Жураев Музаффар Рахматовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Водород-олтингугуртли сувларнинг шаклланиш ва тарқалиш қонуниятлари (Ғарбий ва Жанубий Ўзбекистон ҳудуди мисолида)”, 04.00.04 – Гидрогеология ва муҳандислик геологияси (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.DSc/GM69.
Илмий маслаҳатчи: Мавлонов Аслон Акрамович, геология-минералогия фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти, DSc.31/2025.27.12.GM.05.01.
Расмий оппонентлар: Шоймуротов Туйчи Ҳаликулович, геология-минералогия фанлари доктори, катта илмий ходим; Аимбетов Иззет Каллиевич, техника фанлари доктори, профессор; Подолний Олег Викторович, геология-минералогия фанлари доктори, катта илмий ходим (Қозоғистон).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сурхондарё ва Бухоро-Қарши артезиан ҳавзалари юра ва палеоген ётқизиқларидаги истиқболли водород-олтингугуртли сувларининг тарқалиш қонуниятлари ва шаклланиш шароитларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сурхондарё    ва Бухоро-Қарши артезиан ҳавзаларида водород-олтингугуртли  ер ости сувлари эвапорит қатлами, нефт ва газ уюми, қулай ҳарорат-гидродинамик-гидрогеокимёвий ҳолат, очиқ ва ёпиқ антиклинал тузилмалар мавжуд бўлган шароитларда тарқалиши  аниқланган;
Сурхондарё    ва Бухоро-Қарши артезиан ҳавзаларида водород-олтингугуртли маъданли сувларни шаклланишида термокимёвий ҳамда, биокимёвий жараёнлар муҳим аҳамиятли эканлиги  асосланган; 
Бухоро-Қарши артезиан ҳавзасида водород-олтингугуртли маъданли сувлар – денгиз генезисли қадимий бромли намакоблар гуруҳига, Сурхондарё артезиан ҳавзаси – қадимий сулфидли лагуна, баъзан денгиз генезисли намакоблар ва аралаш генезисли сувлар гуруҳига мансублиги аниқланган
Сурхондарё артезиан ҳавзаси ва  Бухоро-Қарши артезиан ҳавзаси бўйича водород-олтингугуртли маъданли сувларнинг истиқболли майдонларнинг харитаси яратилган;
водород-олтингугуртли сувларнинг истиқболли майдонларини аниқлаш учун келгусида, геологик-қидирув ишларини олиб боришни такомиллаштирилган услубияти ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ғарбий ва Жанубий Ўзбекистон ҳудудларида водород-олтингугуртли сувларнинг шаклланиш ва тарқалиш қонуниятларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
тадқиқот объектларида аниқланган водород-олтингугуртли сувларнинг ўзига хос табиий белгилари мажмуаси (эвапоритли ётқизиқлар, нефт-газли уюм, антиклинал тузилма, сув алмашиниш ва оксидланиш-қайтарилиш жараёнларининг мавжудлиги, қулай ҳарорат ва юқори қатлам босими) “Ўзбекгидрогеология” Давлат муассасасининг амалий-тадқиқотларига жорий қилинди (Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2026 йил 9 февралдаги 08-649-сон маълумотномаси). Натижада, геология-қидирув ишларининг излов-қидирув босқичларини лойиҳалашда мавжуд ишланмадан самарали фойдаланиш имконини берган;
водород-олтингугуртли сувларда аниқланган ўзига хос табиий геологик белгилар асосида, артезиан ҳавзаларида уларнинг истиқболли раёнлари башорати “Ўзбекгидрогеология” Давлат муассасаси излов-қидирув ишларига жорий қилинган (Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2026 йил 9 февралдаги 08-649-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот ҳудудида ва унга туташ кам ўрганилган участкаларда кейинги олиб бориладиган қўшимча гидрогеологик ишлар учун имконият яратилган;
Сурхондарё ва Бухоро-Қарши ҳавзалари бўйича тузилган водород-олтингугуртли сувлар шаклланишининг схематик башорат хариталари “Ўзбекгидрогеология” Давлат муассасасининг амалий-тадқиқотларига жорий қилинган (Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2026 йил 9 февралдаги 08-649-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси маъданли ер ости сувлари атласининг янги шарҳини тузиш имконини берган;
Ўзбекистонда маъданли водород-олтингугуртли сувларни излаш ва қидириш бўйича ишлаб чиқилган услубий тавсиялар “Ўзбекгидрогеология” Давлат муассасасининг излов-қидирув ишларига жорий қилинган (Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2026 йил 9 февралдаги 08-649-сон маълумотномаси). Натижада, геология-қидирув ишлари амалиётида меҳнат унумдорлиги даражасини ошириш ва гидрогеологик тадқиқотлар сифатини сезиларли даражада яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish