Нематова Мадинахон Ғайрат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумот. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Айрим шоли навларининг хўжалик белгилари ва биокимёвий кўрсаткичлари таҳлили (Андижон вилояти шароитида)”, 03.00.07 - Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/В1625.
Илмий раҳбар: Курбанбаев Илҳам Джуманазарович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/2025.27.12.В.08.09.
Расмий оппонентлар: Норбоева Умида Тоштемировна, биология фанлари доктори, профессор; Досчанов Жалолбек Сапарбоевич, биология фанлари фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Андижон вилояти тупроқ-иқлим шароитида экилаётган айрим шоли (Орйза сатива Л.) навларининг физиологик кўрсаткичлари, хўжалик белгилари ва донидаги биокимёвий кўрсаткичларини ҳамда улар орасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсимликларнинг физиологик ва маҳсулдорлик ҳолатини белгилайдиган айрим физиологик кўрсаткичлардан-транспирация жадаллиги, баргларнинг сув танқислиги, барг тўқималарининг осмотик босими, хлорофилл пигментлари миқдори, фотосинтез соф маҳсулдорлиги ва тупларнинг қуруқ массаси шоли навлари кесимида солиштирма асослаш орқали маҳсулдорлик даражаси юқори бўлган навлар ажратилган;
шоли навлари донидаги оқсил миқдори бўйича Мустақиллик навида энг юқори, Искандар навида энг паст кўрсаткич қайд этилган ва ҳудуд шароитига хос индивидуал нав хусусиятлари намоён бўлганлиги аниқланган;
Девзира шоли навининг юқори озуқавий аҳамияти ва антиоксидантлик хусусияти унинг таркибидаги гистидин, метионин ва изолейсин аминокислоталари миқдори билан боғлиқлиги исботланган;
илк бор Андижон вилояти шароитида экилаётган шоли навларининг хўжалик белгилари ва дон таркибидаги биокимёвий кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик илмий жиҳатдан асосланган;
крахмал таркибидаги амилоза ва амилопектин нисбатлари бўйича шоли навлари сезиларли даражада фарқланиши аниқланиб, юқори ва паст амилозали гуруҳларга мансублиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Айрим шоли навларининг хўжалик белгилари ва биокимёвий кўрсаткичлари таҳлили бўйича олинган натижалар асосида:
маҳаллий шоли навларининг физиологик, биокимёвий, хо'жалик белгилари даражасини асослаш бо'йича тавсиялар Андижон вилояти Пахтаобод тумани “Мирзаахмад-Собиржон” фермер хо'жалигида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 12 декабрдаги 05/05-04-911-сонли маълумотномаси). Натижада, физиологик барқарорлиги, биокимёвий таркиби ва қимматли хўжалик белгилари юқори бўлган Мустақиллик ва Лазурний навларидан келгуси генетик-селексион тадқиқотларда бошланғич манба сифатида фойдаланиш ҳамда шоли ҳосилдорлигини тубдан ошириш, дон сифатини яхшилаш ва унинг озуқавий қийматини ошириш имконини бераган;
шоли навлари дони таркибидаги оқсил, аминокислота, амилоза ва амилопектин миқдори ҳамда ҳосилдорлик кўрсаткичлари юқори бўлган Мустақиллик ва Лазурний навларини экиш Андижон вилояти Пахтаобод тумани фермер хўжалиги амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 12-декабрдаги 05/05-04-911-сонли маълумотномаси). Натижада, амалдаги кўрсаткичларга нисбатан ҳосилдорликнинг 10 с/га дан 16 с/га гача ортишига эришилиб, Мустақиллик навидан 76,60 с/га, Лазурний навидан эса 61,28 с/га ҳосил олинган ҳамда дон таркибидаги оқсил миқдорини 11,06–12,51 фоизга, муҳим аминокислоталар, амилоза ва амилопектин миқдорини эса 25,0–27,1 фоизгача ошириш имконини берган.