Ғуломидинов Азамат Шерзодбек ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумот. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):  “Соянинг биокимёвий таркиби ва фотосинтетик пигментлар миқдорининг қимматли-хўжалик белгилар билан боғлиқлиги (Андижон вилояти шароитида)”, 03.00.07 - Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/В1622. 
Илмий раҳбар: Жайнақов Мирзоҳид Шарабутдинович, биология фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/2025.27.12.В.08.09.
Расмий оппонентлар: Ўроқов Сирожиддин Худойбердиевич, биология фанлари доктори, профессор; Юнусов Ойбек Хабибуллаевич, биология фанлари фалсафа доктори (PhD),  доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: соянинг хўжалик белгилари, фотосинтез жадаллиги, фотосинтез соф маҳсулдорлиги, нафас олиш жадаллиги, биокимёвий таркиби ва фотосинтетик пигментлар миқдорини аниқлаш ҳамда улар орасидаги ўзаро боғлиқликни баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Андижон вилояти шароитида соя навларининг хўжалик белгилари, дони таркибининг биокимёвий кўрсаткичлари ҳамда барглардаги хлорофил “а”, хлорофилл “б” ҳамда каротиноидлар миқдор кўрсаткичлари комплекс тарзда баҳоланган; 
соя донининг биокимёвий кўрсаткичларидан ёғ миқдори бўйича “Барака” (23,4-22,4-22,8 %) ва “Селекта 302” (27,6-23,2-23,8 %), оқсил миқдори бўйича “Барака” нави 28,4 % дан 34,8 % гача, “Селекта 302” нави 35 % дан 40,29 % г навлари назорат сифатида олинган маҳаллий “Орзу” нави натижаларига ўхшаш ва юқори натижаларни намоён қилиб, ҳудуд учун истиқболли навлар эканлиги исботланган;
соя навларининг фотосинтез жадаллиги, фотосинтез соф маҳсулдорлиги ҳамда нафас олиш жараёнларини ўрганиш юзасидан тадқиқ қилинган навлар орасидан маҳаллий Барака ҳамда хорижий Селекта-302 навларида юқори кўрсаткичлар аниқланган;
хўжалик ва биокимёвий белгилардан ҳосилдорлик ва дон таркибидаги ёғ миқдори ўртасида ўртача ижобий боғлиқлик (р=+0,56), 1000 та дон оғирлиги ва дондаги оқсил миқдори орасида ўртача ижобий (р=+0,56), ўсимлик бўйи ва дондаги ёғ миқдори орасида ўртача ижобий (р=+0,51), дуккаклар сони ва дондаги ёғ миқдори орасида ўртача ижобий (р=+0,54) боғлиқлик аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Соянинг биокимёвий таркиби ва фотосинтетик пигментлар миқдорининг қимматли-хўжалик белгилар билан боғлиқлигини ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида:
танланган соя навлари ЎзР ФА Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтининг А-ФА-2021-7 “Дуккакли ва мойли экинлар маҳаллий навларини физиологик биокимёвий методлар орқали фитопатоген замбуруғларга чидамлилик механизмини яратиш” номли лойиҳада бошланғич ашё сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025- йил 6-октябрдаги 4/1255-2376-сон маълумотномаси). Натижада, обект сифатида танлаб олинган соя навлари орасидан ҳосилдор, стресс омилларга чидамли ва биокимовий кўрсаткичлари юқориларини лойиҳа тадқиқотларида мақсадли фойдаланиш учун ажратиб олиш имконини берган;
соянинг Генетик-1, Сочилмас, Гавҳар, Замин, Устоз ММ-60, Орзу, Ойжамол, Тўмарис, Барака, Славия, Селекта-302, Вилана каби навлари орасидан стресс омилларга чидамли ва биокимовий кўрсаткичлари юқори бўлган Барака ва Селекта-302 навларини экиш Андижон вилояти Асака тумани “Мамадалиев Тоиржон ери” фермер хўжалигининг амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 15-октябрдаги 05/04-04-639-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудуд иқлим шароитига мос ва турли стресс омилларига чидамли Селекта-302 навидан 54 с/га, Барака навидан 49 с/га юқори ва сифатли ҳосил олиш имконини берган;
таркибидаги оқсил, аминокислота, ёғ миқдорлари ва ўсимликнинг турли фазаларида барг фотосинтетик пигментлари миқдори юқори бўлган Барака ва Селекта-302 навларини экиш муддатлари ва агротехнологияси бўйича тавсиялар Асака тумани “Мамадалиев Тоиржон ери” фермер хўжалигининг амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 15-октябрдаги 05/04-04-639-сон маълумотномаси). Натижада, Дон таркибидаги оқсил миқдорини “Барака” навида 28,4% дан 34,38% гача “Селекта-302” навида эса 35,0% дан 40,29% гача ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish