Абдутолибов Муҳриддин Зуҳриддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумот. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): “Органик усулда Анетҳум гревеоленс Л. етиштиришда ноанъанавий биоўғитлардан фойдаланиш”, 03.00.07 – Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: В2026.3.PhD/В987.
Илмий раҳбар: Хўжамшукуров Нортожи Абдихаликович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/2025.27.12.В.08.09.
Расмий оппонентлар: Норбоева Умида Тоштемировна, биология фанлари доктори, профессор; Абдурахимов Уморбек Курбанбаевич, биология фанлари фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади. шивитни органик усулда етиштиришда биологик ўғитлардан фойдаланиш ҳамда Тенебрио молитор озуқабоп ҳашароти личинкаларидан олинган зоогумуснинг биотехнологик потенсиалини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бора маҳаллий шароитда етиштирилган зоогумуснинг биогумусга нисбатан асосий озуқа моддаларини жумладан, гумусни-28,17%, умумий аммонийли азотни-0,77%, фосфорни-3,49%, калийни-3,49%, ҳаракатчан ва алмашувчан элементларни (мг-кг): Н-НҲ4- 229,81, П2О5 - 855,98, К2О- 3061,17 миқдорида кўпроқ сақлаши аниқланган;
зоогумус асосида бир дона ўсимликдан назоратга (биогумус) нисбатан 1,09 г (5,254,13 г) минг дона уруғнинг вазни эса 0,49 г (3,16г2,67г) кўпроқ бўлган шивит уруғларини олиш мумкинлиги аниқланган;
зоогумусли субстратда етиштирилган шивит яшил массаси ишлов берилмаган тупроққа нисбатан (умумий азотни 1,56%, умумий оқсилни 9,5%), биогумусга нисбатан (умумий азотни 0,18%, умумий оқсилни 1,2%), сувда эрувчан витаминларни (рибофлавин-зоогумусда 91,40%, биогумусда 84,77%, фолий кислотасини зоогумусда 71,53%, биогумусда 94,75%, аскорбин кислотасини зоогумусда 48,15%, биогумусда 53,20%) кўпроқ сақлаши исботланган;
зоогумус асосида етиштирилган шивит уруғидан эфир мойи чиқиши (2,63%) биогумусга нисбатан 0,42% кўпроқ ҳосил қилиши, шивит уруғи эфир мойи таркибидаги лимоненни 2,01%, шивит эфирини 1,17%, дигидрокарвонни 0,45% ва карвонни 12,27% кўпроқ учраши аниқланган;
шивит этиштириш учун зоогумуснинг мўтадил консентрацияси танланган ҳамда анъанавий (биогумус) ва ноанъанавий (зоогумус) биологик ўғитларнинг самарадорлиги баҳоланиб назоратга (биогумус) нисбатан 1,09 г (5,254,13 г) минг дона уруғнинг вазни эса 0,49 г (3,16г2,67г) кўпроқ бўлган шивит уруғларини олиш мумкинлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Органик усулда Анетҳум гравеоленс Л. етиштиришда ноанъанавий биоўғитлардан фойдаланиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
органик усулда шивит уруғини етиштиришда анъанавий (биогумус) ва ноанъанавий (зоогумус) биологик ўғитларнинг биологик самарадорлиги баҳоланган ва Андижон вилояти, Улуғнор тумани, “Чинободлик Ориповлар ери” чорва фермер хўжалиги амалиётига тадбиқ этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025-йил 27-августдаги 05/06-04-502-сонли маълумотномаси). Натижада, зоогумус асосида бир дона ўсимликдан назоратга (биогумус) нисбатан 1,09 г (5,254,13 г) минг дона уруғнинг вазни эса 0,49 г (3,16г2,67г) кўпроқ бўлган шивит уруғларини олиш имконини берган;
органик шивит етиштиришда зоогумусдан фойдаланиш агротехнологияси ишлаб чиқилган ва Андижон вилояти, Улуғнор тумани, “Чинободлик Ориповлар ери” чорва фермер хўжалиги амалиётига жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025-йил 27-августдаги 05/06-04-502-сонли маълумотномаси). Натижада, назоратга (биогумус) нисбатан зоогумус асосида етиштирилган шивитнинг “Аллигатор” навидан 187 кг/га кўпроқ уруғ (дон) олиш ва гектаридан 93500 минг.сўм қўшимча иқтисодий фойда олиш имконини берган.