Зайнабидинов Хожиакбар Мухаммаджон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бутун жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишда солиқ сиёсатини оптималлаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Iqt5405
Илмий раҳбар: Қурбонов Муҳиддин Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент халқаро университет
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2026.31.01.1.42.02
Расмий оппонентлар: Кузиев Равшан Рамазанович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Мамараимов Илҳомжон Ражаббоевич иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филилали
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бугунги глобализация ва интеграцион жараёнларда жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишда мамлакат солиқ тизимини трансформация қилиш, солиқ сиёсатини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий солиқ тизимини Жаҳон савдо ташкилоти нормаларига мослаштириш, халқаро бозорларда рақобатнинг дискриминациясиз принципини таъминлашда экспорт фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган фойда солиғи имтиёзларини ҳамда айланмадан олинадиган солиқ бўйича берилаётган преференсияларни бекор қилиш таклиф этилган;
электрон тижорат соҳасида рақобатнинг нейтраллигини таъминлаш ҳамда солиқ тизимини Жаҳон савдо ташкилотининг субсидияларни чеклашга доир нормаларига мослаштириш мақсадида, ушбу йўналиш тадбиркорлари учун фойда солиғи ставкасини амалдаги 7,5 фоиз ўрнига 10 фоиз ҳамда айланмадан олинадиган солиқни амалдаги 2 фоиз ўрнига 3 фоиз этиб белгилаш таклифи асосланган;
қўшилган қиймат солиғи занжири узлюксизлигини таъминлаш ва солиқ тизимини нейтрал ва дисторция келтирмайдиган қўшилган қиймат солиғи механизмларига мослаштиришда йўловчиларни ягона тарифлар бўйича ташиш хизматларига берилган айлана бўйича қўшилган қиймат солиғи имтиёзини бекор қилиш таклиф этилган;
маҳаллий ва импорт акциз солиғи ставкаларини босқичма-босқич тенглаштириш ва фискал сиёсатнинг барқарорлигини таъминлашда тамаки ва алкогол маҳсулотлари учун импорт божхона тўловлари ставкаларини пасайтириш ҳамда ички бозорда акциз солиқ ставкаларини изчил тарзда индексация қилиш таклиф асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бутун жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишда солиқ сиёсатини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
миллий солиқ тизимини Жаҳон савдо ташкилоти нормаларига мослаштириш, халқаро бозорларда рақобатнинг дискриминациясиз принципини таъминлашда экспорт фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган фойда солиғи имтиёзларини ҳамда айланмадан олинадиган солиқ бўйича берилаётган преференсияларни бекор қилишга доир таклифи 2024-йил 24-декабрдаги “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025-йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1014-сонли Қонунига асосан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 28-октябрдаги 22-121549-сон далолатномаси). Натижада, давлат бюджетига 11,8 млрд.сўм миқдорида қўшимча маблағ ундирилишига эришилган;
электрон тижорат соҳасида рақобатнинг нейтраллигини таъминлаш ҳамда солиқ тизимини Жаҳон савдо ташкилотининг субсидияларни чеклашга доир нормаларига мослаштириш мақсадида, ушбу йўналиш тадбиркорлари учун фойда солиғи ставкасини амалдаги 7,5 фоиз ўрнига 10 фоиз ҳамда айланмадан олинадиган солиқни амалдаги 2 фоиз ўрнига 3 фоиз этиб белгилаш таклифи 2024-йил 24-декабрдаги “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025-йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1014-сонли Қонунига асосан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 28-октябрдаги 22-121549-сон далолатномаси). Натижада, давлат бюджетига 7,3 млрд.сўм миқдорида қўшимча маблағ ундирилишига эришилган;
қўшилган қиймат солиғи занжири узлюксизлигини таъминлаш ва солиқ тизимини нейтрал ва дисторсия келтирмайдиган қўшилган қиймат солиғи механизмларига мослаштиришда йўловчиларни ягона тарифлар бўйича ташиш хизматларига берилган айлана бўйича қўшилган қиймат солиғи имтиёзини бекор қилиш таклифи 2024-йил 24-декабрдаги “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025-йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1014-сонли Қонунига асосан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 28-октябрдаги 22-121549-сон далолатномаси). Натижада, давлат бюджетига 27,2 млрд.сўм миқдорида қўшимча маблағ ундирилишига эришилган;
маҳаллий ва импорт акциз солиғи ставкаларини босқичма-босқич тенглаштириш ва фискал сиёсатнинг барқарорлигини таъминлашда тамаки ва алкогол маҳсулотлари учун импорт божхона тўловлари ставкаларини пасайтириш ҳамда ички бозорда акциз солиқ ставкаларини изчил тарзда индексация қилиш таклифи 2024-йил 24-декабрдаги “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025-йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1014-сонли Қонунига асосан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 28-октябрдаги 22-121549-сон далолатномаси). Натижада, давлат бюджетига 18,9 млрд.сўм миқдорида қўшимча маблағ ундирилишига эришилган.