Тоғаев Нодиржон Эргашевичнинг
фалсафа фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ўзбекистонда маърифатли жамият барпо этишнинг тарихий-фалсафий асослари, 09.00.03 – Фалсафа тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.DSc/Fal196.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат Педагогика институти ҳузуридаги илмий кенгаш, DSc.01/2025.27.12.F.10.02
Илмий маслаҳатчи: Яхшиликов Жўрабой Яхшиликович, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Саматов Хуршид Ўлмасжонович, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент; Юнусова Гуландом Самиевна – фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор; Сиддиқов Илёсжон Бахромович – фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ўзбекистонда маърифий тараққиётнинг тарихий-фалсафий генезиси, ривожланиш тенденсиялари ва трансформацион жараёнларини таҳлил қилиш асосида маърифатли жамиятни ривожлантиришнинг консептуал асослари ва унинг устувор йўналишларини илмий-методологик жиҳатдан асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда маърифатли жамият барпо этишнинг тарихий-фалсафий асослари миллий тараққиётнинг маънавий-аксиологик ва ижтимоий-институционал омиллари тизимида очиб берилилиб, маърифат эволюциясининг диахроник узлюксизлиги, синхроник функсионал хусусиятлари ва сивилизацион янгиланиш жараёнлари ўртасидаги узвий алоқадорлик интегратив ёндашув асосида консептуал жиҳатдан асосланган;
Исломгача бўлган давр фалсафий дунёқараши ва ислом маърифатчилиги ўртасидаги ворисийлик ва интеграция жараёнлари, Марказий Осиё халқларининг дунёқараши, қадриятлар тизими ҳамда ижтимоий ҳаёт тамойилларининг ўзаро синтези И Ренессанс шаклланишининг ғоявий-маънавий пойдеворини яратишдаги ўрни илмий-назарий жиҳатдан далилланган;
ИИ Ренессанс даврида давлатнинг илм-фан ва маърифат ривожига кўрсатган институционал кўмаги ҳамда Марказий Осиё мутафаккирларининг консептуал илмий мероси маърифат, илмий рационализм ва интеллектуал тараққиётнинг ўзаро боғлиқ омиллари сифатида тизимлаштирилиб, уларнинг маърифатли жамиятни шакллантиришининг маънавий-аксиологик манбаи сифатидаги тарихий-фалсафий аҳамияти илмий-методологик жиҳатдан асосланган;
Жадидчилик ғояларининг миллий уйғониш даврида жамиятнинг маънавий-маърифий юксалиши, маданий тараққиёти ва миллий ўзликни англашга кўрсатган трансформацион таъсири, шунингдек, миллий юксалиш жараёнларини тезлаштирувчи ғоявий катализатор вазифасини бажаргани тарихийлик ва ворисийлик тамойиллари асосида консептуал жиҳатдан асосланган;
ИИИ Ренессанс ғояларининг Янги Ўзбекистон тараққиёт модели билан стратегик уйғунлиги инсон капитали, инновацион тафаккур ва маънавий юксалиш омилларининг ўзаро интеграцияси сифатида асосланиб, уларнинг маърифатли жамиятни юксалтиришдаги янги ижтимоий-фалсафий парадигмаси, ғоявий-мафкуравий барқарорлик, маънавий хавфсизлик ва сивилизацион тараққиётни таъминловчи консептуал асос эканлиги замонавий методологик ёндашувлар синтези асосида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Ўзбекистонда маърифатли жамият барпо этишнинг тарихий-фалсафий асослари ҳамда миллий тараққиёт жараёнидаги маърифат эволюцияси диахроник, синхроник ва сивилизацион ёндашувлар интеграцияси асосида симметрик тарзда илмий-назарий жиҳатдан асослаб берилганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида бажарилган 46-11/50-рақамли “Самарқанд вилоятида “Зиёрат туризми”ни ривожлантириш бўйича онлайн электрон зиёрат туризми обектлари порталини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг 2026-йил 16-январдаги 27-сон маълумотномаси). Натижада, грант лойиҳасини янада такомиллаштириш, маърифатли жамият барпо этишда ўзбек халқининг кўп асрлик тараққиёт йўли, жамиятнинг маънавий етуклиги ва ижтимоий барқарорлиги буюк аждодларимизнинг бой маънавий-фалсафий меросини англаш ва уни замонавий ижтимоий муносабатларга уйғунлаштириш орқали ёшларнинг масъулиятини янада юксалтиришга хизмат қилган;
исломгача ва ислом фалсафаси уйғунлашуви миллий маънавиятнинг ривожланиш тенденсияларини белгилаб, Марказий Осиё халқлари дунёқараши, қадриятлар тизими ва ижтимоий ҳаёт тамойилларининг синтезига замин яратгани ҳамда бунинг натижасида И Ренессанснинг эпистемологик ва аксиологик пойдевори шакллангани мантиқан асосланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг “Аҳоли ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда жамоатчилик таъсирини оширишнинг инновацион йўлларини жорий этиш” мавзусидаги 68-11/78-рақамли амалий грант лойиҳасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг 2025-йил 5-сентябрдаги 19-сон маълумотномаси). Натижада, Ислом фалсафаси ва миллий маънавиятимизнинг ривожланиш тенденсиялари ҳамда аждодларимизнинг бой илмий мероси, шунингдек панд-насиҳатлари ва ўгитлари асосида халқимизни маърифатли бўлишида ҳамда ёш авлодни покизаликка, иймон-эътиқодли, соф виждонли бўлишга, ахлоқ-одоб, таълим-тарбиясига, иллатли ва қабиҳ йўллардан қайтаришга хизмат қилган;
ИИ Ренессанс даврида давлатнинг илм-фанга эътибори ва Марказий Осиё мутафаккирларининг консептуал илмий мероси интегратив тизимда таҳлил қилиниб, маърифатли жамиятни шакллантиришнинг асосий манбаи эканлиги илмий-методологик жиҳатдан далилланганлигига оид таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан тайёрланган диний-маърифий материаллар, теле-радио дастурлар ва чоп этилаётган диний-оммабоп адабиётларда халқни маърифатли бўлишга, илмий-технологик тараққиётга интилишга ундовчи ғояларини тарғиб қилишда фойдаланилган (Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2026-йил 9-февралдаги 02/55-сон маълумотномаси). Натижада, аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини ўрганишга ҳамда мамлакатимизда маърифатли жамиятни юксалтиришга ва умуминсоний ахлоқий қадриятлар руҳида тарбиялашда муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
Жадидларнинг маърифатпарварлик ғоялари халқнинг маънавий-маърифий юксалиши ва маданий тараққиётига кўрсатган трансформацион таъсири, шунингдек, миллий уйғониш жараёнларини тезлаштирувчи ғоявий катализатор сифатидаги функсияси тарихийлик тамойили асосида консептуал асослаб берилганлигига оид таклиф-тавсиялардан “Самарқанд вилояти телерадиоканали” ДМда 2025-йил феврал ойида эфирга узатилган “Самарқанд тамаддуни” кўрсатуви ҳамда 2026-йил 7-январда эфирга узатилган “Радиоинтервю” эшиттиришларининг навбатдаги сонининг дастур ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиоканалининг 2026-йил 8 январдаги 01-07/5-сон маълумотномаси). Натижада, маънавий-маърифий ишларни амалга ошириш, миллий ғоямиз ва мустақиллигимизни мустаҳкамлашга, ватан равнақини юксалтиришга ҳамда Ўзбекистонда маърифатли жамиятни барпо этишга хизмат қилган; 
ИИИ Ренессанс ғояларининг Янги Ўзбекистон тараққиёт модели билан стратегик уйғунлиги маърифий инновация сифатида талқин қилиниб, маърифатнинг жамиятда ғоявий ва ижтимоий барқарорликни таъминловчи механизм эканлиги анъанавий ва замонавий илмий ёндашувлар интеграцияси асосида парадигматик даражада асослаб берилганлигига оид таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан ўтказиб келинаётган сиёсий-ҳуқуқий, маʼнавий-маʼрифий тарғибот-ташвиқот тадбирларида хусусан, партиянинг “Депутат ва ёшлар”, “Ўзбекистон ёшлари замон билан ҳамнафас”, “Биз ёшлар-келажак учун масʼулмиз” каби мавзулардаги бир қатор тадбирлар дастур ссенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг 2026-йил 22-январдаги 01-1/1/13-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг маънавий камолоти, ахлоқий маданияти ва ижтимоий масъулиятини юксалтириш орқали жамият тараққиётининг барқарорлигини таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish