Юлдашева Матлуба Мунаваровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда миллий мафкура функсияларининг ижтимоий-фалсафий трансформацияси” 09.00.04 - Ижтимоий фалсафа
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/Fal303
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети PhD.03/2025.27.12.F.10.02 рақамли илмий кенгаш.
Илмий маслахатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Назаров Қиём Нормирзаевич фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Қамбаров Абдумутал Ахаджонович фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор; Давронов Зиёд фалсафа фанлари доктори, профессор; Хакимов Назар Хакимович фалсафа фанлари доктори, профессор.
Этакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда миллий мафкура функсияларининг трансформацияланиш қонуниятлари, уларнинг замонавий жамият тараққиёти, ижтимоий онг ва миллий ўзликни англаш жараёнларига таъсирини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахс, жамият ва давлат муносабатлари тизимида ижтимоий ислоҳотларнинг ғоявий-мафкуравий трансформациясини такомиллаштириш борасида яратилган илмий-назарий, фалсафий таълимотларда берилган қонуниятларнинг маънавий ва моддий ҳаёт уйғунлиги, инсон ва жамият билан узвий боғлиқлиги ҳамда ижтимоий тараққиётга алоқадорлигига оид моҳиятини рационаллик, инсонпарварликка мослаштиришнинг ғоявий тарбия, мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш маънавий юксалтириш механизмлари ишлаб чиқилган;
жамият ижтимоий ҳаётини модернизациялашда миллий мафкуранинг функсионал жиҳатларининг барқарор тараққиёт мезонлари ва йўналишларини туркумлаштириш тамойилларининг жамият ҳаётига, кишилар онги ва фаолиятига детерминистик таъсир этиши натижасида ушбу инсон, унинг ҳаёти, қадри-қиммати, эҳтиёжлари ва манфаатларига қаратилганлик омиллари умумхалқ манфаатларининг ифодасига айланиши асослаб берилган;
ҳозирги даврда жамият онгини юксалтиришда ижтимоий ислоҳотларнинг ўзига хослиги ҳамда мафкуравий жараёнларнинг ижтимоий муносабатларни барқарорлаштиришдаги роли ва аҳамиятини ошириш инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қонун устуворлиги, очиқлик ва шаффофлик мезонлари, инсон капиталини ривожлантириш, имкониятларини ошириш, маънавий эҳтиёжларини қаноатлантириш, юқори сифатли ҳаётни таъминлаш кўрсаткичлари ва глобал рақобатбардошлик, институсионал ривожланиш, барқарор тараққиёт мақсадлари ва инсон камолоти индикаторлари далилланган;
Ўзбекистонда ижтимоий ислоҳотларнинг ғоявий-мафкуравий йўналишларини структуравий-функсионал уйғунлаштириш ҳамда жамиятнинг маънавий юксалиши ва мафкуравий ўзгаришлар тенденсиясининг маънавий қадриятларни янгилаш, янги замон қадриятларини ишлаб чиқиш, жамиятни модернизациялашга оид ижтимоий, ғоявий ҳимоя, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик ўрнатишнинг ташкилий ва маънавий билимга эга бўлиш, интеллектуал, ўз-ўзини бошқариш, коммуникативлик, талабчанлик, адолатли бошқарув компонентлари асосланган;
глобал инқирозлар шароитида миллий мафкура ва миллий идентификацияни ўзаро алоқадорликда ривожланишига хос барқарор алоқадорлик, миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги, миллий ўзликни англашга оид интеллектуал ҳамда импрессив, экспрессив, динамик стереотип, амбивалентлик, фидойилик туйғусига эмоционал таъсир кўрсатиш механизмлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда миллий мафкурани ривожлантиришнинг ижтимоий-сиёсий трансформациясининг ижтимоий-фалсафий таҳлили асосида илгари сурилган илмий янгиликлардан:
шахс, жамият ва давлат муносабатларида ижтимоий ислоҳотларнинг ғоявий-мафкуравий мазмуни, маънавий ва моддий ҳаёт уйғунлиги, инсон манфаатлари ҳамда ижтимоий тараққиёт ўртасидаги боғлиқликка оид хулосалари эшиттиришларда ёшларнинг ғоявий тарбияси, миллий ва умуминсоний қадриятларга муносабати, ислоҳотларга дахлдорлиги ва мафкуравий иммунитети масалаларига оид илмий хулосалардан “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2025 йил март-ноябр ойларида эфирга узатилган “Ўзбекистон ёшлари”, “Таълим ва тараққиёт” номли эшиттиришлар ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон” миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” Ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 23-декабрдаги 05-09-2082-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг ғоявий-мафкуравий билимларини шакллантириш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар, ислоҳотларга дахлдорлик, маънавият ва маърифатини кенгайишига хизмат қилган;
жамият ижтимоий ҳаётини модернизациялашда миллий мафкуранинг функсионал жиҳатларининг барқарор тараққиёт мезонлари ва йўналишларини туркумлаштириш тамойилларининг жамият ҳаётига, кишилар онги ва фаолиятига детерминистик таъсир этиши натижасида ушбу инсон, унинг ҳаёти, қадри-қиммати, эҳтиёжлари ва манфаатларига қаратилганлик омиллари умумхалқ манфаатларининг ифодасига айланиши асосланган илмий таклиф ва тавсиялар Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020-2021-йилларда ўтказилган тарғибот ва ташвиқот ишларида, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 26-мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”
ПҚ-5040-сон қароридаги маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш бўйича “Йўл харитаси”да кўрсатилган функсияларни амалга оширишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маръифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 22-сентябрдаги 10/601-сон маълумотномаси). Натижада, ёш авлодда мустаҳкам ватанпарварлик ғояси ҳамда қатъий фуқаролик позициясини шакллантириш, Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш, ёшлар соҳасидаги муаммоларга самарали ечимлар ишлаб чиқиш, ваколатли органлар фаолиятини мувофиқлаштиришга хизмат қилган;
ҳозирги даврда жамият онгини юксалтиришда ижтимоий ислоҳотларнинг ўзига хослиги ҳамда мафкуравий жараёнларнинг ижтимоий муносабатларни барқарорлаштиришдаги роли ва аҳамиятини ошириш инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қонун устуворлиги, очиқлик ва шаффофлик мезонлари, инсон капиталини ривожлантириш, имкониятларини ошириш, маънавий эҳтиёжларини қаноатлантириш, юқори сифатли ҳаётни таъминлаш кўрсаткичлари ва глобал рақобатбардошлик, институсионал ривожланиш, барқарор тараққиёт мақсадлари ва инсон камолоти индикаторлари очиб берилган илмий умумлашма ва таҳлиллардан Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-2025-йилларга мўлжалланган маънавий-маърифий тадбирлар режаси ҳамда уни бажариш юзасидан амалий тавсияларни ишлаб чиқишда лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 30-сентябрдаги 05-13-21-5250-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар Ўзбекистонда миллий мафкура функсияларининг ижтимоий-фалсафий трансформациясини илмий асослашга хизмат қилган;
Ўзбекистонда ижтимоий ислоҳотларнинг ғоявий-мафкуравий йўналишларини структуравий-функсионал уйғунлаштириш ҳамда жамиятнинг маънавий юксалиши ва мафкуравий ўзгаришлар тенденсиясининг маънавий қадриятларни янгилаш, янги замон қадриятларини ишлаб чиқиш, жамиятни модернизациялашга оид ижтимоий, ғоявий ҳимоя, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик ўрнатишнинг ташкилий ва маънавий билимга эга бўлиш, интеллектуал, ўз-ўзини бошқариш, коммуникативлик, талабчанлик, адолатли бошқарув компонентлари асосланган хулосалардан “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2025 йил ноябр ойида эфирга узатилган “Болалар ва биз” номли эшиттириш ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон” миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” Ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 23-декабрдаги 05-09-2082-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг миллий ғояга содиқлик, ислоҳотларга дахлдорлик, маънавий-ахлоқий хавфсизликни таъминлаш ва ёшлар маънавий потенсиалини ривожлантиришга қаратилган ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
глобал инқирозлар шароитида миллий мафкура ва миллий идентификацияни ўзаро алоқадорликда ривожланишига хос барқарор алоқадорлик, миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги, миллий ўзликни англашга оид интеллектуал ҳамда импрессив, экспрессив, динамик стереотип, амбивалентлик, фидойилик туйғусига эмоционал таъсир кўрсатиш механизмлари очиб берилган хулосалар ва тавсиявий характердаги натижалардан “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2025-2029-йилларга мўлжалланган сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда, хусусан, тарғибот ва ташвиқот тадбирлари дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (“Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашининг 2025-йил 23-сентябрдаги 02/05-89-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида янги қиёфасини шакллантиришга, нашр этилган китоб ва тўпламларнинг мазмунан бойишига хизмат қилган.