Юнусов Махмудхон Асатуллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси эълони
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Самарқанд вилояти ёдгорликларида археологик тадқиқотларнинг олиб борилиши ва уларни музейлаштириш тамойиллари (ХИХ аср иккинчи ярми – ХХИ аср бошлари)” мавзусидаги 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи; 17.00.06 – Музейшунослик. Тарихий-маданий обектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.DSc/Tar466.
Илмий маслаҳатчи: Исмаилова Жаннат Хамидовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбекистон тарихи давлат музейи.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи ва Илмий кенгаш рақами: Ўзбекистон тарихи давлат музейи ҳузуридаги тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи PhD.05/2025.27.12.Tar.07.01 рақамли Илмий кенгаш асосида тузилган тарих фанлари доктори (DSc) илмий даражасини берувчи бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори, профессор Эргашев Бахтияр Эргашевич; тарих фанлари доктори, профессор Мухамедова Муниса Сабировна; тарих фанлари доктори Раимқулов Абдисабур Аззамович.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади
Самарқанд вилоятидаги археологик тадқиқотлар тарихини ҳамда топилмаларни музейлаштириш муаммоларини таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги
Самарқанд вилоятидаги археологик тадқиқотларнинг ташкил этилиш шакллари, тадқиқот усуллари ва илмий муассасаларнинг иштироки динамикаси Россия империяси даврида Самарқанд археологиясига оид дастлабки фактологик базанинг яратилиши, 1917–1945-йиллардаги институционаллашув, 1945–1990-йилларда махсус илмий муассасалар, доимий экспедициялар ва ихтисослашган гуруҳлар фаолияти асосида тизимли тадқиқотларнинг олиб борилиши ҳамда мустақиллик йилларидаги халқаро ва фанлараро изланишлар босқичларига ажратилиб, археологик тадқиқотлар ривожидаги сифат ўзгаришлари очиб берилган;
1917–1945-йилларда Самарқанд музейи, Самкомстарис, Россия Моддий маданият тарихи институти ва Ўзбекистон Фан комитетининг амалий қазишмалар ўтказиш, коллекцияларни шакллантириш, топилмаларни инвентарлаштириш ва музей фондларига топшириш борасидаги фаолияти Самарқанд вилоятидаги археологик ёдгорликларни тизимли рўйхатга олиш, уларни тарихий-ландшафт бирликлари сифатида талқин қилиш, шунингдек, воҳанинг бир-бирига яқин ҳудудларида жойлашган манзилгоҳлар ўртасидаги маданий-хронологик алоқаларни аниқлаш имконини берганлиги далилланган;
Афросиёб, Кўктепа, Дабусия ва Кофирқалъа ёдгорликларининг топографик тузилиши, тарихий вазифаси, сақланиш ҳолати, қазишмалар билан ўрганилганлик даражаси ва туристик салоҳияти жиҳатидан бир-биридан фарқ қилиши ҳисобга олиниб, ҳар бир ёдгорликнинг хусусиятига мос равишда Афросиёб учун интеграциялашган археологик парк, Кўктепа учун очиқ археологик парк, Дабусия учун ҳудудий музей билан боғланган археологик парк, Кофирқалъа учун эса сите мусеум-лаборатория модели шаклида музейлаштириш зарурияти асослаб берилган;
Самарқанд вилоятидаги археологик топилмаларнинг дала ҳужжатларидан бошлаб музей фондига қабул қилиниши, илмий нашрларда эълон қилиниши ва экспозицияда намойиш этилишигача бўлган жараёнда музейларда топилмаларни йиғиш, фондга қабул қилиш ва инвентарлаштириш тизими шаклланганига қарамай, қазишма контексти, фонд ҳужжатлари, илмий атрибуция ва экспозицион талқин ўртасидаги боғланишларнинг узилиб қолиши археологик мерос ҳақидаги бирламчи илмий ахборотнинг тўлиқ сақланмаслиги ҳамда ундан кейинги тадқиқотларда фойдаланиш имкониятининг чекланишига сабаб бўлаётгани аниқланган;
Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси таркибидаги археологик ашёлар намойиш этиладиган музейларда, жумладан, Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейи ва вилоят ўлкашунослик музейида хронологик-типологик, Афросиёб музейида контекстуал-реконструктив, Мирзо Улуғбек музей-мажмуаси ва Буюк ипак йўли тарихи музейида тематик-интерпретацион ёндашув устун эканлиги, шунингдек, туман музейларида топилмаларнинг стратиграфик, функсионал ва тарихий контексти етарли даражада очиб берилмагани сабабли археологик ашёларнинг илмий ахборот бериш имконияти экспозицияда тўлиқ намоён бўлмаётгани кўрсатиб ўтилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Самарқанд вилояти ёдгорликларида археологик тадқиқотларнинг олиб борилиши ва уларни музейлаштириш тамойилларига оид ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
ХИХ асрнинг иккинчи ярмидан ХХИ аср бошларигача Самарқанд вилояти ёдгорликларида олиб борилган археологик тадқиқотларнинг яхлит тарихий жараён сифатида тизимлаштирилиши, уларнинг Россия империяси даври, совет даври ва мустақиллик йилларидаги босқичларга ажратилиши ҳамда ҳар бир даврнинг илмий, ташкилий ва методик хусусиятлари ҳақидаги илмий натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарих майдони” кўрсатуви ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (ЎзМТРК “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2026-йил 15-майдаги 15-32/363-сонли маълумотномаси). Натижада Самарқанд вилоятидаги археологик тадқиқотларнинг ривожланиш босқичлари, воҳанинг палеолит давридан ўрта асрларгача бўлган кўп қатламли тарихий-маданий макон сифатидаги хусусиятлари ҳамда таянч ёдгорликларнинг вилоят тарихини реконструксия қилишдаги ўрни кенг жамоатчиликка илмий асосда етказилган;
1917–1945-йилларда Самарқанд археологиясининг алоҳида тадқиқотчилар ташаббуси ва тасодифий изланишларга асосланган фаолиятдан муассасалар томонидан ташкил этилган институционал тизимга ўтиши, мазкур босқичда ёдгорликларни аниқлаш, рўйхатга олиш, қазиш, топилмаларни ҳужжатлаштириш, инвентарлаштириш ва музей коллекцияларини шакллантириш амалиётининг ривожланиши ҳақидаги илмий натижалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тарих майдони” кўрсатуви мазмунини тайёрлашда ҳам фойдаланилган (ЎзМТРК “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2026-йил 15-майдаги 15-32/363-сонли маълумотномаси). Мазкур натижалардан фойдаланиш совет давридаги археологик тадқиқотларни илмий муассасалар, музейлар, тадқиқотчилар ва фонд фаолияти ўзаро боғланган тарихий жараён сифатида ёритишга хизмат қилган;
Афросиёб, Кўктепа, Дабусия ва Кофирқалъа ёдгорликларининг топографияси, сақланиш ҳолати, археологик ўрганилганлик даражаси, уларга оид коллекцияларнинг жойлашуви ва жамоатчиликка тақдим этиш имкониятларидаги фарқларни ҳисобга олган ҳолда дифференциал музейлаштириш зарурлиги бўйича ишлаб чиқилган илмий-назарий ва ташкилий ёндашувлардан Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2026-йил 3-июндаги 04-05/2909-сонли маълумотномаси). Мазкур ёндашувлар археологик ёдгорлик ва ундан топилган моддий маданият намуналарини ўзаро боғлиқ тарихий-маданий мажмуа сифатида баҳолаш, топилмаларни музей фондларига қабул қилиш, илмий тавсифлаш ва экспозицияга тайёрлаш жараёнларини ёдгорликларнинг индивидуал хусусиятларидан келиб чиқиб ташкил этишга методик асос бўлиб хизмат қилган;
Самарқанд вилоятида археологик меросни музейлаштириш амалиётидаги ички номутаносиблик, яъни топилмаларни йиғиш, фондга қабул қилиш ва инвентарлаштириш бўйича барқарор тажриба мавжуд бўлса-да, уларнинг археологик контекстини тиклаш, илмий атрибуциясини аниқлаштириш, фонд ҳужжатлари билан боғлаш ва илмий муомалага киритиш жараёнлари бир хил даражада ривожланмаганлиги ҳақидаги илмий натижалардан Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси фондлари билан ишлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2026-йил 3-июндаги 04-05/2909-сонли маълумотномаси). Мазкур натижалардан фойдаланиш археологик топилмаларни уларнинг топилган жойи, даври, типологик хусусиятлари ва илмий тавсифи асосида тизимли ўрганиш, фонд ҳужжатларини такомиллаштириш, коллекцияларни илмий тартибга солиш ҳамда топилманинг дала ҳужжатларидан музей фондигача бўлган ахборот алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси таркибидаги музейларда археологик меросни намойиш этиш амалиётининг хронологик-типологик, контекстуал-реконструктив ва тематик-интерпретацион ёндашувлар асосида қиёсий таснифланиши, шунингдек, айрим экспозицияларда топилмаларнинг стратиграфик ҳолати, функсионал алоқалари ва тарихий муҳити етарли даражада очиб берилмаслиги ҳақидаги илмий натижалардан музей экспозицияларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2026-йил 3-июндаги 04-05/2909-сонли маълумотномаси). Мазкур натижалардан фойдаланиш археологик ашёларни илмий асосланган ва таъсирчан шаклда намойиш этиш, витриналар ҳамда ёритиш тизимини яхшилаш, кенгайтирилган экспликациялар, реконструксиялар, стратиграфик схемалар ва мултимедиа воситаларидан фойдаланиш орқали топилмаларнинг тарихий-маданий контекстини экспозицияда кенгроқ очиб беришга хизмат қилган.