Тажекеев Зийнатдин Кобейсиновичнинг иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Молиявий ҳисоботлар аудитида таҳлилий амалларни қўллашнинг методологик жиҳатларини такомиллаштириш”, 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/Iqt884.
Илмий маслаҳатчи: Дусмуратов Раджапбай Давлатбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Маматқулов Муроджон Шукурович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ризаев Нурбек Кадирович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: молиявий ҳисоботларни аудитдан ўтказишда таҳлилий амалларни қўллашнинг методологик жиҳатларини такомиллаштириш юзасидан илмий-назарий ва амалий-услубий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
молиявий ҳисоботлар аудитини дастлабки ўрганиш, режалаштириш, аудитни ўтказиш ҳамда аудитни якунлаш босқичларига ажратган ҳолда муҳим бузиб кўрсатишлар риски (РММ) даражасига мутаносиб равишда таҳлилий амалларга 20-40 фоиз, батафсил, яʼни моҳиятан текширишларга 20-80 фоиз ва назорат тестларига 0-40 фоиз нисбатларда аудит вақтини тақсимлаш механизмини татбиқ этиш таклиф этилган;
таҳлилий амалларни қўллашга оид тўрт босқичли методологик ёндашувни бухгалтерия баланси ҳамда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот аудитига татбиқ этиш орқали ҳар бир ҳисоб обекти бўйича кутиладиган қийматни (ŷ) аниқлаш, муҳим оғишишларни аниқлаш, кутиладиган қиймат (ŷ) ва ҳисоб маълумотлари қиймати (й) ўртасидаги фарқни (∆) ҳисоблаш ҳамда муҳим оғишишларни аудиторлик далиллари асосида текшириш амалиёти такомиллаштирилган;
аудиторлик фаолиятида таҳлилий амалларни қўллашнинг жорий ҳолати Ликерт шкаласи асосида эмпирик баҳоланиб, аудит босқичларида таҳлилий амаллардан фойдаланиш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклиф этилган;
кўп омилли регрессион моделни шакллантириш орқали таҳлилий амалларни қўллашда кутиладиган қийматни (ŷ) аниқлаш ҳамда уни текширилаётган ҳисоб маълумотлари қиймати (й) билан таққослаш асосида оғишишлар (∆) даражасини муҳим эмас (<5 фоиз), муҳим (5-10 фоиз) ва жиддий (>10 фоиз) оғишиш сифатида таснифлаш ва баҳолаш таклиф этилган;
фаолият узлюксизлигини баҳолаш жараёнида таҳлилий амаллар таркибида махсус моделлардан фойдаланиш бўйича З-модел орқали мижознинг ҳисобот санасидан кейинги 12 ой давомида тўловга лаёқацизлик эҳтимолини прогнозлаш ва мавжуд рискларни баҳолаш, М-модел орқали эса даромадларнинг манипуляция қилиниши ҳамда фирибгарлик белгиларини аниқлаш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Молиявий ҳисоботлар аудитида таҳлилий амалларни қўллашнинг методологик жиҳатларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
молиявий ҳисоботлар аудитида дастлабки ўрганишлар, режалаштириш, аудит ўтказиш ҳамда аудитни якунлаш босқичларига ажратган ҳолда муҳим хатоликлар риски (РММ) даражаларига мутаносиб равишда таҳлилий амалларга 20-40 %, батафсил (моҳиятан) текширишларга 20-80 % ва назорат тестларига 0-40 % нисбатда аудит вақтини сарфлашни татбиқ этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Аудиторлар Палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Аудиторлар Палатасининг 2026-йил 30-январдаги 30-01/01Т-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши аудиторлик текширувида таҳлилий амалларни қўллаш имкониятлари кучайтирилган, аудиторлик текширувидан ўтказишда аудиторнинг сарфлайдиган вақти ва меҳнат харажатларини 25-30 % камайтиришга имкон берган;
таҳлилий амалларни қўллашнинг тўрт босқичли ёндашувини бухгалтерия баланси ҳамда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот аудитига татбиқ қилиш орқали ҳисоб обекти бўйича кутилган қийматни (ŷ) аниқлаш, муҳим оғишишларни тан олиш, кутилган ва ҳисоб қийматлари (й) ўртасидаги фарқни (∆) ҳисоблаш ҳамда муҳим оғишишларни тадқиқ қилиш амалиёти бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Аудиторлар Палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Аудиторлар Палатасининг 2026-йил 30-январдаги 30-01/01Т-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияларнинг амалиётга жорий этилиши аудит обектларига мос таҳлилий амаллардан тўғри фойдаланиш имконини берган, аутиторларнинг ишлаш методологияси стандартлашган ва текширув сифати яхшиланган, аудит жараёнининг назорати ва ҳужжатлаштириш сифати оширилган;
аудиторлик фаолиятида таҳлилий амалларни қўллашнинг ҳозирги ҳолати Ликерт шкаласи усулида эмпирик таҳлиллар асосида уларни аудит босқичларида қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Аудиторлар Палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Аудиторлар Палатасининг 2026-йил 30-январдаги 30-01/01Т-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида аудит жараёнларида таҳлилий амалларни қўллаш ҳолати эмпирик баҳоланган. Шунинг натижасида 520-сон “Таҳлилий амаллар” номли ХАСни аудит текширувларида қўллашга доир соҳада мавжуд муаммолар аниқланган ва уларни бартараф этиш учун зарур чораларни ишлаб чиқиш учун қарорлар қабул қилинишини таъминлаган;
кўп омилли регрессион модел тузиш орқали таҳлилий амалларни қўллаш учун кутиладиган қийматни (ŷ) аниқлаш ва унга текширилаётган ҳисоб маълумотларини (й) таққослаш ва оғишишларнинг (∆) муҳимлик кўрсаткичларини муҳим эмас (<5 %), муҳим (5-10 %) ва жиддий (>10 %) оғишиш сифатида баҳолаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Аудиторлар Палатаси ва “Тахиатош дон маҳсулотлари” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Аудиторлар Палатасининг 2026-йил 30-январдаги 30-01/01Т-сон, “Тахиатош дон маҳсулотлари” АЖнинг 2025-йил 25-декабрдаги 02-01/372-сон маълумотномалари). Мазкур тавсияларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида аудит текшируви самарадорлиги ошган ва регрессион таҳлилни қўллаш аудит вақтини 20-25 %га қисқартиришга имкон берган;
таҳлилий амалларни фаолият узлюксизлиги бўйича ўрганишларда қўллашда махсус моделлардан, З-модел орқали мижознинг ҳисобот давридан кейинги 12 ойда тўловга лаёқацизлигини башоратлаш орқали мавжуд рискларни бошқариш ва М-модел орқали даромадларнинг манипуляция қилиниши ёки фирибгарлик белгиларини аниқлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Аудиторлар Палатаси ва “Тахиатош дон маҳсулотлари” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Аудиторлар Палатасининг 2026-йил 30-январдаги 30-01/01Т-сон, “Тахиатош дон маҳсулотлари” Ажнинг 2025-йил 25-декабрдаги 02-01/372-сон маълумотномалари). Ушбу тавсияларнинг амалиётга жорий қилиниши таҳлилий амалларда махсус моделлардан фойдаланиш ва улар асосида мижознинг кейинги ҳисобот даврида молиявий қийинчиликларга дуч келишини башоратлаш имкониятлари яратилган, фаолият узлюксизлиги бўйича хавфларни бошқарув тизими такомиллаштирилган.