Ибодова Дилсора Ибодовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон  

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Дубайнинг бренд-маркетинг стратегияси асосида Ўзбекистон туризм имижини шакллантириш модели”
08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти
 Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Iqt6726
Илмий раҳбар: Қосимов Жахонгир Рўзибоевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
 Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.11.03
Расмий оппонентлар: Эштаев Алишер Абдуғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдиев Алимардон Чоршанбиевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, в.б. профессор
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Дубайнинг бренд-маркетинг стратегияси асосида Ўзбекистон туризм имижини шакллантириш моделини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туризмда “бренд – имиж – талаб – даромад” занжирини таркибий қисмларга ажратиш ҳамда уларни номоддий маркетинг активлари сифатида талаб ва даромад ўсишига таъсир этувчи тизимли омиллар билан ўзаро уйғунликда баҳолаш асосида “маданий меросга асосланган туризм”, “люкс брендинг” ва “маҳаллий бошқарувдаги ички саёҳатларни рағбатлантириш” йўналишлари соҳа иқтисодий ўсишининг мустақил омиллари сифатида асосланган;
Қашқадарё вилоятида туризмда бренд (γ₁) ва имиж (γ₂)нинг талабга, талабнинг эса даромадга мултипликатив ўтиши (м≈1,0-1,2) ҳамда даромаднинг бандликка эластик таъсири (θ₁≈0,4-0,5) асосидаги функционал занжирни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар натижасида туристлар оқими 1,6-2,1 баробарга, даромад 3,4 трлн сўмдан 6,8 трлн сўмга, бандлик 22 мингдан 31 минг кишига ошиши илмий асосланган;
Қашқадарё вилоятида номоддий маркетинг активларини мақсадли аудиторияга етказиш, мониторинг ва рақамли такомиллаштириш орқали ҳудудда “хабардорлик – мижозга айланиш” занжирини ривожлантириш учун зарур бўлган жойлаштириш тармоғи, транспорт ва ахборот-канал инфратузилмалари таркибий элементларини интеграциялашган бошқарув усулларини ривожлантириш таклифи асосланган;
бренднинг танилганлик даражаси, имиж сифати, маркетинг самарадорлиги ва бозор хатарларини инобатга олувчи компонентларни тизимлаштирган туризмда бренд–маркетинг стратегиясини баҳолашнинг РАБИ (Риск-аджустед Бранд Индех) индекси асосида Қашқадарё вилоятида 2026–2030-йиллар учун туризм ривожланишининг ссенарийли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Дубайнинг бренд-маркетинг стратегияси асосида Ўзбекистон туризм имижини шакллантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
туризмда “бренд – имиж – талаб – даромад” занжирини таркибий қисмларга ажратиш ҳамда уларни номоддий маркетинг активлари сифатида талаб ва даромад ўсишига таъсир этувчи тизимли омиллар билан ўзаро уйғунликда баҳолаш асосида “маданий меросга асосланган туризм”, “люкс брендинг” ва “маҳаллий бошқарувдаги ички саёҳатларни рағбатлантириш” йўналишлари соҳа иқтисодий ўсишининг мустақил омиллари бўйича таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 8-августдаги 01-16-331-сонли “Ҳудудда жойлашган умумий овқатланиш, меҳмонхона, маданий мерос ва туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 2026-йил 12-июндаги 06-06/7206-сонли маълумотномаси.) Натижада “Бренд → имиж → талаб → даромад” модели асосида туристлар оқими 1,6-2,1 баробар ошиши, хизматлар ҳажми 6,8 трлн сўмга етиши асосланди.
Қашқадарё вилоятида туризмда бренд (γ₁) ва имиж (γ₂)нинг талабга, талабнинг эса даромадга мултипликатив ўтиши (м≈1,0-1,2) ҳамда даромаднинг бандликка эластик таъсири (θ₁≈0,4-0,5) асосидаги функционал занжирни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар натижасида туристлар оқими 1,6-2,1 баробарга, даромад 3,4 трлн сўмдан 6,8 трлн сўмга, бандлик 22 мингдан 31 минг кишига ошиши  бўйича таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 8-августдаги 01-16-331-сонли “Ҳудудда жойлашган умумий овқатланиш, меҳмонхона, маданий мерос ва туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 2026-йил 12-июндаги 06-06/7206-сонли маълумотномаси.) Натижада Дубай тажрибаси Ўзбекистон шароитига мослаштирилиб, ҳудудий рақобатбардошлик модели ишлаб чиқилди. 
Қашқадарё вилоятида номоддий маркетинг активларини мақсадли аудиторияга етказиш, мониторинг ва рақамли такомиллаштириш орқали ҳудудда “хабардорлик – мижозга айланиш” занжирини ривожлантириш учун зарур бўлган жойлаштириш тармоғи, транспорт ва ахборот-канал инфратузилмалари таркибий элементларини интеграциялашган бошқарув усулларини ривожлантириш бўйича таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 8-августдаги 01-16-331-сонли “Ҳудудда жойлашган умумий овқатланиш, меҳмонхона, маданий мерос ва туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 2026-йил 12-июндаги 06-06/7206-сонли маълумотномаси.) Натижада 250 та обект, 8 423 та ўрин ва 267,2 минг турист сиғими асосида инфратузилмани даромадга айлантириш механизми асосланди.
бренднинг танилганлик даражаси, имиж сифати, маркетинг самарадорлиги ва бозор хатарларини инобатга олувчи компонентларни тизимлаштирган туризмда бренд–маркетинг стратегиясини баҳолашнинг РАБИ (Риск-аджустед Бранд Индех) индекси асосида Қашқадарё вилоятида 2026–2030-йиллар учун туризм ривожланишининг ссенарийли прогноз кўрсаткичлари бўйича таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 8-августдаги 01-16-331-сонли “Ҳудудда жойлашган умумий овқатланиш, меҳмонхона, маданий мерос ва туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 2026-йил 12-июндаги 06-06/7206-сонли маълумотномаси.) Натижада РАБИ индекси 0,45 дан 0,71 гача ўсиб, бренд барқарорлиги ва рақобатбардошлиги прогноз қилинди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish