Назарова Иродахон Зайнуддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
 “Ўзбек миллий рақс санъати ва унинг тарбиявий аҳамияти: ижтимоий-фалсафий таҳлил” 09.00.04 - Ижтимоий фалсафа.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Fal642
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети PhD.03/2025.27.12.F.10.02 рақамли илмий кенгаш.Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Қамбаров Абдумутал Аҳаджанович фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор
Расмий оппонентлар: Андижон давлат университети кафедра мудири, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент  Юнусова Манзура Пазлиддиновна; Фарғона давлат университети профессори, фалсфа фанлари доктори, профессор Арзиматова Иноятхон Мадимаровна
Этакчи ташкилот: Наманган давлат университети
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жамият тараққиётида ўзбек миллий рақс санъати ва унинг тарбиявий аҳамиятини ижтимоий - фалсафий таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек миллий рақс санъатининг  узлюксиз ижтимоий тарбия тизимидаги ўрни семантик уйғунлик, аксиологик интеграция ҳамда ижтимоий рефлекцияни ўзида мужассам этувчи  маданий-коммуникатив феномен сифатида талқин қилиниб, унинг интегралловчи парадигматик мазмуни очиб берилган;
миллий рақс санъати инсоннинг ижтимоий фаолиятини бадиий ифода орқали намоён эттирувчи ижтимоий-маданий жараён сифатида асосланиб,  унинг эмпирик негизи  таълим муассасаларида фаолият юрутувчи экспериментал рақс клублари тизими мисолида таҳлил қилинди ва маънавий компетенсияларни шакллантиришга хизмат қилувчи инновацион ва илмий-маърифий таснифи ишлаб чиқилган; 
миллий рақс санъати ёш авлоднинг  аксиологик онгини ва маънавий идеалларини шакллантиришда диалектик ривожланиш тамойиллари асосида таъсир кўрсатувчи ижтимоий-тарбиявий омил сифатида асосланиб, унинг миллий маданиятни юксалтиришда муҳим  аҳамиятга эга бўлган функсионал механизм эканлиги  назарий жиҳатдан далилланган;
Янги Ўзбекистон шароитида миллий рақс санъати шахс тафаккурида экзистенсиал моҳиятни шакллантириш, маданий-коммуникатив тизим сифатида талқин этилиб, унда ёшлар кўп субектли ижодий интерактивлиги, идрокий-фаол рефлекцияси мақсад ва қадриятлар мужассамлаштирганлиги методологик асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўзбек миллий рақс санъати ва унинг тарбиявий аҳамияти: ижтимоий-фалсафий таҳлил” мавзуси бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
ўзбек миллий рақс санъатининг узлюксиз ижтимоий тарбия тизимида (семантик уйғунлик, аксиологик интеграция ва ижтимоий рефлекцияни бирлаштирувчи) маданий-коммуникатив феномен сифатида интегралловчи фалсафий-парадигматик мазмуни очиб берилганлигига доир таклиф ва тавсиялар Республика Маънавият ва Маърифат марказининг 2021-2022 йилларда ўтказилган тарғибот режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва Маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2022-йил 23-сентябрдаги 275-сон далолатномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши санъат, ўзбек миллий рақс санъатининг маданий мерос сифатида миллий тарихий эволуцион ва аксиологик хусусиятлари, унинг жамият ва шахс маънавий тараққиётидаги аҳамиятини асослашга хизмат қилган; 
миллий рақс санъати инсоннинг ижтимоий фаолиятини бадиий ифода орқали намоён этувчи ижтимоий-маданий жараён сифатида талқин этилиб унинг эмпирик асосларини таълим муассасаларидаги экспериментал рақс клублари ва узлюксиз педагогик-амалиёт тизими билан уйғунлаштирган (маънавий компетенсияларни шакллантиришга хизмат қилувчи инновацион ва илмий-маърифий) таснифини  ишлаб чиқишга доир илмий янгиликлардан “Ўзбекистон телерадиоканалаи” ДМда 2024-2025 йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт” дастури ссенарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон-24 ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 30-октябрдаги 05-09-1697-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши санъат, ўзбек миллий рақс санъати ёшларнинг маънавий эҳтиёжларини қондирувчи маданий омил эканлиги тавсифлаб беришга хизмат қилган; 
миллий рақс санъати ёш авлоднинг  аксиологик онгини ва маънавий идеалларини шакллантиришда диалектик ривожланиш тамойиллари асосида таъсир кўрсатувчи ижтимоий- тарбиявий омил сифатида талқин этилиб, уни миллий маданиятни юксалтиришда ижтимоий-фалсафий аҳамият касб этувчи функсионал механизм сифатида назарий жиҳатдан далиллашга доир таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ОТ-АИ-98 сонли “Жамиятни ислоҳ этиш ва модернизасиялаш жараёнида ижтимоий тарбияни ривожлантиришнинг миллий асослари” мавзусидаги амалий илмий-тадқиқот лойиҳасини бажаришда қўлланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2022-йил 15-сентябрдаги 04-11-5273-сонли маълумотномаси). Натижада ўзбек миллий рақс санъатининг таълимий-тарбиявий жараёнда фойдаланишнинг инновацион метод ва технологияларини такомиллаштиришнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини аниқлашга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистон миллий рақс санъати шахсда креатив интеллектуал энергияни уйғотувчи, аксиологик онгни фаоллаштирувчи ва экзистенсиал-фалсафий тафаккурни шакллантирувчи маданий-коммуникатив тизим сифатида талқин этилиб, унда ёшларнинг кўп субектли ижодий интерактивлиги, идрокий-фаол рефлекцияси ҳамда хатти-ҳаракатларидаги антропоцентрик тамойиллар орқали инсон қадри феноменини юксалтирувчи ижтимоий-фалсафий мақсад ва қадрият шаклида ифодаланганлигини назарий-методологик асосда исботлашга доир илмий янгиликлардан “Ўзбекистон телерадиоканалаи” ДМда 2024-2025 йилларда эфирга узатилган  “Ўзбекистон ёшлари” дастури ссенарийларини ёзишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон-24 ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 30-октябрдаги 05-09-1697-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши миллий рақс санъати ижтимоий-маънавий фаолият ва бадиий ижоднинг натижаси, ёшларнинг маданий тарбиясида муҳим омил эканлигини асослашга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish