Абдуқодирова Зироатхон Солиджоновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Шарқий Фарғона шароитида ицимонлар (Cарнивора: Cанидае) гелминтлари фаунаси ва доминант турларнинг биоекологик хусусиятлари”, 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/B1380.
Илмий раҳбар: Шакарбоев Эркинжон Бердиқулович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/2025.27.12.B.10.08.
Расмий оппонентлар: Хуррамов Алишер Шукурович, биология фанлари доктори, профессор; Абдувалиев Баҳтиёржон Авазбекович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Шарқий Фарғона шароитида ицимонлар гелминтларининг замонавий тур таркибини, айрим турларнинг биоекологик хусусиятларини аниқлаш, ҳайвонларнинг зарарланиши ва инвазиянинг мавсумий динамикасини очиб бериш ҳамда итлар аскаридатозларига қарши кураш чора тадбирларини такомилллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Шарқий Фарғона шароитида ицимон ҳайвонлар гелминтларининг замонавий тур таркиби ўрганилиб, 3 тип, 4 синф, 13 туркум,  22 оила, 32 авлодга мансуб 38 та гелминт тури қайд этилди; улардан 30 тури биогелминтлар, 8 тури геогелминтлар гуруҳига мансублиги аниқланган. 
минтақадаги ицимонлар гелминтофаунаси таркиби биохилма-хиллик кўрсаткичлари бўйича тизимлаштирилиб, Нематода синфи – 22 та (57,9%), Cестода синфи – 12 та (31,5%), Трематода синфи – 3 та (7,9%) ва Аcантҳоcепҳала синфи – 1 та (2,6%) турдан иборат эканлиги аниқланган;
ицимонларнинг умумий гелминтлар билан зарарланиши 58,8% ташкил этди. Шундан трематодозлар билан зарарланиши 19,6 %, сестодозлар – 48,4 %, акантоцефалёзлар – 17,5% ва нематодозлар билан зарарланиши – 58,7%ни ташкил этиши очиб берилган; 
илк бор Охйнема авлодига мансуб Охйнема нумидиcа ва Гонгйлонема авлодига мансуб Гонгйлонема пулчрум нематодаларининг рибосомал ДНКси ИЦ соҳаси нуклеотидлар кетма-кетлиги таҳлил қилинди ҳамда халқаро НCБИ маълумотлар базасига жойлаштирилиб, тегишли идентификация (кириш) рақамлари (ПЗ466680 ва ПЗ466681) олинган;
итлар гелминтофаунасининг мавсумий динамикаси аниқланган: инвазия кўрсаткичлари (тур таркиби ва экстенсивлиги) баҳорда 10 тур ва 2,2–15,2% ни, ёзда 16 тур ва 2,2–21,7% ни, қишда 18 тур ва 2,2–23,9%ни ташкил этган, куз фаслида ўзининг максимал даражасига (20 тур; 2,2–28,3%) етиши асосланган; 
Шарқий Фарғона шароитида Стронгйлоидес вулпис нематодасининг тўлиқ ривожланиш цикли ва биологик хусусиятлари ин витро ва ин виво экспериментал усуллари орқали очиб берилган;
итлар аскаридатозларига (токсокароз ва токсаскаридоз) қарши кураш чора-тадбирлари такомиллаштирилган ҳамда “Празитабс” антигелминтик препаратининг даволаш самарадорлиги 85,7%дан иборат эканлиги асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шарқий Фарғона шароитида  ицимонлар (Cарнивора: Cанидае) гелминтлари фаунаси ва доминант турларнинг биоекологик хусусиятлари мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Охйнема ва Гонгйлонема авлодларига мансуб нематода турларининг нуклеотид кетма-кетликлари бўйича олинган маълумотлар Миллий биотехнологик ахборот маркази (НСБИ, ҳттпс://бласт.нcби.нлм.ниҳ.гов/) базасига жойлаштирилган (Миллий биотехнологик ахборот марказининг 2026-йил 29-майдаги маълумотномаси). Натижалар асосида, Охйнема нумидиcа нематодасига – ПЗ466680, Гонгйлонема пулчрум нематодасига – ПЗ466681, идентификация рақамлари олинган ва улар халқаро миқёсда турларни аниқлаш ҳамда филогениясини тадқиқ этиш имконини берган;
Шарқий Фарғонада ицимон ҳайвонлар ўртасида кенг тарқалган гелминтларнинг 2 тип, 2 синф, 5 оила ва 9 авлодга мансуб 10 тури (Дипйлидиум cанинум, Диплопйлидиум нőллери, Жоеухиелла пасқуалеи, Таениа ҳйдатигена, Ҳйдатигера таениаформис, Таениа писиформис, Мултиcепс мултиcепс, Тохасcарис леонина, Тохоcара cанис ва Спирура рйтиплеуритес)  бўйича 90 нусхадаги намуналар республикада етакчи бўлган Зоология институтининг “Зоология коллекцияси” ноёб обʼектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2026-йил 2-апрелдаги 4/1255-854-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон ҳудудида тарқалган йиртқич ҳайвонлар гелминтлари фондини бойитиш ва эндопаразитлар популяциялари тарқалишининг замонавий ҳолатини баҳолаш ҳамда интерфаол атласлар тайёрлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish