Амиркулов Жасур Бахтиёровичнинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туркистонда тарихий ва археологик ёдгорликларни ўрганилиш тарихи манбашунослиги (Туркистон генерал-губернаторлиги маҳкамаси  иш юритиш ҳужжатлари асосида)” 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2020.1.PhD/Tar663
Илмий раҳбар: Бахтияр Эргашев тарих фанлари доктори, профессор.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.09.01
Расмий оппонентлар: Холматов Нормуҳаммад Ўразович,  тарих фанлари доктори (DSc), профессор, Раҳимов Комилжон Раҳматович тарих фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ХИХ аср иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Туркистонда мустабид бошқарув даврига оид генерал-губернаторлик маҳкамаси иш юритиш ҳужжатлари асосида ўлка тарихий-археологик ёдгорликлари тарихига оид манбаларни таҳлил қилишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
ХИХ аср иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Туркистонда тарихий обидалар ва археологик ёдгорликларни ўрганишда мустабид империя даври манбалари генерал-губернаторлик ижро органи маҳкамасининг иш юритиш ҳужжатлари (билдирги-рапортлар, айланма қонуний йўриқномалар, ёзма ҳисобот-баённомалар) илмий адабиётлар асосида давр ғоявий қарашлари ўлкани забт этиш сиёсатининг ажралмас қисми бўлганлиги ёзма манбалар асосида далилланган.
Россия империясининг Туркистондаги мустабид тузуми ўлкада тарихий обидаларни ўрганиш жараёни, улар тўғрисидаги маълумотлар ташриф буюрган саёҳатчилар, элчиликлар, миссиялар ҳамда тарихчиларнинг кузатувлари орқали шаклланган бўлиб, тарихшуносликда ўрганилиш даражасини белгилаб берган. Мазкур маълумотларнинг даврлар кесимидаги контенти (миқдорий ва сифат кўрсаткичлари) архив ҳужжатлари, илмий адабиётлар, маҳкама иш юритиш ҳужжатларига таянган ҳолда асослаб берилган.
Ўлкада империя бюрократик маъмуриятининг метрополия илмий жамиятлари, хусусан, Қозон университети қошидаги “Археология, тарих ва этнография” жамияти фаолияти намунасида Остроумов, Кастане, Аничков каби тадқиқотчилар ташаббуси билан 1895-йилда “Туркистон ҳаваскор археология жамияти” ташкил этилган бўлиб, жамият фаолияти давомида Пойканд, Чоштепа, Кофир-мулла, Хўжакент, христиан ва несториан жамоалари қабрлари, Қўрғонтепа, Қува тепалиги каби археологик ёдгорликларнинг комплекс ўрганилганлиги тўғрисидаги маълумотлар аниқланган.
Туркистон генерал-губернаторлигида тарихий-меъморий обидалар, археологик ёдгорликларни таҳлил қилиш жараёнида тарихчи олимлар ва археолог тадқиқотчиларнинг ўлка тарихига оид ёзма манбаларни ўрганиш, уларни таъмирлаш ва сақлаш, музей экспозициялари ҳамда маҳаллий коллекционерлар фаолиятига оид маълумотлар таҳлил қилиниб, мазкур маълумотлар империя маъмурларининг мустамлакачилик муносабатлари, молиявий-маъмурий чекловлари, тўлақонли муҳофаза қилиш жараёнининг етарли даражада йўлга қўйилмаганлиги, маҳкама иш юритиш ҳужжатларида ёдгорликлар тўғрисида қайдномалар мавжуд бўлишига қарамай, амалда кўплаб тарихий-меъморий обидалар, археологик ёдгорликлар қаровсиз ҳолатда қолганлиги исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
“Туркистонда тарихий ва археологик ёдгорликларни ўрганилиш тарихи манбашунослиги (Туркистон генерал-губернаторлиги маҳкамаси иш юритиш ҳужжатлари асосида)” мавзусини тадқиқ этиш жараёнида қўлга киритилган илмий натижалар қуйидагилар билан ифодаланади:
Туркистон генерал-губернаторлиги ҳудудида Россия империяси мустабид бошқарув тизими шароитида тарихий-археологик ёдгорликларнинг илмий жиҳатдан ўрганилиши жараёни ХИХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб шакллангани тарихий манбалар негизида асослаб берилган. Архив ҳужжатлари, музей-қўриқхона фондлари ҳамда даврий илмий жамиятлар фаолиятига оид манбаларнинг таҳлили орқали ушбу даврда ёдгорликларни рўйхатга олиш, уларни вайронагарчиликдан ҳимоялаш ва қисман қайта тиклашга қаратилган дастлабки ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилгани ҳамда ушбу амалиётларнинг маъмурий-сиёсий муҳит билан узвий боғлиқ эканлиги ва Туркистонда тарихий-археологик меросни ўрганиш жараёни мустабид бошқарув шароитида зиддиятли характерга эга бўлганлиги аниқланган. Бир томондан, илмий қизиқиш ва институционал асослар шаклланган бўлса, иккинчи томондан, мустамлакачилик сиёсати ёдгорликларни тўлақонли сақлаш имкониятини чеклаб қўйган. Бу ҳолатлар тўғрисидаги илмий хулосалардан Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети профессори Бахтиёр Эргашев томонидан нашр этилган “Мустабид Туркистонда иш юритиш манбашунослиги” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 24-июлдаги 571-сонли қарори асосида 2025-йил 11-июлда берилган 10-3501-сонли маълумотнома). Натижада тарихий маълумотлар мазкур дарсликнинг 2-бўлими мавзуларининг илмий даражасини ошириш, талабаларнинг фанга оид хулосаларини мустаҳкамлаш ва мустақил таҳлил қилиш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган;
Россия империясининг мустабид сиёсатини белгилаб берган ижтимоий-сиёсий муҳит тарихий-археологик ёдгорликларни сақлаш ва таъмирлаш жараёнларига бевосита таъсир кўрсатган. Генерал-губернаторликка хос маъмурий-буйруқбозлик тизими доирасида қабул қилинган қарорлар кўп ҳолларда маҳаллий тарихий мерос манфаатларини етарли даражада инобатга олмаган, молиявий чекловлар эса, ёдгорликларнинг қаровсиз ҳолга тушиб қолишига сабаб бўлгани ҳақидаги ҳамда Туркистон ўлкасида империя даврида ташкил этилган илмий жамиятлар, хусусан, Туркистон ҳаваскор археологлар тўгараги, шарқшунос-тарихчи олимлар ҳамда маҳаллий коллекционерлар фаолияти тарихий-археологик ёдгорликларни сақлаш, ўрганиш ва таъмирлашда ўзига хос ўрин эгаллаганлиги комплекс равишда баҳоланганлиги, уларнинг илмий тўпламлари, экспедиция материаллари ва коллекциялари музей-қўриқхона фондлари ҳамда архивларга топширилиши минтақада тарихий мерос тадқиқоти анъаналарининг шаклланишига оид илмий янгиликларидан Самарқанд давлат музей-қўриқхонасининг ушбу соҳага оид фондларидаги ашёлар илмий таснифи тўлдирилган ҳамда ХИХ аср иккинчи ярми – ХХ аср бошларига оид ҳужжатлар ва коллекциялар фондини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2024-йил 26-июндаги 04-05/2419-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу янгиликлар музейга ташриф буюрувчи сайёҳлар учун Туркистон археологик ҳамда тарихий ёдгорликлари ўрганилиши тарихини батафсил ва илмий асосда ёритиб беришга хизмат қилган.
Россия империяси Туркистонда ёдгорликларни асраш орқали ўзини “маданият тарқатувчи давлат” сифатида танитишга интилгани, ўлка обидаларнинг Россиядаги бошқа ёдгорликлардан қадимийлиги уларни жаҳон ҳамжамиятига империя мероси сифатида тақдим этиш иштиёқини, асосий эътибор Самарқанддаги Амир Темур ва темурийлар даври иншоотларига қаратилгани, таъмирлашга метрополиядан мутахассислар ва маблағ жалб қилинган бўлса-да, бюрократик тўсиқлар жараённи кечиктиргани, кўпинча маблағ етишмовчилиги сабабли таъмирлашни маҳаллий бюджет, вақф маблағлари ҳисобидан амалга ошириш тавсия этилгани, ажратилган маблағлар эса эҳтиёждан кам бўлганлиги масаласига оид илмий янгиликларидан “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Экспедиция” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси 2026-йил 14-майдаги 15-33/346-сонли маълумотномаси). Илмий хулосалар кўрсатувларни мазмунан бойитишга, телетомошабинларнинг Туркистон ўлкаси археологик ва тарихий ёдгорликлари ҳақида тасаввурга эга бўлишларига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish