Халилова Камолахон Ойбек қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Эуплоид эмбрионларни бачадонга кўчиришда имплантация самарадорлигини ошириш: ёндашувлар ва натижалар”, 03.00.09 – Умумий генетика (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/B1502.
Илмий раҳбар: Бобоев Сайфулла Ғафурович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.В.01.15.
Расмий оппонентлар: Якубов Миракбар Даниярович, биология фанлари доктори; Муратова Нигора Жураевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Геномика ва биоинформатика маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Гиалуронан билан бойитилган муҳитдан фойдаланиш, имплантациягача бўлган генетик тест (ПГТ-А) қўлланилиши ва сунъий интеллект технологияларининг “қуруқ инкубатор” шароитида етиштирилган эуплоид эмбрионларни кўчиришда ҳомиладорлик ва тирик туғилиш частотасига кўрсатадиган таъсирини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор гиалуронан билан бойитилган муҳит, ПГТ-А ва сунъий интеллект технологияларини биргаликда қўллаш орқали эуплоид эмбрионларни танлаш ва трансфер самарадорлигини ошириш имконияти илмий асосланган;
илк бор “қуруқ инкубатор” шароитида гиалуронан сақловчи муҳитдан фойдаланиш эуплоид эмбрион трансферининг клиник натижаларига ижобий таъсир кўрсатиши аниқланган;
эмбрионларнинг сифати ва морфокинетик кўрсаткичларини баҳолаш ҳамда имплантация натижаларини башорат қилишда сунъий интеллект алгоритмларидан фойдаланиш имконияти асосланган;
ПГТ-А асосида эуплоид эмбрионларни танлашни замонавий культивация ва эмбрион трансфери усуллари билан уйғунлаштириш ЙРТ протоколларини индивидуаллаштириш ва оптималлаштириш имконини бериши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Эуплоид эмбрионларни бачадонга кўчиришда имплантация самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
гиалуронан билан бойитилган трансфер муҳитидан фойдаланиш, ПГТ-А асосида эуплоид эмбрионларни танлаш ҳамда эмбрион трансфери учун мақбул шароитларни яратишга қаратилган илмий-амалий тавсиялар Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 64-сон оилавий поликлиникаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-йил 4-декабрдаги 02-28/29779-сон маълумотномаси). Гиалуронан билан бойитилган трансфер муҳитидан фойдаланилган гуруҳда клиник ҳомиладорлик 64,6%, давом этувчи ҳомиладорлик 55,1% ва тирик туғилиш 53,5% ни ташкил этиб, гиалуронан қўлланилмаган гуруҳда ушбу кўрсаткичлар мос равишда 60,2%, 50,8% ва 48,4% бўлган. Натижада гиалуронан билан бойитилган трансфер муҳитидан фойдаланиш эмбрион ва эндометрий ўртасидаги биологик мувофиқликни яхшилаш, самарасиз эмбрион трансферлари сонини камайтириш ва клиник натижага эришишни тезлаштириш имконини берган;
ПГТ-А ёрдамида хромосомал жиҳатдан эуплоид эмбрионларни танлаш, эмбрионларнинг морфологик ва морфокинетик кўрсаткичларини баҳолаш ҳамда замонавий культивация ва трансфер усулларини уйғунлаштиришга асосланган ёндашувлар репродуктив тиббиёт амалиётига тавсия этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-йил 4-декабрдаги 02-28/29779-сон маълумотномаси). Эмбрионларнинг ривожланиш динамикаси, бўлиниш вақти ва морфологик хусусиятларини сунъий интеллект алгоритмлари ва Тиме-Лапсе мониторинги асосида комплекс баҳолаш трансфер учун истиқболли эмбрионларни танлаш имкониятини кенгайтирган. Натижада ПГТ-А маълумотларини замонавий эмбрион баҳолаш, культивация ва трансфер усуллари билан биргаликда қўллаш орқали эмбрион танлашдаги субектив омилни камайтириш, имплантация имкониятини прогнозлаш ҳамда ЭКО дастурларини индивидуаллаштириш имконияти яратилган.