
Туркистон ўлкасини қамраб олган халқ қўзғолонинг келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар орасида 1916-йил 25-июнда чиқарилган фармон мазмунининг халқ оммасига етарлича тушунтирилмагани, маҳаллий бошлиқларга юклатилган вазифаларни бажарилишида йўл қўйилган камчиликлар, сафарбарлик рўйхатларини шакллантириш жараёнидаги муаммолар, солиқлар, мажбурий меҳнат, ижтимоий камситишларга қарши норозилик кайфияти муҳим ўрин тутгани очиб берилган;
Уруш йилларида Туркистон ҳудудига қочқинларнинг оммавий кириб келиши минтақадаги ижтимоий вазиятни янада мураккаблаштиргани, мазкур масала юзасидан кўрилган чора-тадбирлар, қочқинларнинг Туркистон ҳудудига катта миқдорда кириб келиш сабаблари, уларни қабул қилиниши тартиби, ётоқ жой ва иссиқ овқат билан таъминлаш масалалари, ҳамда ҳолатга нисбатан маҳаллий ҳокимият органларининг муносабати биринчи марта илмий муомилага киритилди;
Биринчи жаҳон уруши даврида Туркистон ўлкасига келтирилган ҳарбий асирларни жойлаштириш, назорат қилиш ва меҳнатидан фойдаланиш масалалари илк бор Ўзбекистон Миллий архиви ҳужжатлари асосида тизимли равишда тадқиқ этилиб, ҳарбий асирлар меҳнатининг ўлка иқтисодиёти, қишлоқ хўжалиги, қурулиш ҳамда санитария каби соҳаларидаги ўрни асослаб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Туркистоннинг Биринчи жаҳон уруши йилларида ижтимоий-иқтисодий тарихи манбашунослиги (Генерал-губернаторлик маҳкамаси иш юритиш ҳужжатлари асосида)” мавзусини тадқиқ этиш жараёнида қўлга киритилган илмий натижалар қуйидагилар билан ифодаланади:
Биринчи жаҳон уруши даврида Россия империяси ўзининг молиявий ва ресурс танқислигини бартараф этиш мақсадида хонликлар ўрнида ташкил этилган Туркистон Генерал-губернаторлигини муҳим иқтисодий таянч ҳудуд сифатида шакллантиргани, уруш харажатларининг Туркистон халқи томонидан етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, мажбурий тарзда йиғилган солиқлар ва турли хайриялар ҳисобидан қопланганлигига доир илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси маданий мерос агентлигига қарашли “Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси” фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси маданий мерос агентлигининг 2024-йил 29-октябрдаги 02-05\4077-сонли маълумотномаси). Натижада музейга ташриф буюрувчиларда Биринчи жаҳон уруши йиллари тарихига оид билимларини бойитишда хизмат қилган;
Туркистон ўлкасини қамраб олган халқ қўзғолонинг келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар орасида 1916-йил 25-июнда чиқарилган фармон мазмунининг халқ оммасига етарлича тушунтирилмагани, маҳаллий бошлиқларга юклатилган вазифаларни бажарилишида йўл қўйилган камчиликлар, сафарбарлик рўйхатларини шакллантириш жараёнидаги муаммолар, солиқлар, мажбурий меҳнат, ижтимоий камситишларга қарши норозилик кайфияти муҳим ўрин тутгани борасидаги илмий хулосалардан “Колониал Туркистонда иш юритиш манбашунослиги” номли дарсликни ёзишда фойдаланилган (Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг 2025-йил 11-июлдаги, №10-3504-сонли маълумотномаси). Натижада дарслик мавзуси тарихий маълумотлар билан бойитилиб, талабаларда тарихий билимларни мустахкамлашга хизмат қилган;
Уруш йилларида Туркистон ҳудудига қочқинларнинг оммавий кириб келиши минтақадаги ижтимоий вазиятни янада мураккаблаштиргани, мазкур масала бўйича кўрилган чора-тадбирлар, қочқинларнинг Туркистон ҳудудига катта миқдорда кириб келиш сабаблари, уларни қабул қилиш тартиби, ётоқ жой ва иссиқ овқат билан таъминлаш масалалари, ҳолатга нисбатан маҳаллий ҳокимият органларининг муносабатига оид илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси маданий мерос агентлигига қарашли “Самарқанд давлат музей қўриқхонаси”да амалиётга тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси маданий мерос агентлигининг 2024-йил 29-октябрдаги 02-05\4077-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий натижалар кенг жамоатчиликка Туркистоннинг Биринчи жаҳон уруши йилларидаги ижтимоий ҳаётига оид маълумотларни етказишга ёрдам берган;
Биринчи жаҳон уруши даврида Туркистон ўлкасига келтирилган ҳарбий асирларни жойлаштириш, назорат қилиш ва меҳнатидан фойдаланиш масалалари, ҳарбий асирлар меҳнатининг ўлка иқтисодиёти, қишлоқ хўжалиги, қурулиш ҳамда санитария каби соҳаларидаги ўрни тўғрисидаги илмий хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарих майдони” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2026-йил 15-июндаги 15-32/482-сон маълумотномаси). Натижада кенг жамоатчиликка Биринчи жаҳон уруши йилларида давлатимиз ҳудудига кириб келган турли миллатдаги ҳарбий асирларга оид бўлган маълумотларни етказишда хизмат қилган.