Sayt test rejimida ishlamoqda

Мураткасимов Алишер Саттаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Лалми типик бўз тупроқларнинг ҳозирги ҳолати ва улардан самарали фойдаланиш йўллари (Ғаллаорол тумани тупроқлари мисолида)», 06.01.03–Агротупроқшунослик ва агрофизика (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Qx366.
Илмий раҳбар: Гафурова Лазизахон Акрамовна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Ғаллаорол илмий-тажриба станцияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx/B.43.01.
Расмий оппонентлар: Қурвонтоев Рахмонтой, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Ҳақбердиев Обид Эшниёзович, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ғаллаорол тумани лалми типик бўз тупроқларининг ҳозирги ҳолатига эрозиянинг таъсири ҳамда абсорбентлар, органик ва минерал ўғитлар, биопрепаратларни қўллаш орқали тупроқда табиий намликдан самарали фойдаланиш агротехнологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
лалми типик бўз тупроқларнинг морфогенетик тузилиши, агрофизикавий ва агрокимёвий хоссаларига эрозия жараёнларининг таъсири аниқланган;
лалми типик бўз тупроқларнинг ферментатив фаоллигини ўзига хослиги ва йил мавсумлари бўйича ўзгариш динамикаси аниқланган;
лалми типик бўз тупроқлар шароитида юмшоқ буғдой ҳосили ва табиий намлик ошишига абсорбентлар, органик ўғитлар ва биопрепаратларнинг таъсири исботланган;
турли шаклдаги минерал ўғитларнинг тупроқ намлиги динамикасига ва буғдойнинг ўсиши, ривожланиши ҳамда ҳосилдорлигига таъсири аниқланган;
лалми типик бўз тупроқлар учун абсорбентлар, органик ва минерал ўғитлар мақбул меъёрлари ҳамда биопрепаратларни уйғунлашган ҳолда қўллаш агротехнологиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ғаллаорол тумани лалми типик бўз тупроқларнинг ҳозирги ҳолати ва улардан самарали фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
лалми типик бўз тупроқларда абсорбентлар ва органик ўғитлар таъсирида табиий намликни тўплаш агротадбири Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Ғаллаорол илмий-тажриба станциясининг лалмикор марказий тажриба хўжалигида 16 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 16 мартдаги 02/021-186-сон маълумотномаси). Натижада тоза шудгордан бошлаб то кузги ғалла экишгача бўлган даврда тупроқнинг 0-160 см қатламда анъанавий усулга нисбатан 94,4-145,0 м3/га қўшимча табиий намлик тўпланишига имкон берган;
лалмикор майдонларда кузги буғдойни озиқлантиришда турли шаклдаги минерал ўғитларни қўллашнинг мақбул меъёрлари Ғаллаорол туманидаги «Жонзоқов Хонимқул» фермер хўжалигининг 66 гектар, «Соли ота Абдусатторов» фермер хўжалигида 64 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 16 мартдаги 02/021-186-сон маълумотномаси). Натижада ушбу фермер хўжаликлари тупроқнинг унумдорлиги сақланган ҳолда гектаридан 12,4 центнер ёки анъанавий ўғит қўлланганга нисбатан 3,8 центнер қўшимча дон ҳосили олишга эришилган;
кузги буғдойни озиқлантиришда минерал ўғитлар ва биологик фаол препаратларни уйғунлашган ҳолда қўллаш технологияси «Зарафшон мақсади» фермер хўжалигининг 44 гектар, «Саитмурод Санақул» фермер хўжалигининг 42 гектар майдонида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 16 мартдаги 02/021-186-сон маълумотномаси). Натижада кузги буғдойни етиштиришда гектарига 604 минг сўм харажат қилинган ва ҳар бир гектардан 734 минг сўм ялпи даромад олинган, соф даромад 130 минг сўм, рентабеллик даражаси 20-21 фоизни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish