Хосиятов Хуршид Отақуловичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси эълони

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида музейлар фаолияти: ривожланиш босқичлари ва музейлаштириш иши (ХХ аср 20-йиллари – ХХИ аср бошлари) мавзусидаги 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи, 17.00.06 – Музейшунослик. Тарихий-маданий обектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Фан доктори (DSc) диссертацияси мавзуси Олий аттестация комиссияси бюллетенида B2026.2.DSc/Tar450 рақами билан рўйхатга олинган.
Илмий маслаҳатчи: Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбекистон тарихи давлат музейи.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Ўзбекистон тарихи давлат музейи ҳузуридаги тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи PhD.05/2025.27.12.Tar.07.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги тарих фанлари доктори (DSc) илмий даражасини берувчи Бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори, профессор Исмаилов Алишер Файзиевич; тарих фанлари доктори, профессор Мухамедова Муниса Сабировна; тарих фанлари доктори Джураева Санобар Нурматовна.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ХХ аср 20 йиллари - ХХИ аср бошларида Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида музейлар фаолиятининг ривожланиш босқичлари ва музейлаштириш иши тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
Ўзбекистон жанубий вилоятларида музей ишининг шаклланиши ва ривожланиши ҳудуднинг археологик, этнографик ва тарихий-маданий ўзига хосликлари (масалан, Термиз ва Шаҳрисабзнинг қадимий мероси, этник хилма-хиллик ва б.) билан бевосита боғланган  ҳолда 4 та асосий босқичга (1. 1920-йиллар: ташкилий-ҳуқуқий ва институционал пойдеворнинг қўйилиши (дастлабки музей тўпламлари ва қўмиталар фаолияти); 2. 1930-1940-йиллар: музейлар тармоғи шаклланиши ва фонд тўплаш кўламининг кенгайиши; 3. 1945-1991-йиллар: музейларнинг академик илмий-тадқиқот марказларига айланиши, экспонатларни илмий тавсифлаш ва доимий экспозисиялар яратилиши; 4. Мустақиллик даври:  музейлаштириш, модернизация ҳамда халқаро ҳамкорлик (хорижий музейлар ва илмий марказлар билан алоқалар)) бўлиниши очиб берилган;
1930-1940-йиллар Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида музей ишининг ташкилий, фондга оид илмий, экспозицион ва маърифий асослари мустаҳкамланиб, музейлар ҳудуд тарихини ва маданий меросни ўрганишнинг муҳим марказларига айланган бўлса-да, мазкур жараён моддий-техник таъминотнинг етарли даражада бўлмагани, малакали мутахассислар танқислиги, марказлашган бошқарув ҳамда мафкуравий чекловлар шароитида кечганлиги ва бу ҳолат кейинги даврда музейларнинг соҳавий ҳамда ташкилий жиҳатдан ривожланиши учун асос бўлганлиги далилланган;
1950-1980-йилларда музей тизимининг моддий-техник ва ташкилий жиҳатдан ривожланиш тенденсияси кузатилганлиги, бироқ бу ривожланиш мавжуд эҳтиёжларни тўлиқ таъминланмаганлиги, айниқса, Қашқадарё музейи мисолида махсус фонд хоналарининг етишмаслиги, экспозисияларнинг тўлиқ шаклланмаганлиги, илмий-тадқиқот ишлари ва техник жиҳозлар учун маблағларнинг чекланганлиги каби муаммолар музейлар фаолиятининг мазмун жиҳатидан кенгайиши ҳар доим ҳам уларнинг моддий базаси билан мутаносиб равишда кечмаганлиги аниқланган;
Мустақиллик йилларида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида тарихий-маданий меросни музейлаштириш жараёнининг тўртта даврий ривожланиш динамикаси аниқланиб, жумладан, 1990-йилларнинг ўрталари – фондларни илмий ҳисобга олиш, экспонатларни паспортлаштириш ва миллий тарихга оид кўргазмаларни ташкил этиш; 1997-2006-йиллар – археологик экспедисиялар натижаларини музей фондларига жалб қилиш ва тарихий обектларни консервация қилиш орқали музейлаштиришнинг ҳудудий кўламининг кенгайиши; 2007-2019-йиллар – халқаро ҳамкорлик, янги музей ва музей-қўриқхоналар ташкил этилиши ҳамда инфратузилманинг ривожланиши; 2019-йилдан кейинги давр – рақамлаштириш, электрон каталоглаштириш, грант лойиҳалари ва музейларнинг маърифий-туристик функсияларининг кенгайиши билан тавсифланганлиги асосланган;
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари музейларининг халқаро ҳамкорлиги уларнинг илмий, маданий ва ижтимоий функсияларини кенгайтирган муҳим омиллардан бирига айланишига олиб келганлиги, Қашқадарёда халқаро ҳамкорлик тарихий шаҳар муҳитини, Темурийлар даври меъморий меросини, Оқсарой тарихий ёдгорлигини консервация қилиш ва виртуал музейлаштириш билан кўпроқ боғланган бўлса, Сурхондарёда эса археологик экспедициялар, қадимги Термиз, Кушон ва буддавийлик меросини ўрганиш ҳамда янги топилмаларни музей фондларига киритиш устувор йўналиш бўлганлиги илмий асослаб берилган; 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ аср 20 йиллари – ХХИ аср бошларида Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида музейлар фаолиятининг ривожланиш босқичлари ва музейлаштириш иши тарихи бўйича тадқиқот олиб бориш давомида олинган илмий натижалар асосида: 
Ўзбекистон жанубий вилоятларида музей ишининг шаклланиши ва ривожланиши ҳудуднинг археологик, этнографик ва тарихий-маданий ўзига хосликлари (масалан, Термиз ва Шаҳрисабзнинг қадимий мероси, этник хилма-хиллик ва б.) билан бевосита боғланган  ҳолда 4 та асосий босқичга (1. 1920-йиллар: Ташкилий-ҳуқуқий ва институционал пойдеворнинг қўйилиши (дастлабки музей тўпламлари ва қўмиталар фаолияти); 2. 1930-1940-йиллар: Музейлар тармоғи шаклланиши ва фонд тўплаш кўламининг кенгайиши; 3. 1945-1991-йиллар: Музейларнинг академик илмий-тадқиқот марказларига айланиши, экспонатларни илмий тавсифлаш ва доимий экспозисиялар яратилиши; 4. Мустақиллик даври:  музейлаштириш, модернизация ҳамда халқаро ҳамкорлик (хорижий музейлар ва илмий марказлар билан алоқалар)) бўлинишига оид илмий натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган музейлар тизимидаги ислоҳотларнинг натижаларига бағишланган “Экспедиция” кўрсатувининг дастурий ссенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 25-ноябрдаги 01-33/884-сон маълумотномаси). Тақдим этилган илмий материаллар Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида музей ишининг тарихий шаклланиши, ривожланиши ва такомиллашув босқичларини, шунингдек, мустақиллик йилларида соҳада амалга оширилган музейлаштириш, модернизация ва халқаро ҳамкорлик жараёнларини илмий асосда ёритиш ҳамда оммалаштиришга хизмат қилган;
1930-1940-йиллар Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида музей ишининг ташкилий, фондга оид илмий, экспозицион ва маърифий асослари мустаҳкамланиб, музейлар ҳудуд тарихини ва маданий меросни ўрганишнинг муҳим марказларига айланган бўлса-да, мазкур жараён моддий-техник таъминотнинг етарли даражада бўлмагани, малакали мутахассислар танқислиги, марказлашган бошқарув ҳамда мафкуравий чекловлар шароитида кечганлиги ва бу ҳолат кейинги даврда музейларнинг соҳавий ҳамда ташкилий жиҳатдан ривожланиши учун асос бўлганлигига оид илмий натижалардан Ўзбекистон Музейлар Кенгашининг “Республика музейларида “виртуал музей” дастурини жорий этиш масалалари” номли амалий лойиҳасида фойдаланилди (Ўзбекистон Музейлар Кенгашининг 2025-йил 19-декабрдаги 01/07-13-сон маълумотномаси). Натижада тарихий тажриба ва аниқланган муаммоларга оид илмий хулосалар музейларнинг тарихий меросни сақлаш, ўрганиш ва оммалаштиришдаги имкониятларини кенгайтириш, виртуал музей хизматларини ривожлантириш ҳамда музейларнинг илмий-маърифий фаолиятини замонавий ахборот технологиялари асосида такомиллаштиришга хизмат қилди;
1950-1980-йилларда музей тизимининг моддий-техник ва ташкилий жиҳатдан ривожланиш тенденсияси кузатилганлиги, бироқ бу ривожланиш мавжуд эҳтиёжларни тўлиқ таъминланмаганлиги, айниқса, Қашқадарё музейи мисолида махсус фонд хоналарининг етишмаслиги, экспозисияларнинг тўлиқ шаклланмаганлиги, илмий-тадқиқот ишлари ва техник жиҳозлар учун маблағларнинг чекланганлиги каби муаммолар музейлар фаолиятининг мазмун жиҳатидан кенгайиши ҳар доим ҳам уларнинг моддий базаси билан мутаносиб равишда кечмаганлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган музейлар тизимидаги ислоҳотлар натижаларига бағишланган “Экспедиция” кўрсатуви дастурий ссенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилди (“Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 25-ноябрдаги 01-33/884-сон маълумотномаси). Натижада тақдим этилган илмий материаллар жанубий вилоятларда, хусусан, Қашқадарёда музейлар моддий-техник базасининг ривожланиши, фондларни сақлаш ва экспозицияларни ташкил этишдаги муаммолар ҳамда музейларнинг илмий-маърифий фаолиятини такомиллаштириш жараёнларини ёритиш орқали телетомошабинларнинг музей ишининг тарихий тараққиёти ва соҳадаги ислоҳотлар ҳақидаги билимларини кенгайтиришга хизмат қилди;
мустақиллик йилларида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида тарихий-маданий меросни музейлаштириш жараёнининг тўртта даврий ривожланиш динамикаси аниқланиб, жумладан, 1990-йилларнинг ўрталари – фондларни илмий ҳисобга олиш, экспонатларни паспортлаштириш ва миллий тарихга оид кўргазмаларни ташкил этиш; 1997-2006-йиллар – археологик экспедисиялар натижаларини музей фондларига жалб қилиш ва тарихий обектларни консервация қилиш орқали музейлаштиришнинг ҳудудий кўламининг кенгайиши; 2007-2019-йиллар – халқаро ҳамкорлик, янги музей ва музей-қўриқхоналар ташкил этилиши ҳамда инфратузилманинг ривожланиши; 2019-йилдан кейинги давр – рақамлаштириш, электрон каталоглаштириш, грант лойиҳалари ва музейларнинг маърифий-туристик функсияларининг кенгайиши билан тавсифланганлиги билан боғлиқ илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг тарғибот фаолиятида фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг 2026-йил 18-майдаги 04-13/415-сон маълумотномаси). Мазкур илмий хулосалар асосида ёшлар билан олиб бориладиган маънавий-маърифий тадбирларда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг тарихий-маданий меросини ёритишга оид материаллардан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилиб, музей экспозициялари асосида маърузалар, маҳорат дарслари ва саёҳатларни ташкил этишнинг мазмуний асослари бойитилди ҳамда бу, ўз навбатида, ёшларнинг тарихий хотирани мустаҳкамлаш ва миллий қадриятларга бўлган ҳурматини юксалтиришга хизмат қилди;
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари музейларининг халқаро ҳамкорлиги уларнинг илмий, маданий ва ижтимоий функсияларини кенгайтирган муҳим омиллардан бирига айланишига олиб келганлиги, Қашқадарёда халқаро ҳамкорлик тарихий шаҳар муҳитини, Темурийлар даври меъморий меросини, Оқсаройни консервация қилиш ва виртуал музейлаштириш билан кўпроқ боғланган бўлса, Сурхондарёда эса археологик экспедициялар, қадимги Термиз, Кушон ва буддавийлик меросини ўрганиш ҳамда янги топилмаларни музей фондларига киритиш устувор йўналиш бўлганлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Музейлар Кенгашининг “Республика музейларида “виртуал музей” дастурини жорий этиш масалалари” номли амалий лойиҳасида фойдаланилди (Ўзбекистон Музейлар Кенгашининг 2025-йил 19-декабрдаги 01/07-13-сон маълумотномаси). Натижада мазкур илмий хулосалар асосида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг тарихий-маданий меросини халқаро ҳамкорлик доирасида ўрганиш, асраш ва оммалаштиришнинг замонавий шаклларини қўллаш, музей фондлари ва тарихий обектлардан ахборот технологиялари асосида фойдаланиш ҳамда музейларнинг илмий-маърифий фаолиятини ривожлантириш йўналишлари аниқ белгилаб берилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish