Жумаева Азиза Нуъмонжон қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Шарқий Фарғона уруғ мевали боғлар ширалари энтомофаглари (фаунаси, экологияси ва биологик кураш истиқболлари)», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/B1806. 
Илмий раҳбар: Зокиров Исломжон Илҳомжонович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/2025.27.12.B.10.08.
Расмий оппонентлар: Мирзаева Гулнора Саидорифовна, биология фанлари доктори, профессор; Юнусов Мирзакарим Мирзаҳалилович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Шарқий Фарғона уруғ мевали боғларида учрайдиган ширалар ва уларнинг энтомофаглари фаунасини аниқлаш, экологик ҳамда трофик хусусиятларини очиб бериш ва улардан биологик курашда фойдаланиш истиқболларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шарқий Фарғона уруғ мевали боғлари агробиоценозларида ширалар билан боғлиқ энтомофаглар комплексининг 62 тури аниқланиб, уларнинг 51 тури йиртқич ва 11 тури паразит энтомофаглардир, шунингдек, паразитлар тизимида 5 тур гиперпаразит мавжудлиги аниқланган; 
илк бор Ўзбекистон энтомофаунаси учун 1 тур энтомофаг яъни Лйсипҳлебус тестаcеипес тури, Фарғона водийси фаунаси учун 9 тур энтомофаг янги қайд сифатида аниқланган; 
аниқланган энтомофаглар 6 туркум, 9 оила ва 34 авлодга мансуб бўлиб, авлодларнинг 20 таси монотипик, 6 таси битипик ва 8 таси политипик эканлиги, тур сони бўйича Диптера ва Cолеоптера туркумлари ҳамда Cоccинеллидае ва Сйрпҳидае оилалари етакчи ўрин тутиши, рўйхатдаги турларнинг илмий номлари замонавий таксономик маълумотлар базалари асосида тасдиқланганлиги асосланган; 
мевали боғлар шира энтомофагларининг 16 тури учраш даражаси юқори, 19 тури тез-тез учровчи ва 27 тури кам ёки тасодифан учровчи, 38 тури олигофаг ва 24 тури полифаг эканлиги аниқланиб, фаунанинг доминант, субдоминант ва периферик қатламларга ажралиши асосланган; 
олма, нок ва беҳи агроценозларида шира энтомофаглари фаунасининг хўжайин ўсимлик ва ширалар таъсирида дифференциал шаклланиши очиб берилиб, олма агроценозида барча 11 тур паразит ва 5 тур гиперпаразит, нокда 5 тур паразит ва 1 тур гиперпаразит, беҳида эса 6 тур паразит ва 3 тур гиперпаразит аниқланган; 
июн ойида йиртқич энтомофагларнинг миқдор зичлиги ва паразит энтомофагларнинг паразитланиш даражалари илк бор қиёсий баҳоланиб, Браcонидае паразитларининг олма, нок ва беҳида мос равишда 15,8; 12,5; 13,3 %, Апҳелинус мали нинг Эриосома ланигерум га нисбатан эса паразитланиш кўрсаткичи 82,5 % эканлиги аниқланган; 
мевали боғларда яшил олма шираси (Апҳис поми) га қарши лабораторияда кўпайтирилган Чрйсоперла cарнеа тухумларини қўллашнинг биологик самарадорлиги аниқланиб, 1:10 нисбатда 14-кунда 58,6 % билан энг юқори самара бериши асосланган; 
Стеинернема фелтиае нинг Чрйсоперла cарнеа личинкаларига нисбатан но-мақсад таъсири доза миқдорига боғлиқ равишда 14,5 % дан 72,9 % гача ортиши аниқланиб, фойдали энтомофаунани сақлаш нуқтаи назаридан хавфсиз меъёрларни белгилаш зарурлиги асосланган; 
микробиологик препаратларнинг яшил олма ширасига қарши экологик хавфсиз ва самарали восита экани исботланиб, “Престиж Плус” препарати 14-кунда 82,9 %  билан энг юқори биологик самарадорликни намоён этиши, “БиоСлееп БТ” ва “БиоСлееп БW” препаратлари ҳам барқарор самара бериши асосида уруғ мевали боғларда шира популяциясини бошқаришнинг илмий асослари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шарқий Фарғона уруғ мевали боғлар ширалари энтомофаглари (фаунаси, экологияси ва биологик кураш истиқболлари) бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Шарқий Фарғона  уруғ мевали боғларида тарқалган ширалар энтомофагларининг 3 та туркум, 3 та оила, 19 та авлод,  35 та турга мансуб 89 нусха ҳашарот намуналари Ўзбекистон Фанлар академияси Зоология институтининг “Зоология коллекцияси” ноёб обектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2026-йил 12-майдаги 4/1255-1248-сон маълумотномаси). Натижада ушбу намуналар Ўзбекистон уруғ мевали боғлар ширалари (Апҳидидае) энтомофаглари бўйича ҳашаротлар фондини бойитишга хизмат қилган;
Шарқий Фарғона ҳудудидаги уруғ мевали боғларда шираларга қарши олтинкўз тухумини 1:10, 1:15 ва 1:20 нисбатларда ҳамда БиоСлееп БТ, Престиж Плюс ва БиоСлееп БW микробиологик препаратларини қўллаш бўйича “Уруғ мевали боғ шираларига қарши биологик кураш чоралари” номли тавсиянома Андижон вилоятининг 11,5 гектар боғдорчилик хўжаликларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2026-йил 17-июндаги 05/05-04-563-сон маълумотномаси). Натижада олтинкўз тухуми 48,2–58,6 %, микробиологик препаратлар эса 72,5–82,9 % биологик самарадорликка эришилган ҳамда тавсиянома қишлоқ хўжалиги ходимлари, фермер хўжаликлари ва боғдорчилик билан шуғулланувчилар учун уруғ мевали боғларни ширалардан биологик ҳимоя қилишда самарали илмий-амалий қўлланма сифатида хизмат қилган;
Шарқий Фарғона уруғ мевали боғларида ширалар билан боғлиқ энтомофагларнинг тур таркиби, экологик хусусиятлари ва биологик курашдаги аҳамиятига оид илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги фаолиятига жорий этилган (2026-йил 29-июндаги 2-8/2859-сон маълумотнома). Натижада ушбу натижалар уруғ мевали боғларни ширалардан биологик ҳимоя қилиш, энтомофаглардан оқилона фойдаланиш ҳамда ишлаб чиқарувчилар учун амалий тавсиялар ишлаб чиқишда илмий-амалий асос бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish