Sayt test rejimida ishlamoqda

Хаитбаева Жамила Умаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Барг ташхиси асосида кузги буғдойни азотли ўғитлаш меъёрларини асослаш (Хоразм вилоятининг суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида)», 06.01.04–Агрокимё (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Qx276.
Илмий раҳбар: Ибрагимов Назирбай Мадримович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx/B.43.01.
Расмий оппонентлар: Саттаров Жўракул Саттарович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, академик; Баиров Абдунаби Жўраевич, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Самарқанд ветеринария медицинаси институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм вилоятининг суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқларида кузги буғдойда минерал ўғитлар меъёрларининг самарадорлигини аниқлаш ва моделлаштириш ҳамда барг ташхиси асосида кузги буғдойда азот ўғитининг мақбул қўллаш меъёрларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хоразм вилоятининг суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида кузги буғдойнинг Краснодарская-99 нави учун минерал ўғитларнинг мақбул меъёрлари аниқланган;
хлорофиллметр SPAD-502 ёрдамида (барг ташхиси) кузги буғдойнинг туплаш ва найчалаш даврларида қўлланиладиган N-ўғити меъёрларини табақалаштирилган ҳолда қўллаш ишлаб чиқилган;
CropSyst агрономик модели Хоразм вилоятининг суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида кузги буғдойнинг Краснодарская-99 нави учун ишлаб чиқилган.
суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида NPK-ўғитининг мақбул меъёрларини тупроқдаги ҳаракатчан озуқа моддалар миқдорларига, буғдой NPK ўзлаштиришига, ўсимлик барг сатхи, махсус барг сатхи, қуруқ модда тўплашига, ҳосил структурасига, дон ва сомон ҳосиллари салмоғига ҳамда дон сифатига таъсири асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хоразм вилоятининг суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида барг ташхиси асосида кузги буғдойни азотли ўғитлаш меъёрларини асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
 Хоразм вилоятидаги фермер хўжаликлар учун кузги буғдойни етиштиришда азотли ўғитлар меъёрларини белгилаш бўйича «Барг ташхиси асосида кузги буғдойда азотли ўғитларни қўллаш бўйича тавсиялар» тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 16 мартдаги 02/021-188-сон маълумотномаси). Натижада ушбу тавсиянома ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун қўлланма сифатида хизмат қилган;
кузги буғдойда азотли ўғитларнинг мақбул меъёрларини қўллаш технологияси Хоразм вилояти Урганч туманида 139,3 гектар, Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг Хоразм вилояти илмий тажриба станцияси далаларида 5 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 16 мартдаги 02/021-188-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида оддий шароитда экилган кузги буғдойга нисбатан гектаридан 10–15 центнер қўшимча дон ҳосили олинган ва рентабеллик даражаси 15–20 фоизга ортишига эришилган;
барг ташхиси асосида кузги буғдойнинг туплаш ва найчалаш ўсув даврларида азот ўғитига бўлган талабини тезкор усулда аниқлаш орқали азотли ўғитлардан самарали фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган ишланма Хоразм вилояти Хонқа тумани ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида 30 гектар, Янгибозор туманида 30 гектар майдонларда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 16 мартдаги 02/021-188-сон маълумотномаси). Натижада ўсимликнинг жадал ўсиб ривожланиши, ҳосил тўплаши яхшиланган, кузги буғдойдан гектаридан 4–5 центнер қўшимча дон ҳосили олинган ҳамда қўлланилган азотли ўғит меъёри амалда фермер қўллайдиган меъёрга нисбатан 30–40 кг га тежалган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish