Ғайбуллаева Лайло Сафарбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ёшлар сиёсий фаоллигини оширишда маҳалла тизимининг ижтимоий-фалсафий хусусияти, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Fal901
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат Педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.01/2025.27.12.F.10.02
Илмий раҳбар: Худойбердиева Хурият Каримбердиевна, фалсафа фанлари доктори, профессор,
Расмий оппонентлар: Джуракулов Ҳусан Анварович, фалсафа фанлари доктори, доц; Тагиева Гулсум Гафуровна, социология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ёшлар сиёсий фаоллигини оширишда маҳалла институтининг таъсирини аниқлаш ва мавзу юзасидан амалий таклиф-тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллада ёшлар сиёсий фаоллигини оширишнинг ментал (тил, маданият, урф-одат ва анъана) хусусиятларининг ижтимоий характерини намоён қилувчи жамоавийлик, маҳаллий етакчилик ва ижтимоий масъулият каби атрибутлар далилланган;
маҳаллада ёшларнинг ижтимоий-сиёсий мобиллигини таъминлашда бизнес, тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини яратишда диалектик, ва синергетик методларидан фойдаланиш самарали эканлиги аниқланган;
маҳаллада ёшлар сиёсий фаоллигини ривожлантиришга қаратилган қадриятлар ва ментал хусусиятнинг деструктив ва конструктив жиҳатларини жамоатчилик назорати асосида аниқлаш орқали бартараф этиш исботланган;
таълим, маҳалла ва оила интегратив тизими ёшлар сиёсий фаоллигига кўрсатадиган таъсири синергетик жараёнлар орқали янгиланувчан ва синкретик хусусиятларга эга эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ёшлар сиёсий фаоллигини маҳалла тизими орқали оширишга қаратилган масалаларни илмий тадқиқ этиш асосида:
маҳаллада ёшлар сиёсий фаоллигини оширишнинг ментал (тил, маданият, урф-одат ва анъана) хусусиятларининг ижтимоий характерини намоён қилувчи жамоавийлик, маҳаллий етакчилик ва ижтимоий масъулият каби атрибутлар далилланганлигига доир таклиф-тавсиялардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сонли хатига асосан 2022-2024-йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштирилган СУЗ80020ГР0039-рақамли “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳаси ижросини таъминлашда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2026-йил 19-февралдаги 688/02-сон маълумотномаси). Натижада, маҳалла ёшларининг аждодларимиз яратган миллий менталитетига янгича сиёсий фаоллиги шаклланиб, жамиятдаги диалектик алоқадорликлар негизида халқнинг креатив ғоялари бойитишига фалсафий жиҳатдан хизмат қилган;
маҳаллада ёшларнинг ижтимоий-сиёсий мобиллигини таъминлашда бизнес, тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини яратишда диалектик, ва синергетик методларидан фойдаланиш самарали эканлиги аниқланганлигига доир таклиф ва тавсиялардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сонли хатига асосан 2022-2024-йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштирилган СУЗ80020ГР0039-рақамли “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳаси ижросини таъминлашда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2026-йил 19-февралдаги 688/02-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллада фаолият юритаётган тадбиркорлар ва ишбилармонлар қатламининг ёшлар сиёсий фаоллигини оширишда бевосита замонавий лойиҳаларга бўлган қизивишларини оширишга хизмат қилган;
маҳаллада ёшлар сиёсий фаоллигини ривожлантиришга қаратилган қадриятлар ва ментал хусусиятнинг деструктив ва конструктив жиҳатларини жамоатчилик назорати асосида аниқлаш орқали бартараф этиш исботланганлигига оид таклиф ва тавсияларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ВИИИ-йўналишида белгиланган “Миллий қадриятлар, маънавий фазилатлар ва ижтимоий одоблар тарғиботи 42-банди “Жамиятда ёши улуғ нуронийларга эътиборни ошириш, уларнинг ибратли йўли, фарзандлар тарбиясидаги бой тажрибаларидан фойдаланиш, кенг тарғиб қилиш, бу борадаги ишларга янгича руҳ бериш борасидаги лойиҳаларни амалга ошириш” мавзусидаги тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 4-декабрдаги 10/197-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллада ёшларнинг сиёсий фаоллигини оширишда жамоатчилик назоратининг механизмларини шакллантириш ва фуқароларнинг сиёсатга беғараз тизимли ёндашувининг амалга оширишига хизмат қилган;
таълим, маҳалла ва оила интегратив тизими ёшлар сиёсий фаоллигига кўрсатадиган таъсири синергетик жараёнлар орқали янгиланувчан ва синкретик хусусиятларга эга эканлиги аниқланганлигига доир таклиф ва тавсиялардан Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг “Маҳалламиз ислоҳотчилари” кўрсатувининг дастур ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 7-декабрдаги 01-07/416-сон маълумотномаси). Натижада, телевидениедаги ёшларбоп кўрсатувлар сифатининг маҳаллалар кесимида оширишга, сиёсий фаол ёшлар қатламининг кенгайишига хизмат қилган.